Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Юстиниан замонида Византиянинг кенгайиши
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Юстиниан 527-565 йилларда подшолик қилди
Юстиниан замонида Византиянинг кенгайиши. Византия ҳали Ғарбдаги варвар қиролликларига, шимолдаги славян қабилаларига ва Ўрта Шарқда янги форс (Эрон) подшолигига кескин равишда қарама - қарши турувчи қулдорлик «Рим империяси» мавжуд бўлган даврда, VI асрда император Юстиниан хукмронлик қилган вақтда энг катта муваффақиятга эришди. Юстиниан 527-565 йилларда подшолик қилди. У атоқли маъмур эди, қонун чиқарувчи эди, у империянинг шарқий чегараларинигина эмас, балки ғарбий чегараларининг ҳам анчагина қисмини тиклаган киши эди.
У ўзидан олдин ўтган Феодосий сулоласи ўрнига келган янги сулоланинг вакили эди. Унинг амакиси император Юстин I баъзи маълумотларга кўра, иллириялик саводсиз бир деҳқон бўлиб, ҳарбий хизматда шуҳрат қозонганда, армия уни император қилиб кўтарган экан. У Юстинианни ўзига ёрдамчи қилиб олган, Юстиниан амакисининг аксича рим-византия таълимини жуда яхши билган. Византия варварларнинг (германлар, славянлар ва бошқаларнинг) ҳужумини қайтариб, ўзи уларга қарши ҳужумга ўтган бир даврда Юстиниан императорлик қила бошлади. Юстиниан ўз олдига империянинг илгариги ғарбий чегараларини тиклашни вазифа қилиб қўйди. Илгариги ғарбий империя территориясида яқиндагина вужудга келган варвар қиролликларининг тарқоқ ва кучсизлигидан фойдаланиб туриб, Юстиниан ўз программасини қисман амалга оширишга муваффақ бўлди. Унинг саркардалари Велизарий ва Нарсес Шимолий Африкадаги Вандал қироллигини (534 й.), Италиядаги Остгот қироллигини (555 й.) ва Испаниянинг жанубий қирғоғини (Бетикани) босиб олди. Шундай қилиб, Ўрта денгиз византияликлар учун яна «бизнинг денгиз» (Маге nоsтruм) бўлиб қолди. Замондошлар назарида империя гўё Август ва Траян давридаги «бахтли кунларга» яна қайтгандек туюлар эди. Лекин юқорида кўрсатиб ўтилганидек, готларга қарши олиб борилган уруш натижасида бутун Италия тамомила хароб бўлди ва бу уруш империянинг ўзини анча маблағ сарфлашга мажбур этди. Иккинчи томондан, Испанияни босиб олиб, уларни Византияга қўшиб олишнинг ўзи вақтинчалик бўлиб чиқди. Аслида Ўрта денгизнинг Шарқий қисми билан ғарбий қисми ўртасидаги иқтисодий алоқа бу вақтда тўхтаб қолган эди. Ғарбий герман қиролликлари умуман олганда Византияни ғарбда босиб олган ерларининг кўпчилик қисмидан сиқиб чиқаришга қурби етар эди. Шу билан бир вақтда Шарқнинг ўзида ҳам Византиянинг душманлари кўп эди. Юстиниан ўз давлатининг шимолий чегараларини қисман гунлар хужумидан, қисман славянлар сиқувидан химоя қилишга жуда зўр берди. Болқон ярим оролида бир - бирига параллел равишда уч қатор қалъалар қурилди. Аммо бу мудофаа тўсиқлари славянларнинг Болқон ярим оролига қараб силжишларини тўхтата олмади. Славянларнинг кўпини империя ярим оролга иттифоқчи - федератлар сифатида жойлаштиришга мажбур бўлди. Бошқалари хатто Болқон ярим оролининг жанубида - Македонияга ва Эгей денгизи буйларига колонист-ер эгалари сифатида жойлаштирилди. Юстиниан империянинг Қримнинг жанубий қирғоғидаги ва қисман, Кавказортидаги ерларини қайтариб олди. Лекин у Месопотамиянинг бир қисмини Эрон шохига беришга ва сулx тузилганидан кейин унга катта-катта пул тўлаб туришга мажбур бўлди. Шундай қилиб, Юстинианнинг Улуғ давлат тузиш сиёсати бир қадар муваффақиятли натижалар берди, холос. Шундай бўлса-да, унинг вақтида империянинг чегаралари анча кенгайди. Кейинги вақтларда Византия империяси бундай ютуқларга хеч бир эриша олмади. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling