Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Юстинианнинг қонун чиқариш фаолияти


Download 0.98 Mb.
bet43/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Юстинианнинг қонун чиқариш фаолияти. Юстиниан подшолик қилган даврда Византиянинг ички тарихида жуда катта воқеалар юз берди. Бу воқеалардан энг аввал Юстинианнинг қонун чиқариш сохасидаги фаолиятини кўрсатиш керак. У ўз подшолигининг бошланиш пайтидаёқ Рим императорларининг илгари нашр қилинган ҳамма қонунларини бир қилиб туплаб босиб чиқаришни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Энг атоқли юристлардан иборат икки комиссия Трибониан раҳбарлигида Рим қонунларини тўплаб тартибга солиш устида жуда катта иш олиб борди. Бу комиссияларнинг 528 - 534 йиллар мобайнида олиб борган иши натижасида «граждан хуқуқлари тўплами» (Cоrрus furis civilis) вужудга келтирилди, бу тўплам Рим империясидаги бутун қонунларни якунловчи энг катта юридик ёдгорлик бўлди. Тўплам тўрт қисмдан иборат эди: 1) 12 томлик Юстиниан кодекси — Рим императорларининг қонунлари тўплами; 2) Дигестлар — бу 50 китоб бўлиб, Рим қонунларини шарҳлаган машҳур рим юристларининг асарларидан олинган парчаларини ўз ичига олган эди; 3) Институциялар — судьялар ва ўқувчи-юристлар учун қисқача юридик қўлланма (бир китоб); 4) Hовеллалар — Юстинианнинг кодексига кирмаган янги қонунларидан (535 йилдан то ўз подшолигининг охиригача) иборат эди.
Юстинианнинг қонунлар тўпламида, бир томондан қулдорлик тузуми аломатлари («барча одамлар эркин кишиларга ва қулларга бўлинади») ва иккинчи томондан, вужудга келаётгаи феодал муносабатларнинг аломатлари (колонат тўғрисидагиг қонунлар, қулларни чекланмаган миқёсда бўшатиш тўғрисидаги янги қонунлар) акс этди. Тўпламда император ҳокимияти абсо­лют ҳокимият деган идея аниқ баён қилинди («император иродаси - қонун манбаидир»).
Юстиниан тўпламида хусусий мулкни ҳимоя қилишга ва Рим империяси билан Византия учун хос бўлган оддий товар хўжалиги шароитидан келиб чиқадиган ҳар турли мулкий муомалаларни расмийлаштиришга катта ўрин берилди. Тўпламнинг кейинги икки хусусияти (кўпли марказий ҳокимият идеяси ва муфассал ишлаб чиқилган хусусий мулк ҳуқуқи) бу тўпламнинг кейинги вақтларда, ўрта асрларнинг иккинчи ярмида Ғарбий Европада жуда ҳам шухрат қозонишига сабаб бўлди. Юстини аннинг «Граждан ҳуқуқлари тўплами»ни Европа юристлари синчиклаб ўрганди, XII асрдан бошлаб, айниқса XIII—XIV аcрларда Ғарбий Европанинг турли мамлакатларида қироллар чиқарган қонунларда Рим қоннунларидан фойдаланилганлигини кўриш мумкин.
Юстиниан қонунлар тўпламини чиқаришидан мақсад қулдорлик ишлаб чиқариш усулининг емирилиши жуда тезлашиб бораётган шароитда қулдорлик давлатини сақлаб қолиш эди; бу қонун жумладан, марказдаги ва жойлардаги ҳокимият агентларига халқ оммасининг кескин чиқишлари билан курашда қурол бўлиб хизмат қилар эди. Айниқса Юстиниан даврида Константинополда ва турли вилоятларда бир неча бор катта-катта халққўзғолонлари бўлиб ўтган эди. 532 йилда Константинополда бўлиб ўтган қўзғолон айниқса кучли бўлди. Қўзғолон кўтарилишига энг асосий сабаб император чиновникларининг, айниқса Юстинианнинг эркатойи — Константинопол ҳукмдори бўлиб турган Иоанн Каппадокийскийнинг хазинани талаши, порахўрлиги ва шу хилдаги суиистеъмоллари сабаб бўлди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling