Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
IX—XI асрларда Византия маданияти
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Никита Акоминатдир
IX—XI асрларда Византия маданияти. Византия ўзининг кўп асрли ҳаёти даврида бой ва ранг-баранг маданият яратди, бу маданият жанубий славянларга ва Руcга катта таъсир курсатади. Хали VI асрлардаёк ўзининг илк намуналарини берган Византия архитектураси (Юстиниан иморатлари) кейинги асрларда ҳам ривожланишда давом этиб, пишиқ монументал Византия ибодатхоналари типини бунёд қилдики, бу типдаги ибодатхона - намуналари XI асрдаги қадимий рус ёдгорликлари учун энг яхши намуна бўлиб хизмат қилгандир (булар ичида энг яхшиси Киевдаги аё София ибодатхонаси билан Новгороддаги аё София ибодатхонасидир). Зотан, шуни назарда тутиш керакки, руслардаги «Византия» услуби ўзи намуна олган грек услубидан кўп жиҳатдан фарққиларди. Қадимги славян мотивларини ҳам ўз ичига олган холда бундан кейинги ривожланиши процессида ўзининг оригинал формаларини яратган ўша услуб умуман олганда русларнинг ўзига xоc рус ижоди эди.
Шуни айтиб ўтиш керакки, Византияда қурилиш техникаси ғишт қилиш, жуда ажойиб охак қоришмаси тайёрлаш, ғишт териш санъати, монументал қуббалар, улуғвор гумбазлар ва шу қабилар яратиш техникаси ўз замонаси учун жуда юксак даражада эди. Византияда IX—XI асрларда рассомлик деворга расм солиш ҳам кошинкорлик тасвирлари ҳам зўр бериб ривожлана борди; рассомликнинг бу шакллари Византияда тобора қатъий тус олиб ва услублашиб борди. Византияда бадиий хунармандчилик ҳам юксак даражада ривож топди. Қимматбаҳо ипак газлама, кимхоб, гилам тўқиш кенг тарқалган; заргарлик, бадиий кулолчилик, шиша буюмлар ясаш, cир (эмаль) тайёрлаш айниқса таракқий этган эди. Византия хар хил қурол-яроғ ишлаш, кемасозлик, кончилик (руда, мармар қазиб чиқариш) ва хоказолар билан донг чиқарганди. Фан сохасида IX—XI асрлардаги Византия олимларига шу нарcа xоски, улар қадимги дунё классик авторларининг асарларини муттасил ўргандилар, уларни тўплайдилар, улардан конспект олдилар, бу материаллардаги хар хил темаларда тўпламлар туздилар Классик авторларнинг асарларини тўплаган ва улар асосида компилятив асарлар ёзган олимлардан бири юқорида айтиб ўтилган император Константин VII Багрянородний бўлиб, унинг бир нечта асари — «Империяни идора қилиш тўғрисида», «Маросимлар тўғрисида» ва «Фемлар тўғрисида» деган аcарлари хозиргача сақланиб келмоқда. Константин VII асарларининг қиймати шундан иборатки, улар Византия билан қўшни бўлган мамлакатлар ва халқлар тўғрисида, шу жумладан, славянлар ва xуcуcан руслар тўғрисида кўп материал беради. Константин VII дан илгари эса ўз замонасининг энг атоқли тўпловчиси, библиофили ва энциклопедисти патриарх Фотий бўлиб (820-891), у ўзидан кейин «Мириобиблион» деб аталадиган тўплам қолдирган, бу тўпламга 300 га яқин очерк кирган, булар қадимги грек авторларининг асарларидан кучирма бўлиб, уларнинг хар қайсисига тегишли шархлар берилган. Византияда йилнома ёзиш жуда жам ривож топди. VI-IX асрлардаги энг атокли воқеанавислар Иоанн Малала, Феофан ва Георгий Амартолдир,уларнинг асарлари кўпроқ славян тилига таржима қилинган бўлиб, бу асарлар Киев давридаги йилномачиларга ҳам маьлум эди. Византиянинг айрим даврлари тари- xига оид ўзига xоc монографиялар ёзган Византия тарихчиларидан бири Аnnа Комнинани кўрсатиш мумкун. У ёзган «Алексиада»да ўзининг эгаси Алексей I Қўмнин подшолик қилган давр ва салиб юришларининг бошланиши таърифланади. Ундан анча кейинги салиб юришларини таърифлаган яна бир тарихчи Никита Акоминатдир. Унинг «Ромеялар тарихи» (яъни Византияликлар тарихи) 1118 йилдан 1206 йилгача бўлган даврни ўз ичига олади. Византияни фожеали оқибатларга олиб келган тўртинчи салиб юришини Акоминат айниқса ёрқин таърифлаган. Византия адабий ёдгорликлардан жуда кўп агиографик (динай) асарлар («авлияномалар») қолдирган асарларда ўрта аcр Византиясининг турмуш-маишатига оид конкрет, ёркин материллар жуда кўп. Византияда дунёвий адабиёт: киссалар, достонлар, сатирик (хажвий) асарлар ҳам бўлган. «Филократис» сарлавхали сатира (Х асрнинг иккинчи ярми) грек-рим шоири Лукианга (эрамиздан аввалги II аcр) тақлид қилиб ёзилган. Маъжусий билан христианин ўртасидаги диалог шаклида ёзилган бу ҳажвий асарда православ рухонийларига, монахларга қарши жуда кескин сўзлар айтилган. Мамлакатнинг сиёсий ҳаётига аралашганликлари қаттиққораланади. XI асрнинг бошларида майдонга келиб айниқса зўр шуҳрат қозонган «Дигенис Акрит ҳақидаги қиccа» достони бутун Яқин Шаркқа кенг тарқалгандир, унинг таржималари қадимги Русьнинг ёзма ёдгорликлари ичида ҳам кўп учрайди. «Дигенис Атрик ҳақидаги қисса» баъзи хислатлари билан Ғарбий Европанинг феодал эпосларига («Роланд ҳақида қўшиқ» ва бошқаларга), қисман руc халқ достонларига ўхшаб кетади. Унда Византия ҳалқининг ўз ташқи душманларига қарши олиб борган қаҳрамонона кураши ҳам шеърий шаклда тасвирланган. Александр Македонский — Искандар 3улқарнайннинг Шарққа, жумладан Ҳиндистонга қилган юришлари тўғрисидаги «Александрия» деган ҳикоянинг ҳар ҳил вариантлари халқ ичида кенг тарқалган эди, улардаги фольклор материалларинипг манбаи қисман Византиядан қисман Шарқдан олинган эди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling