Xvii аср иккинчи ярми XVIII асрдаги халқаро муносабатлар режа
Download 48.31 Kb.
|
xvii asrning ikkinchi yarmi xviii a
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кюрфюрст Саксонский ва Польша қироли Август III Фридрих II нинг таъсирига берилди.
- 1763 йили Август III Саксониский
- 1764 йили Фридрих II билан Екатерина ўртасида Польша ишларига умумий аралашиш заминида иттифоқ тузилди
- . 1767 йили эса диссидентларнинг ҳуқуқини католиклар ҳуқуқи билан тенглаштириш ҳақида қонун чиқарилди
- XVIII асрнинг 60 йилларида ўз замонининг энг катта дипломатларидан бири бўлган Никита Иванович Панин Екатеринанинг энг яқин ёрдамчиси
- "Шимолий система" етти йиллик урушнинг
- 1768 йилда Туркия Россияга ҳужум қилди
- Архипелаг
- Польшани биринчи тақсимлашда (1772) Фридрих II Польшанинг денгиз бўйини босиб олди
- . 1772 йилги тақсимлаш
- 1774 йили Кучук-қайнаржада Россия билан Туркия ўртасида сулҳ
- . 1787 йили Россия-Франция савдо шартномаси
- 1778 йил Курфюрст Баварский вафотидан кейин
- Тешиндаги конгрессида (1779)
- 1784 йили Австрия яна мағлубиятга
- Иосиф II дан 10 млн. флорин пул
- 1786 йили Австрияга қарши Шимолий Германия билан Ўрта Германиянинг "князлар иттифоқини" тузди
- 1783 йилдаёқ Крим қўшиб олинди ва Грузия устидан рус протекторати ўрнатилди.
- 1788 йили тузилган Англия-Пруссия-Голландия иттифоқи
- (Франция, Испания, Россия, Австрия)
- Ф. Ф. Ушаков раҳбарлигидаги Қора денгиз флоти Феодосия ёнида турк флотини енгди
- 1789 йилнинг 23 сентябрида
Бовария билан Франция Фридрих II нинг иттифоқчилари бўлиб, бу иккиси Австрия қўлидаги Нидерландияни босиб олишга бел боғлаганди. Австриянинг душманлари уни заифлаштириш мақсадида Бавария кюрфюрстининг император қилиб сайланишга ва Чехиянинг Баварияга қўшиб олинишига эришмоқчи эди. Кюрфюрст Саксонский ва Польша қироли Август III Фридрих II нинг таъсирига берилди. У Россия ва Австрия билан тузилган иттифоққа хиёнат қилди ва Моравияни босиб олиш мақсадида Пруссия томонида туриб урушга қатнашди. Испания ҳам Австриянинг душманлари қаторига қўшилди. Русларнинг Полўнадаги таъсирини мустаҳкамлаш, Россиянинг Қора денгиз қирғоқлари учун курашида ҳам алоҳида аҳамиятга эга эди, чунки Туркияга қарши урушлар олиб бориш учун Россиянинг Польша билан туташган ён томони хавфсиз бўлишини таъминлаш керак эди. 1763 йили Август III Саксониский вафотидан сўнг Польшага янги қирол сайланиши керак эди. Янги қирол сайлаш ҳамиша шундай бир ҳолга олиб келардики, қўшни давлатлар Польша тахтига ўзларига ёқадиган номзоднинг ўлтириши учун курашардилар. Франция билан Австрия янги қиролни ўз сиёсатининг қуролига айлантириш умидида яна Саксонский хонадонидан номзодлар кўрсатишди. Екатерина бошқача режа тутди. Польша тахтига Екатирина ўзининг собиқ маҳбуби Станислав Понятовскийнинг ўтиришни таъмин этишга интилди, у эски Польша қиролларининг Гиестлар хонадонига мансуб эди. Екатерина бу номзодни ўтказиш ёлғиз ўзига қийин бўлишини англаб, ўз режасининг муваффақиятли амалга ошувини таъминлаш учун Пруссия билан иноқлаша борди. 1764 йили Фридрих II билан Екатерина ўртасида Польша ишларига умумий аралашиш заминида иттифоқ тузилди. Россия Туркияга ёрдам бериш мажбуриятини ўз зиммасига олди. Фридрих II эса Россия-Франция муносабатларининг кескинлашувидан ўзининг Европадаги аҳволини яхшилаш учун фойдаланди. Россиянинг тазйиқи натижасида Станислав Понятовский Польша қироли қилиб сайланди. 1767 йили эса диссидентларнинг ҳуқуқини католиклар ҳуқуқи билан тенглаштириш ҳақида қонун чиқарилди. Польшани тобора заифлаштириш, унинг Россияга қарамлигини кучайтириш мақсадида Екатерина Польша билан шартнома тузди. Шуни айтиш лозимки, дастлаб Екатерина Польшада қирол ҳокимиятининг бир мунча кучайишига эришмоқчи ва шу тариқа мустаҳкамланган Польшадан Туркияга қарши ўзининг иттифоқчиси ва вассали сифатида фойдаланмоқчи бўлди. Лекин Фридрих II полякларнинг ватанпарварлик интилишларига душманлик позициясида бўлиб, у Польша билан Россиянинг иноқлашишидан қўрқиб, Польшада реформа ўтказмаслигини талаб қилди. Фридрихга ён бериб Екатерина полякларга реформа ўтказишга рухсат бермади, бу ҳол полякларни русларга қарши қаттиқ ғазаблантирди. XVIII асрнинг 60 йилларида ўз замонининг энг катта дипломатларидан бири бўлган Никита Иванович Панин Екатеринанинг энг яқин ёрдамчиси эди. У Екатирена билан бирга рус сиёсатининг шимолий системаси деган системани ишлаб чикди. "Шимолий система" етти йиллик урушнинг охирларида рўй берган зиддиятларнинг кучайишидан келиб чиққан муқаррар натижа эди. Бу система «жанубий» давлатларнинг - Франция, Австрия ва Туркиянинг Россияга душманлиги сабабли вужудга келган бўлиб, унинг моҳияти "шимолий" давлатлар билан, биринчи навбатда Пруссия ва Дания билан иноқлашишдан иборат эди. Екатирина билан Панин жанубда ўз майлига иш кўриб, "шимолий" давлатларнинг қўллашидан фойдаланиб, Россиянинг Польша ва Яқин Шаркдаги таъсирини мустахкамлаш ниятида эди. Екатирина II Пруссия билан иттифоқ тузишдан ташкари Дания билан ҳам иттифоқ тузди (1765) ва Англия билан савдо шартномасини тузди. (1766) Буларнинг ҳаммаси Россиянинг халқаро аҳволини яхшилаш учун қилинди. Рус дипломатиясининг Польшадаги ютуқлари Франция билан Австрияни Россияга қарши иш кўришга сабаб бўлди. Натижада 1768 йилда Туркия Россияга ҳужум қилди. Уруш бошланиб кетди, бу урушда Туркия батамом мағлубиятга учради ва француз дипломатиясининг ҳамма режалари барбод бўлди. Туркиянинг мағлубиятга учраганлиги бутун Европага маълум бўлди. Екатирина II Россия дворянлари имиериясининг Қора денгизга чиқишини, рус помешчиклари ва савдогарларнинг харбий савдо-сотиқ мақсадида Қора денгизда сузиш эркинлигига, денгиздан бошқа денгиз ва океан йўлларига чиқишни таъминлаб бермоқчи эди. Кора денгиз бўйидаги даштларни ўзлаштириб бўлмасди, чунки Крим татарларининг босқинлари ва Туркиянинг доимий хавф солиб туриши бу серҳосил ерларни эгаллаш имконини бермасли. Людовик XV ва Мария -Терезанинг Туркиядан кутган умидлари пучга чикди, рус қўшинлари ва флоти Туркияга зарба берди. Архипелаг ёнида рус флоти турк флотини мағлубиятга учратди (1770) . Туркиянинг денгиз кучларига бархам берилди. Россия қуруқликда, Дунай князлиги ва Закавказьеда улкан ғалабаларга эришди. Ўша вактда граф П. А. Румянцев Рус харбий маҳоратини ўстиришда жуда катта роль ўйнади, у рус отлиқ аскарларини қайта тузиш ва пиёда аскарлар ҳаракатида колонна-колонна бўлиб юришдан иборат жанговор тартибни ва ёйилиб саф тортишни биринчи бўлиб қўллади. Румянцевнинг асосий стратегик мақсади душман армиясини йўқ қилишдан иборат деб ҳисобларди, бу мақсадга у усталик билан яъни ташаббусни кўлга олиш ва душман қўшинларини бўлак бўлак қилиб тор-мор этиш орқали эришишга интиларди. Польшани тақсимлашни бошловчи Пруссия эди. Лекин XIX асрда Вена конгрессидан кейин Польшанинг асосий ўлкалари чоризм асоратига тушиб колгач, поляк ва айниқса прус публицистлари, Польшани тақсимлаш Петербургда ишлаб чиқилган деган фикрларни билдирган эдилар. Польшани биринчи тақсимлашда (1772) Фридрих II Польшанинг денгиз бўйини босиб олди. У олган ерлар Австрия ва Россия олган ерлардан кам, бироқ аҳамияти жихатдан юқори эди. Фридрих II шаркий Пруссияни бошқа территориялари билан бутун килиб бирлаштириш имкониятига эга бўлди. Россияга Белоруссиянинг бир қисми-энг катта, лекин аҳолиси энг кам қисми берилди, Австрияга берилган қисмида эса аҳолисининг сони кам, иқтисодий ривожланиши паст эди. Польшанинг биринчи парчалаб юборилиши Польша шляхта давлатининг Пруссия, Россия ва Австрия томонидан батамом йўқ қилинишининг бошланиши эди. 1772 йилги тақсимлашни якунлашда шуни айтиш лозимки. Речь Посполиятанинг қолган бутун территорияси Чор Россияси таъсирига ўтди. 1768-1772 йиллардаги Россия - Туркия уруши Туркияни таксимлашни умум Европа миқёсидаги масалага айлантирди. 1774 йили Кучук-қайнаржада Россия билан Туркия ўртасида сулҳ тузилди. Россия Қора денгиз буғозларида савдо кемаларининг юриш хуқукига эга бўлди, Азов ва Керьчни олди. Туркия Кримни мустақиллигини тан олди, православ черковини таъқиб килмасликни ўз зиммасига олди. Бу сулҳ Россиянинг ташқи сйёсат соҳасида эришган жуда катта ютуғи эди. 1787 йили Россия-Франция савдо шартномаси тузилди, бу шартномага мувофиқ Марселда рус товарлари энг оғир божлардан халос бўлди, французлар ҳам имтиёзга эга бўлдилар. Францияда буржуа инқилоби етилиб келаётган вақтда, Европанинг марказида Австрия билан Пруссиянинг кураши давом этмоқда эди. 1778 йил Курфюрст Баварский вафотидан кейин, Иосиф II Габсбург Баварияни Австриянинг мерос мулкларига қўшиб олиш мақсадида, босиб олишга уринди, аммо у Пруссиянинг қаршилигига учради. Мерос учун жанжал бошланди, воситачи Россия бу жанжалдан фойдаланди. Дипломатларнинг Тешиндаги конгрессида (1779) у Австриянинг Бавариядан воз кечишга мажбур қилди, Вестфалия шартномасига кўра Россия герман давлатлари ўртасидаги жанжалларга аралашиш ҳуқуқига эга бўлди, Русларнинг таъсири бутун Германияга ёйилди. 1784 йили Австрия яна мағлубиятга учради, император Иосиф II Голландиядан Шельда дарёсининг қуйилиш жойида, яъни Австрия нидерландиясининг асосий савдо йўлини Бельгия савдоси учун очиб қўйишни талаб килди. Шельда дарёсининг қуйилиш жойлари XVII асрдан бошлаб, Бельгия савдоси учун ёпиб қўйилган эди. Бу Бельгиядаги вилоятларнинг иқтисодий ривожланишига тўсқинлик қилди. Франциянинг ёрдами билан голландлар Иосиф II дан 10 млн. флорин пул тўлаб қутулдилар, бундан 4, 5 флоринини француз саройи тўлади. Иосиф II бу мағлубиятидан кейин ўзининг қолган ўлкаларидан узоқда бўлган заиф Нидерландия вилоятларидаги хукмронлигини мустаҳкамлашдан умидини узиб, Австрия Нидерландиясини Баварияга алмаштирмоқчи бўлди. Фридрих II бу махфий режани билиб қолди ва 1786 йили Австрияга қарши Шимолий Германия билан Ўрта Германиянинг "князлар иттифоқини" тузди. Иосиф II чекинишга мажбур бўлди. Иттифоқ тарқалди. 1772 йилда Иосиф II билан Екатирина II Усмон империясини таксимлаб олиш фикрига келдилар. 1781 йилда улар Туркияга қарши харбий иттифоқ туздилар. Иосиф II Сербияни босиб олиш ва Австриянинг Адриатика денгизига чиқишга эришиш ниятида эди Австрия билан иттифоқ тузилиши Россиянинг шаркда кескин ҳужумга ўтиши имконини берди. 1783 йилдаёқ Крим қўшиб олинди ва Грузия устидан рус протекторати ўрнатилди. Усмон империясида рус ва австрийс савдогарларининг ҳуқуқлари француз савдогарларининг ҳуқуқлари билан тенглаштирилди. Қора денгиз бўйининг, шу жумладан, Туркия ҳукмронлиги замонида Россияни вайрон қилувчи босқинлар килиб турган Қрим татарларнинг таянчи бўлиб келган Қримнинг Россияга қўшиб олиниши, Россия жанубида ишлаб чикарувчи кучларининг ривождантиришга имкон яратди. Қуролли бетарафлик иттифоқининг вужудга келиши, Россиянинг актив сиёсат юргизиши ва Польшага ва яқин шарққа таъсир ўтказиш соҳасида эришган муваффақиятлари Англия-Россия муносабатларининг кескинлашувига сабаб бўлди. Уильям Питт Россияга қарши Усмон империясини қўллаб-қувватлай бошлади. 1788 йили тузилган Англия-Пруссия-Голландия иттифоқи Екатиринанинг ташқи сиёсатига қаршилик кўрсатди. Екатерина Уч давлат иттифоқига қарши тўрт давлат коалициясини яъни (Франция, Испания, Россия, Австрия) иттифоқини тузмоқчи бўлди. Аммо бунга эриша олмади. Англия, Пруссия ва Польшани гиж-гижлаётган Туркия 1787 йили Россия томонидан сиқиб қўйилганди. Венгрияда ва Бельгияда унга қарши қўзғолон кўтарилиши хавфи бор эди, ўз рақибидан қасдини олиш учун қулай фурсат пойлаб турган Пруссия ҳужум килиб қолиши мумкин эди. 1788 йили Австрия кўшинлари турклар томонидан тор-мор келтирилди. Саросимага тушиб, қочиш вақтида кечаси императорнинг ўз солдатлари томонидан ўлдирилишига сал қолди. 1788 йил 3 июнда русларнинг Ф. Ф. Ушаков раҳбарлигидаги Қора денгиз флоти Феодосия ёнида турк флотини енгди. Ушаков Очаков қалъасини узок вакт қамал килиб туриб, 1788 йилнинг декабрида ишғол қилди. 1789 йилнинг 23 сентябрида эса буюк саркарда А. В. Суворов бошчилигида Римпик дарёси ёнида Турк армиясини тор-мор қилдилар.
Натижада рус ҳарбий санъати Европада биринчи ўринга кўтарилди. Етти йиллик уруш вақтида рус армияси Прус армиясидан устунлигини исбот қилди. Ўз состави жиҳатидан миллий армия бўлган рус армияси қарийиб учдан бир қисми ёлланма аскарлардан тузилган Прус қўшинларидан фарқ қиларди ҳамда Австрия ва Франция қўшинларидан анча устун турарди. Суворов маневр ва шиддатли урушга аҳамият берарди. Суворовнинг ажойиб саркардалик таланти 1787-1791 йиллардаги Россия-Туркия урушида равнақ топди ва рус дипломатиясининг муваффақиятларига муҳим омил бўлди Download 48.31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling