Xvii аср иккинчи ярми XVIII асрдаги халқаро муносабатлар режа
Download 48.31 Kb.
|
xvii asrning ikkinchi yarmi xviii a
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўттиз йиллик уруш
- XVII асрнинг 30 йиллари
- Швеция, Польша ва Туркияга
- Россиянинг Болтиқ денгизига ва Қора денгизга чиқиши учун, денгиз орқали бўладиган жаҳон савдосида ва умум Европа сиёсий ҳаётида иштирок этиш имкониятига эга бўлиш учун олиб борилган кураши
- Туркиянинг Европадаги агрессияси XVII аср бошларидаёқ тўхтатилган
- Хмельницкий раҳбарлигида Реч Посполития
- 1667 йилдаги Индрусовода
- XVII асрнинг иккинчи ярмида
- . XIV аср ўрталаригача Габсбурглар билан олиб борилган уруш асосан миллий мудофаа характеридаги уруш эди
- Пирения сулҳини
- Испания қироли Филипп XIV 1665 йилда
- "Деволюция уруши ёки ворислик уруш
- 1667 йилларда Англия Голландияга қарши
- Ахен сулҳига
- Людовик XIV 1679 йилда Нимвегон сулҳини
- Император Леопольд I
- Испания қироли Карл II нинг эркак зуриёди йўқ эди. Меросхўрлар: Мария-Тереза билан Людовик XIV нинг ўғли, Маргарита-Терезанинг эри Леопольд I ва Бавариянинг гўдак шаҳзодаси Леопольд II эди.
- . Филипп Анжуйский 1701 йил
- 1701 йил Вильгельм II вафот
Aim.Uz XVII аср иккинчи ярми XVIII асрдаги халқаро муносабатлар РЕЖА: 1. 30 йиллик урушдан сўнг халқаро майдондаги сиёсий воқеалар. 2. Шимолий уруш тамом бўлишидан буюк Франция буржуа инқилоби бошлангунча ўтган давр ичидаги халқаро муносабатлар. 3. XVII асрда Россиянинг Европа мамлакатлари билан олиб борган алоқалари. 4. Россияга қарши блокнинг ташкил топиши. Ўттиз йиллик уруш тугагандан кейинги халқаро муносабатларда аввало учта энг муҳим воқеа рўй берди. Биринчидан, Англияда буржуа инқилоби ғалаба қилгандан сўнг халқаро ижтимоий-сиёсий системалари турлича бўлган икки хил группа, яъни буржуа давлатлари (Англия ва Голландия) ҳамда феодал (дворян) давлатлари бир-бирига таъсир кўрсатмокда эди. Бу зиддият Европадаги халқаро аҳволни мураккаблаштириб юборди. Тўғри, феодал монархиялар коалициясининг Англияга қарши интервенцияси, яъни инглиз инқилоби йилларида зўр бериб пропаганда қилинган ва тайёрланган ошкора интервенция амалга ошмади, чунки қитъадаги буюк давлатлар ўртасидаги бартараф қилиб бўлмайдиган зиддиятлар, шунингдек бу давдатларнинг ички ижтимоий сиёсий қийинчиликлари, айниқса Франциядаги Фронда бу интервенцияни амалга оширишга имкон бермади. Бунинг устига, Англия, яъни буржуа Англияси ўзининг биринчи урушини қандайдир дворян монархияларига эмас, балки бошқа бир буржуа республикасига Голландияга қарши олиб бормоқда эди. Бунинг боиси шу эдики иккала ёш буржуа давлати ҳам денгизларда ҳукмронлик қилишга интиларди, улар биринчи галда Европа қитъасида гегемонлик қилишга эмас, балки жаҳон савдо йўлларида бепоён океан кенгликларида узок жойдардаги халқлар ва мамлакатларнинг бозорларида гегемонлик қилишга қизиқарди. Лекин бу икки буржуа давлати ўртасидаги рақобат сал вақт ўтмай йўқолди, чунки Голландия кучсизлик қилди ва халқаро сиёсатда Англиянинг иккинчи даражали шериги бўлиб қатнашишга мажбур бўлди. 1688 йилдан бошлаб Англия билан Голландия ўртасида иттифоқ вужудга келди, чунки Голландия қироли Вильгельм III Англия ҳукмдори бўлиб қолган эди. Аксинча, буржуа Англия - Голландия давлатлари группаси билан қитъадаги феодал монархияларнинг бошлиғи бўлган Франция ўртасидаги зиддият тўхтовсиз кучайиб борди. Бу эса халқаро муносабатлар соҳасида икки ижтимоий - иқтисодий система рақобатининг намоён бўлиши эди. Буларнинг биринчиси буржуа ижтимоий- иқтисодий система тўхтовсиз мустахкамлаб ва кучайиб бормоқда эди, иккинчиси, феодал система эса ўз устунлигини барча воситалар билан муҳофаза этувчи тарафларидан тортиб то ҳарбий тажовузкорликкача ўз ичига олган воситалар билан зўр бериб ҳимоя қилмоқда эди. Шарқий Европа қудратли давлат - феодал Россия монархияси Европа давлатлари системасига актив куч сифатида қўшилган вақтдан бошлаб бу система тушунчасининг ўзи ҳийла кенгайди. Россия XVII асрдаёқ Европадаги ўттиз йиллик урушнинг боришига таъсир кўрсатганидан сўнг унинг роли жуда ҳам кўзга кўринди. XVII асрнинг 30 йиллари ўрталаридан бошлаб рус ҳукуматининг асосий диққат эътибори жанубда Крим татарларига қарши кучли мудофаа линияси вужудга келтиришга қаратилган эди, лекин 40-йилларнинг охирларига келиб Россия яна Европадаги халқаро муносабатларнинг қудратли омили сифатида майдонга чиқди. Мустаҳкамланиб бораётган рус давлатининг ташқи сиёсий вазифаси асосан, шимолий - ғарбда ва жанубда сиқиб қўяётган ва худди қамал ҳолатидагидай тутиб келаётган учта давлатга, яъни Швеция, Польша ва Туркияга қарши кураш олиб боришдан иборат эди. Бу уч давлатнинг бири ўтмишда бошқа баъзи халқларни, ўлкаларни босиб олган кўп миллатли давлат эди. Шундай қилиб, Россиянинг ҳукмрон синфи ўз территориясини кенгайтириш учун Швецияга, Польша ва Туркияга қарши олиб борган кураши ўринли кураш эди, чунки бу кураш русдан зўрлик билан тортиб олинган территорияларни қайта қўлга киритиш учун олиб борган уруш эди. Аммо Швеция ва Туркияга қарши кураш Россиянинг Болтиқ денгизига ва Қора денгизга чиқиши учун, денгиз орқали бўладиган жаҳон савдосида ва умум Европа сиёсий ҳаётида иштирок этиш имкониятига эга бўлиш учун олиб борилган кураши эди. XVII асрнинг иккинчи ярмида Швеция билан Туркия босқинчилик, тажовузкорлик сиёсати юргизганликлари учун шарқий Европадаги халқаро аҳвол жуда ҳам жиддийлашиб кетган эди. Илгари Болтиқ денгизининг қарийиб бутун соҳилини босиб олган Швеция энди соҳилнинг ичкарисидаги территорияларни, яъни Болтиқ денгизи орқали олиб бориладиган савдо учун қишлоқ хўжалик моллари етказиб берувчи Россия ва Польша билан куч синашарди. Швециянинг босқинчилик сиёсати унинг Болтиқ бўйида ҳукмронлик қилиши учун олиб борилаётган курашнинг давоми эди, маҳсулотларни сотиш орқали ғоят катта бойлик орттириш учун имкон берадиган куч эди. Швед дворянлари ва савдогарлари зўр бериб бу мақсадга эришиш учун интилар ва ўз ҳукуматини иғвогарликка, босқинчиликка қаратилган ташқи сиёсат юргизишга ундардилар. Айни пайтда Жанубий-Шарқий Европада Туркиянинг босқинчилиги қайта бошланди. Туркия билан Эрон ўртасидаги бир қанча урушлар натижасида Туркиянинг Европадаги агрессияси XVII аср бошларидаёқ тўхтатилган эди. Лекин XVII асрнинг 60- йилларида Эрон -Туркия антагонизми сусайинши билан Усмон империяси яна ўзининг Европадаги ер мулкларини кенгайтиришга тушди. Сўл қирғоқ Украинани Москва давлатига қўшган Хмельницкий раҳбарлигида Реч Посполития ўртасида 1654 йилда уруш бошланди, рус кўшинлари Польшага зафар билан кириб борди. Лекин ўша вақтда Россиянинг "иттифоқчиси" Швеция шошиб- пишиб поляклар ерларини шимолдан босиб олишга киришди. Натижада Россия Швецияга қарши уруш бошлади ва швед қўшинларини Болтиқ соҳилига сиқиб кўйгандан кейингина яна Польшага қарши урушни давом эттира олди. 1667 йилдаги Индрусовода тузилган яраш аҳдига биноан Сўл қирғоқ Украина расман Россияга қўшиб олинди. Лекин ўша вақтда Туркия жанубдан ўнг қирғоқ Украинага бостириб киришга шошилмоқда эди. Москва ташқи сиёсатига энди Туркия хавфини ҳарбий воситалар билан ҳам, дипломатик воситалар билан ҳам даф этишга тўғри келди. Шундай қилиб шарқий Европадаги халқаро зиддиятлар бутун Европа давлатлари системасига Европадаги барча халқаро муносабатлар бобидаги бутун аҳволга чуқур таъсир кўрсатмай қола олмас эди. Учинчидан, 30 йиллик урушдан сўнг ҳарбий феодал монархияларининг ўз орасида кучларнинг жойлашуви хийла даражада ўзгарди. XVII асрнинг биринчи ярмида Австрия ва Испания Габсбурглари Ғарбий Европанинг халқаро ҳаётида гегемонлик қилган бўлса, XVII асрнинг иккинчи ярмида бу гегемонлик, шубҳасиз Людовик XIV Бурбон саройига ўтди. Габсбурглар сиёсати миллат манфаатларига қарши католиклар "универсализм" тенденциялари билан боғланган эди. Аммо 30 йиллик урушда Габсбурглар батамом тор-мор этилгани йўқ эди ва халқаро куч бўлиб қолаверди. XVII аср 60 йилларида Людовик XIV монархиясининг ички ахволи шу қадар мустаҳкамландики, у курашни янгидан бошлаши имконини берди. Лекин курашнинг мазмуни ўзгарди. XIV аср ўрталаригача Габсбурглар билан олиб борилган уруш асосан миллий мудофаа характеридаги уруш эди. Людовик XIV олиб борган уруш кейинчалик босқинчилик урушига айланиб борди. У Европа империясини вужудга келтириш, даставвал ғарбий Германияни эгаллаш орзусида эди. Пирения сулҳини тузишдаёқ Мазарини бу сулҳномада Францияни келажакда Испания тахтини даъво қилиш учун баҳона қилган эди. Испания қиролининг қизи ва вориси Мария Тереза Людовик XIV га тегди. У Испания тахтини эгаллаши мумкин эди. Испания бунга йўл қўймаслик учун Пирения сулҳи текстига Мария Терезанинг ўзи ва зурриёдининг Испания тахтини даъво қилиш ҳуқуқларидан воз кечиш керак деган модда киритилишини талаб қилди. Мазарини бунга рози бўлди. Лекин Мария Тереза бунинг эвазига 500 минг экю олтин пул тўлаши керак деди. Мазарини бу пулни Испания тўлай олмаслигини билар эди. Аммо бу пул тўланмаса Мария Терезанинг воз кечиши бекор қилинар эди ёки тўланмаган пул бадалига Франция Испаниянинг муайян ҳудудини талаб қилиши мумкин эди. Мазаринининг дипломатик тугуни ярим асрдан сўнг ечилди. Белгиланган пул ҳақиқатдан ҳам тўланмади. Испания қироли Филипп XIV 1665 йилда вафот этди, Франция ўз меросини жанубий Нидерландиядан берилишини талаб қилдк. Испания уни рад қилди. Натижада 1667 йилда Франция Испания уруши бошланди. Бу уруш "Деволюция уруши ёки ворислик уруш" дейилди. Людовик XIV Брабатан ва Фландрияни армияси йўқлиги туфайли химоясиз деб ўйлади, Испания уларга қўшин етказиб беролмас эди. Французларнинг 1667 йилги божи оғир бўлиб, Голландларнинг савдо ишларига путур етказганди. Бундан ғазабланган Голландлар тажовузкор Франция билан қўшни бўлишдан қўрқиб, жанубий Нидерландиянинг улар томонидан босиб олинишига йўл қўймасликка ахд қилдилар. Улар ашаддий душманлари Испания қироллари билан иттифоқ тузишни афзал кўриб, улар талабларига рози бўлдилар. 1665-1667 йилларда Англия Голландияга қарши иккинчи муваффақиятсиз уруш олиб бораётган эди, лекин Англия парламенти 1668 йил Карл II ни ўз йўлини ўзгартиришга ва Францияга қарши Голландия билан иттифоқ тузишга мажбурлади. Бунгача қирол Францияга Англия билан иттифоқ тузишни таклиф қилди, лекин Людовик XIV уни қабул қилмади, чунки унга кўра Испаниянинг ҳамма мустамлакалари Англияга ўтиши керак эди. Шундай қилиб, Габсбургларга қарши курашда кечагина иттифоқчи бўлган Голландия, Швеция, Англия, Испания билан бирлашиб Франциянинг душманига айланди. Франция урушга дипломатик жиҳатдан яхши тайёр эмасди. Шу сабабли Голландия ва Испания Германия устига қилган юришлар кескин бўлса-да, Людовик V бир йилдан сўнг 1668 йидаёқ урушни шошилинч суръатда тўхтатишга мажбур бўлди. Ахен сулҳига кўра Франция Финляндиянинг бир қисмини яъни Лимль шаҳрини ўзида сақлаб қола олди. 1672 йили энг яхши лашкарбошилари Тюрек ва Конде раҳбарлигидаги француз армияси жанубий Нидерландияга ва Голландияга хужум қилди. Олиб бўлмайдиган мустаҳкам деб ҳисобланган ва бир вақтлар испанларга қарши қурилган голланд қалъалари олинди. Француз қўшинлари Голландиянинг ичига бостириб кирди. Амстердам Оранский жуда кескин ҳарбий чоралар кўрди, тўғонлар буздирилди, катта бир территорияни сув босди, Француз қўшинлари чекинишга мажбур бўлди. Лекин Вильгельмнинг чоралари муваффақиятлироқ эди. Унинг чоралари Францияни бир қисм қўшинларини Германияга юборишга мажбур қилди, бу қўшинлар Германияда ҳамма ёқни хароб қилди. Шундай қилиб халқаро вазият Франция учун яна ноқулай тус ола бошлади. Людовик XIV 1679 йилда Нимвегон сулҳини тузди. Испания унга жанубий Нидерландиядаги яна бир қанча шаҳарларни берди. Бу шартнома биринчи Француз тилида ёзилган шартнома бўлди. Людовик XIV нинг иштаҳаси оша борди, у шимолий Италияни, бутун ғарбий Германияни, унинг тож-тахтини даъво қила бошлади. Император Леопольд I нинг аҳволи мушкул эди, у икки томонлама савдода - Франция ва Туркия хавфи остида эди. 1686 йили асосан Голландия шататгальтери Вильгельм III Оранскийнинг дипломатик активлиги туфайли Аугсбург лигаси вужудга келди. Францияга қарши мамлакатлар ва папа Иннокентий XI ҳомийлигида Франциянинг кейинги вақтларда қиладиган ҳар қандай территориал даъволарга қарши мудофаа иттифоқи туздилар. Людовик XIV Рисвик сулҳини тузиб, Испания меросидан катта улуш олишни мўлжалланган эд. Испания қироли Карл II нинг эркак зуриёди йўқ эди. Меросхўрлар: Мария-Тереза билан Людовик XIV нинг ўғли, Маргарита-Терезанинг эри Леопольд I ва Бавариянинг гўдак шаҳзодаси Леопольд II эди. Людовик XIV Аугсбург иттифоқи билан ярашишдан фойдаланиб, Испания ўлкаларини учта меросхўр ўртасида дўстона тақсимлаш ҳақида, Испанияни аралаштирмай Аусбург иттифоқи аъзолари билан 1698 йилдаёқ яширинча келишиб олган эди. Бироқ 1696 йилда юқоридаги тил бириктиришга мувофиқ Испания тахтига чиқиши лозим бўлган Бавария шахзодаси тўсатдан вафот этди. Император Леопольд II ўзининг Испания меросига доир ҳуқуқларини ўз ўғли герцог Карлга беришни эълон қилди. Шу орада Испания қироли Карл II саройида икки гуруҳ кишилар: Австрия ва Франция тарафдорлари ўртасида кураш бораётганди. Франция тарафдорларининг Карл II га таъсири катта эди. Улар Испан ҳукмдорларини пора бериб сотиб олиш йўли билан ғалаба қозонди. Карл II Испан ва Француз салтанатини бирлаштирмаслик шарти билан ўз қўли остида ҳамма ўлкаларни Франциядаги меросхўрига Людовик XIX нинг иккинчи набираси Филипп Анжуйскийга беришни васият қилди. Сал ўтмай Людовик XIV сиёсати Европада янги уруш бўлишини муқаррар килиб қўйди. Филипп Анжуйский 1701 йил бошларида Испанияга келиши ва Филипп V номи билан Испания қироли деб эълон қилингани билан чекланмай, Людовик Испан ва Француз ерларини бирлаштирмаслиги тўғрисидаги шартга мутлақо риоя қилмоқчи эмас эди. У энди "Генерал йўқ" деб даъво килиб, Филипп II нинг Француз тахтига меросхўрлигини расмий ҳужжат билан тасдиқлади. У Испания ўлкаларини Филипп V номи билан идора қила бошлади. Инглизлар билан голландларнинг Испанияда "савдо-сотиқ имтиёзлари берилиши ҳақидаги талаблари Людовик XIV томонидан рад қилинди. 1701 йил Вильгельм II вафот этиб, Людовик XIV Рисвик сулҳидан тан олган мажбуриятларини бузиб, Яков II нинг ўғлини Англия қироли деб тан олди. Англия ва Голландия, Англиянинг янги қироличаси Анна ҳам Францияга уруш очишдан ўзга иложи йўқлигини тан олди. Download 48.31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling