Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet46/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

«Дехқончилик қонуни». Византиядаги келгинди славян деxқон аҳолининг аxволи «Деҳқончилик қонуни» да жуда яхши тарифланган; бу манба VIII асрга оиддир, лекин унда VII асрдаги аграр муносабатлар ҳам акс этган. Ушбу манбага қараб фикр юритилганда, бу деҳқонлар эркин аxоли бўлиб, уларнинг ўз экинзорлари, токзорлари ва боғлари бўлган. Деҳқонларнинг хўжалигида деҳқончиликнинг ўзидан ташқари, чорвачилик ҳам катта роль ўйнаган. Ҳар бир деҳқоннинг ер участкаси экинзор, токзор ёки боғдан иборат бўлиб, унииг ўз хусусий мулки хисобланган, лекин унда жамоа ер эгалигининг аломатлари очиқ кўриниб турар эди. Участка «улуш», «қуръа» деб аталган. Бу нарса ерларнииг тақсимланганлигидан далолат беради. Қонунда, дастлабки тақсим нотўғри қилинган бўлса, ерни қайта тақсимлаш ҳам назарда тутилган. «Деҳқончилик қонуни»да далалардан экин йиғиштириб олингандан кейин ерларнинг ҳаммаси очиқ ўтлоққа айлантирилиб, унда бутун қишлоқ чорвасининг боқилиши ҳам писанда қилинган. Эгаси ташлаб кетган такдирда ер жамоага топширилиши керак эди. Қишлоқнинг асосий аҳолиси, яъни қўшничилик жамосининг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлган деҳқонлардан ташқари, «Деҳқончилик қонуни»да яна камбағал деҳқонлар тўғрисида ҳам гапирилади, бу камбағал деҳқонлар қисман катта ер эгаларидан, қисман эса жамоачи деҳқонларнинг ўзидан ер участкаларини ҳосилнипг ярмисини бериш шарти билан (тенг шерикка) ижарага олардилар. Деҳқонларнинг яна бир категорияси тилга олинади, булар катта ер эгаларига махсус ушр (мортита) тўлаш эдилар. Афтидан, булар ҳам ижарачи-деҳқонлар бўлганлар-у, лекин уларнинг аҳволи ерни тенг шерикка олган деҳқонлар аxволидан яхшироқ бўлган. Баъзи тадқиқотчиларнинг фикрича, уларнинг ҳам бир вақтлар ўз ерлари бўлган, Бироқ кейинчалик йирик ер эгаларига қарам бўлиб қолганлар. Нихоят, «Деҳқончилик қонуни» да айтилишича, ер эгаларининг ерларида ишлаш учун ёлланган батраклар, қишлоқ хўжалик ишчилари (мистотлар) гуруxи бўлган.
Шундай қилиб, «Деҳқончилик қонуни» жамоанинг табақаларга ажрала бошлаганлигидаи, жамоа аъзоларининг ўз ёнидаги катта дунёвий ер эгалари ёки черков-монастирь ер эгаларига қарам бўла бошлаганлигидан ҳам далолат беради.
Славянлар империяни xудди муҳтож нарсасига — жуда кўп эркин деҳқонларга эга қилдилар. Византияда тушкунликка юз тутган ва умри тугаб қолган қулдорлик тузуми ўрнига, бу эркин деҳқонлар заминида янги феодал муносабатлар ривожлана олар эди.
Славянларнинг ўрта аcр Византияси тарихидаги асосий роли ана шундан иборат. Сон жиҳатидан кўпайган, иқтисодий жиҳатдан мустахкамланган, жамоаларга уюшган Византия деҳқонлари VIII—IX асрларда ишлаб чиқариш кучларини муваффақиятли ривожлантирди, мамлакатни ғалла билан, деҳқончилик, чорвачилик, боғдорчилик, токчилик махсулотлари билан тўла таъминлаб турди. Шу билан бир вақтда хукумат деҳқонлардан мунтазам равишда ер солиғи олиб турар эди. Бу нарcа давлат молиясини анча тартибга солди. Ниҳоят, деҳқонлар Вивантия барпо этилаётган янги қўшин учун манба бўлиб хизмат қилди, империя улардан унинг энг хавфли душмани бўлган Араб халифалигига қарши курашда фойдаланди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling