Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet51/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Комнинлар вақтида катта черков ер эгалиги македонияликлар сулоласи вақтидагига қараганда кенгрок кўламда қайта вужудга кела бошлади. XI—XII асрларда византиялик эркин деҳқонларнинг жамоатчи-қўмиталарнинг сони жуда ҳам озайиб кетдн. Феодалнинг ерида деҳқончилик қилиб, унга оброк— феодал рентаси тўловчи крепостной деҳқонлар — париклар Византия қишлоқларида кўпчиликни ташкил этадиган бўлиб қолди.
Шу билан бирга Византия поместьеларида ҳали бирмунча қуллар (дуллар) ҳам бор эди. Улар асосан ҳовли ичидаги ҳар хил ишларни қилиш билан бирга, улардан қишлоқ хўжалик ишларида, айниқса суғориш, йўл қурилиши ишларида, тош конларида ва шу қабиларда ҳам фойдаланардилар.
4 - масала. VI асрда Византия маданияти. Аё София ибодатхонаси сингари машхур ёдгорлик қурилишида ўз ифодасини топган юксак архитектура санъати Византиянинг умумий маданияти ўша даврда қандай юксак бўлганлигини курсатувчи далиллардан бири бўлиб хизмат килади. Бундай монументал бадиий ёдгорлик қурилганлигининг ўзи мохир уста, математиклар, инженерлар, рассомлар бор бўлганлигини кўрсатади. Византиянинг VI асрдаги гуманитар асарлар яратганлигини бир қанча йирик олим ва ёзувчиларнинг номларидан билиш мумкин, уларнинг. асарлари бизнинг замонамизгача етиб келди. Юстиниан вақтидаги йирик тарихчи П р о к о п и й
К е с а р и й с к и й бунинг мисолидир. Прокопий Юстинианнинг подшолик қилишига оид бир қанча тарихий асарлар яратди, жумладан, «Урушлар тарихи» (форслар, готлар ва бошқалар билан), «Қурилишлар», «Сирли тарих» каби асарлар яратди. Прокопий асарларида қимматли материаллар тупланган, унда Византиянинг бир ўзининг эмас, хатто унинг ён қўшниларини, жумладан, VI асрдаги славянларни, остготларни, вандаллар ва бошқаларни ҳам таъриф-тавсифлаб берган. Ўзининг расмият учун ёзган асарларида Юстианианнинг сиёсатини тўла маъкуллаб уни шарафлаган. Прокопий ўзининг «Сирли тарих» ида аксинча подшолик даврининг сирли, қоронғу томонларини очиб ташлаган, айниқса Юстиниан сиёсати натижасида солиқларнинг оғирлашиб, халқ оммасининr тобора қашшоқлашиб кетганлигини кайд қилган.
Византиянинг VI асрда ўтган яна бир йирик тарихчиси А г а ф и й эди. Унинг «Юстинианнинг подшолик қилиши» деган асари Прокопий асарларига анча муҳим қўшимчалар киритиб, уларни тўлдиради, тўзатади, ўрни билан унинг берган маълумотларини тасдиклайди.
Византиянинг VI асрдаги энг йирик олимлари орасида аниқ фанлар билан шуғулланган медиклардан А л е к c а н д р Тралльский ва Павел Эгинскийни, математик механиклардан Исидор Милетский ва Анфимий Г р а л л ь с к и й (булар аё София ибодатхонасининг асосий қурувчилари бўлган), географлардан К о з ь м а И н д и к о п л а в тн и кўрсатиш мумкин, Индикоплавт асарларида географик ноаниқликлар анчагина кўп бўлишига қарамай, у Африка ва Хиндистон, Қизил денгиз ва Хинд океани тўғрисида бир қанча қимматли материалларни ўз ичига олган. Унинг коинотга нисбатан геоцентрик қарашлари Ўрта аcр кишиларининг гео­графия тўғрисидаги тасаввурларига (XV аcр охирларига кадар) жуда катта таъсир кўрсатган.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling