Xvii аср иккинчи ярми XVIII асрдаги халқаро муносабатлар режа
йилда император Леопльд I
Download 48.31 Kb.
|
xvii asrning ikkinchi yarmi xviii a
- Bu sahifa navigatsiya:
- Испания қироли Карл III деб эълон қилди ва Мадридда турган қирол Филипп V га қарши
- Италияда, Испанияда , ғарбий Германияда ва Нидерландияда
- 1710 йилдан
- Гибралтарни ва Ўрта денгиздаги Меорка оролини, Шимолий Америкада муҳим аҳамиятли территорияларни Ньюфаундлендини, мукаддас лаврентий дарёни қуйилиш жойини, Акадияни, Франция Канадасини қўлга
- Гангут ёнида швед флоти устидан ғалаба қозонганидан кейин (1714)
- 1721 йил Шимолий уруш Нишдат сулҳи билан тугади
- Англия ва Франция манфаатлари тўқнашадиган жой денгизларнинг нариёғидаги мамлакатлар
- 1740 йили Карл VI вафот этгач, унинг ўрнига Мария Тереза ўтирди.
1701 йилда император Леопльд I нинг Людовик XIV га қарши уруш бошлашга, босиб олинган ерларини қайтариб олиш ва янги истилоларнинг олдини олишга ҳаркат қилиш учун ҳеч нима халақит бермас эди. Француз кўшинларининг Милан герцоглигини босиб олишга тўсқинлик қилиш мақсадида Леопольд I расмий равишда уруш эълон қилмасдан олдинроқ 1701 йилда Италияга қўшин юборди. 1702 йил майида Англияга ва Голландиядан сўнг Леопольд I ҳам Францияга уруш эълон қилди. Эрцгерцог Карл 1702 йил инглиз флотининг ҳимоясида Португалияга келди ва ўзини Испания қироли Карл III деб эълон қилди ва Мадридда турган қирол Филипп V га қарши уруш бошлади. Испания мероси учун олиб борилган уруш айни бир вақтда тўртта жанг майдонида: Италияда, Испанияда, ғарбий Германияда ва Нидерландияда олиб борилмоқда эди. Урушнинг биринчи даври (1702-1704) Франция учун қулай бўлди. Маҳоратли лашкарбошилар қўмондонлигидаги француз армиялари Нидерландия ва Рейн вилоятида мудофаа жангларини олиб бордилар. Лекин 1705 йилда Франциянинг нечоғлик ҳолдан кетганлиги аён бўлди. У ўз душманларига сўнгги зарбани беролмади, чунки Франциянинг маблағлари тугаган эди. Испания мероси учун олиб борилган урушнинг иккинчи даври 1705 йилдан бошланди. Бу даврда Франция тобора кўп ҳарбий омадсизликларга ва мағлубиятларга учради. 1706 йилда Француз қўшинлари Нидерландиядан, 1707 йилда Милан герцоглигидан енгилди, натижада Италия ҳам Испания қиролининг ҳукмронлигидан бутунлай қутулиб, император ва инглизлар қўл остида ўтди. Ғарбий Германияда ҳамма нарса қўлдан кетган эди. Душманлар шимол ва жанубдан Францияга бостириб кирди. Людовик XIV таслим бўлиш лозимлигини сезсада, уни тан олгиси келмади. Лекин 1710 йилдан бошлаб Англиянинг сиёсатида кескин бурилиш юз берди, шу сабабли ўша вақтда Испания мероси учун олиб борилган уруш тарихида учинчи давр бошланди. Баъзи инглиз тарихчилари бу бурилишнинг сабаби жуда очиқдан-очиқ бойиб олган герцог Мальборонинг инглиз буржуазияси орасида обрўйи қолмаганлигидир дейдилар. Йўқ, ундай эмас, бунинг бир қанча сабаблари бор.жумладан: Пётр I нинг Полтава ёнида Карл XII устидан қозонган ғалабаси (1709) ва Шимолий Шарқий Европадаги кучлар нисбатининг ўзгарганлиги асосий сабабдир. 1711 йил император Иосиф I вафот этди, унинг вориси бўлмагани учун тахт Леопольд I нинг иккинчи ўғли Карлга топширилди.
Англия билан Франция ўртасида дастлабки сулҳ шартлари 1712 йил октябрида имзоланди. 1713 йили Утректдаги сулҳ конгресси, Франция ва Испания ўртасида, иккинчидан Франция, Англия, Голландия, Бранденбург, Савойя ва Португалия ўртасида Утрект шартномасининг тузилишига олиб келди. Филипп V нинг Испанияга ва океан нариёғидаги мустамлакаларига ҳукмронлик қилиш ҳуқуқи тан олинди, император Карл VI эса бунинг эвазига илгариги Испания Нидерландиясини ва Испаниянинг Италиядаги собиқ ўлкаларини олиши керак эди. Шундай қилиб Австрия Габсбурглари Европадаги ўз кучларини анча кўпайтирдилар. Уетрахт сулҳига кўра гўё Англия жуда оз нарса олгандек туюлса-да, лекин бу сулҳ аслида Англия мустамлакачи империясининг ривожланишига олиб келди. У Гибралтарни ва Ўрта денгиздаги Меорка оролини, Шимолий Америкада муҳим аҳамиятли территорияларни Ньюфаундлендини, мукаддас лаврентий дарёни қуйилиш жойини, Акадияни, Франция Канадасини қўлга киритди, Испания ва унинг Америкадаги мустамлакалари билан савдо-сотиқда алоҳида ҳуқуқларга эга бўлди. Голландия амалда ҳеч нарса олмади ва шартномадан сўнг учинчи даражали давлат ҳолатига тушиб қолди. 1712 йилдаёқ Англиянинг Гаагадаги вакили Швециянинг вайрон қилинишига ва шимолий давлатлар ўртасидаги мувозанатнинг бузилишига Англиянинг йўл кўймаслигини рус элчисига расмий равишда билдирди. Лекин Пётр I Шимолий Европада ўз таъсирини тез ошириб бориб, у Швецияга тобора янгидан-янги зарбалар берди. Рус флоти Гангут ёнида швед флоти устидан ғалаба қозонганидан кейин (1714) Болтиқда ҳукмрон куч бўлиб қолди. Пётр I Англия қироли Георг I нинг Болтиқ денгизидаги муносабатларини кўриб, 1717 йилда ўзининг французларга қарши кайфиятини ўзгартириб юборди. "Европада умумий тинчликни сақлаш учун" Франция, Россия ва Пруссия ўртасида Амстердамда шартнома тузилди. Аммо Пётр I нинг дипломатик ва ҳарбий муваффақиятлари Англиянинг Пётр I га қарши ҳаракат қилиш истагини кучайтирди. 1719 йили Англия қироли ўз навбатида Ганновер курфюрсти ҳам эди, шу сабабли Россияга қарши Швеция билан иттифоқ тузди. Инглиз флоти Болтиқ денгизига кирди. Дания билан Пруссия Россияга хиёнат қилди, энди Англия билан бир оз иноқлашаётган Франция ҳам зиммасидаги мажбуриятларидан бош тортди. Инглиз дипломатиясининг Шимолий-Шарқий Европадаги янги вазиятни ва Россия Болтиқда биринчи даражали давлатга айланганини тан олиш зарурлигига қатъий ишонч ҳосил қилмоғи учун Россия янги ҳарбий муваффақиятларга эришмоғи лозим бўлди. 1721 йил Шимолий уруш Нишдат сулҳи билан тугади ва Россия босиб олган ҳудудларига эга бўлиб қолди. Испания мероси учун олиб борилган уруш ва шимолий уруш Европа давлатларининг кучи нисбатида зўр ўзгаришларга олиб келди. Франция шарқий Европада гегемонлик қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Швеция қисқа давр қудратли давлат бўлиб туриб, кейин иккинчи даражали давлат ҳолига айланди. Ўттиз йиллик урушда ўз мақсадларига эриша олмаган Австрия Габсбурглари яна кучайди ва ўзларининг Европадаги ерларини кенгайтирди. Германияда кучли Пруссия қироллиги вужудга келди. Голландия, Польша ва Туркия Европадаги халқаро ҳаётда актив роль ўйнамайдиган бўлиб қолди. XVIII асрда Россия қудратининг ошиши Европадаги бутун халқаро вазиятнинг ўзгаришига олиб келди. Россия Болтиқ денгизи билан Тинч океан ўртасидаги территорияларни ўз ичига олган ғоят катта империяга айланди. Европа тарихида бундай империя ҳали тузилмаган эди. Россия жуда катта ўлкаларга эга бўлишга қарамай унинг территорияси тобора кенгайиб бормоқда эди. Россиянинг ғарб билан, шунингдек, Эрон билан каттагина савдо сотиқ алоқалари бор эди. Ҳукмрон помешчиклар синфи билан рус савдогарлари савдо йўлларини мустаҳкамлаб боришга, чегараларни стратегия жиҳатдан мустаҳкам жойлардан ўтказишга ва Россиянинг территориясини тобора кенгайтириб ва халқаро таъсирини ошириб боришга интиларди. Шимолда Россия олдида Болтиқдаги позицияларни мустаҳкам ҳимоя қилиш вазифаси турар эди. Петр I нинг ғалабаларидан кейии Швеция Европанинг шимолида жуда кучли давлат бўлмасада, пойтахтга Швеция томонидан таҳдид қилиш хавфи мавжуд эди. Россиянинг Польшадаги таъсирини кучайтириш масаласи русларнинг ғарбдаги сиёсатида энг муҳим ўрин тутарди. Жанубдаги вазифа - Азовни ишғол этиш, Қора денгизда савдо қилиш ҳуқуқини қўлга киритиш, Туркияга қарши яна кураш олиб боришдан иборат эди. Мустамлакалар учун ва Европа қитъасида таъсир курсатиш учун Англия ва Франция манфаатлари тўқнашадиган жой денгизларнинг нариёғидаги мамлакатлар эди. Бу мамлакатлар Канада ва Ост - Индия бўлиб, Канадани французлар XVII асрдаёқ босиб олган эди. Ост-Индия территориясида эса Инглиз ва Француз истилочилари қаттиқ кураш олиб борарди. Англия билан Франция ўртасида Европадаги айрим ҳудудлар учун ҳам кескин зиддиятлар бор эди. Англия ҳукумати Франциянинг Австрия Нидерландиясини ва унинг энг муҳим қалъаси Антверпенни эгаллаб олишга йўл қўймасликка интилар эди. Антверпеннинг французлар кўлида бўлиши Англия учун хавф туғдириши мумкин эди. Антверпен французлар қўлида бўлса, Британия флотининг кучлари Европада банд бўлиб, Англиянинг мустамлакачилик агрессияси муваффақиятли авж олмасди. Мудофаа мақсадида эмас, мустамлакаларни талаш мақсадида Англия буржуазияси ва аристократияси Нидерландияни Франциянинг таъсири остида бўлишга йўл қўйишни истамасди. Шу мақсадга эришиш учун Англия буржуазияси Европада Франциянинг қуруқликдаги кучларини банд қилиб тура оладиган иттифоқчи топишга тиришди. Англия ҳукумати 1713 йилда Испания мероси учун урушдан сўнг, Нидерландиянинг Австрияга берилишига эришгач, XVIII асрнинг биринчи ярмида Австрия габсбургларини, яъни Франция рақибларини қўллаб келди. Англия Голландияга таъсир кўрсатиш учун Францияга қарши курашди. Ганновер сиёсатини мураккаблаштириб юборди. Франциянинг Ганноверни босиб олиш мумкинлиги Францияга қарши курашиш учун Англиянинг иттифоқчилар орттириш эҳтиёжини янада кучайтирди. Англия ўзининг савдо ва мустамлакаларидан келган фойда орқали Францияга қарши бировларнинг кучи билан кураш олиб борди. Англиянинг бошқа бир душмани Испания эса Гибралтар буғози ва Менорканинг инглизлар томонидан босиб олинганлигини тан олмай келаётганди. Инглиз буржуазияси Испания мустамлакаларида савдо ҳуқуқига эришмоқчи ва Испанларнинг Шимолий Америкадаги ерларини эгаллаб олмоқчи эди. Англияга қарши кураш Испанияни Франция билан бирлаштирди. Бурбонлар сулоласининг Испания тахтига ўтириши ҳам бунга ёрдам берди. XVIII асрнинг биринчи ярмида Испания билан Франция Австрия Габсбургларининг ашаддий душманлари эди. Габсбургларга қарши курашда Швеция ва Туркиядан Франция ўз иттифоқчилари сифатида фойдаланишга интилди. Франциянинг уриниши Россия душманларининг иттифоқчиси сифатида ноқулай аҳволда қолди. Габсбургларга қарши қаратилган "Шарқий ғов" деган машъум система узоқ вақтгача Францияни Россия душманларининг иттифоқчиси деб ҳисоблаб келди. Испания Италиядаги ўлкалари учун Габсбургларга қарши кураш олиб борди. Испания Бурбонлари Испания мероси учун олиб борилган урушдан кейин Австрия Габсбургларининг қўлида қолган улкан Сицилия қироллигининг ўз қўлларига ўтишини талаб қилдилар. Италиядаги бу давлатнинг Испания Бурбонлари қўлига ўтиши Испаниянинг Ўрта денгиздаги мавқеини мустаҳкамлади ва Англияга қарши курашишда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Испания мероси учун олиб борилган урушдан кейин 1733 йили Польша туфайли биринчи катта халқаро жанжал бошланди. Шляхта Польшаси жуда ҳам заифлашиб қолган эди. XVI асрдаёқ шляхта Польшани Ғарбий Европа учун ғалла етказиб берувчи мамлакатга айлантириб, Нидерланд инглиз ва немис молларининг божсиз келтирилиш учун чегараларни кенг очиб берганди. Бу ҳол поляк саноатини буғди, буржуазиянинг ривожига йўл бермади. Шаҳарларнинг пул билан ёрдам бермаслиги қирол ҳокимиятининг мустаҳкамлашига йўл бермади қирол ҳокимиятининг молиявий имкониятини ҳам, армияси ҳам жуда заиф эди. Поляк магнатларининг ва шляхтанинг ташқи сиёсати ҳам мамлакатнинг инқирозга юз тутишига сабаб бўлди. ХVI-ХVIII асрларда поляк магнатлари ва шляхта шаркдан шиддатли агрессия олиб борди, у бир неча давлат қироллари билан тил бириктириб иш кўрди. Бундай ҳалокатли сиёсат поляк халқининг манфаатларига зид келиб, Польшанинг ғарбдаги ўз ерларини қайтиб олишга ҳалал берди. XVIII асрда Польша шу қадар заифлашган эдики, кучли давлат яъни Россияга қарши давлатлар Польшадан исталган вақтда фойдаланишлари мумкин эди. Польшани ўз вассалига айлантиришга ва унинг тахтига ўз одами Станислав Лешчиньскийни ўтказишга уринган Карл ХII нинг қўшинлари Польшани стратегик нуқталарини эгаллашга муваффақ бўлган эди. Австриянинг энг хавфли душмани Пруссия давлати эди. Пруссиянинг босқинчилик сиёсати қирол Фридрих II замонида жуда ҳам авж олиб кетди. Пруссиянинг ташқи сиёсати қўшни давлатларга нисбатан ҳийла-найранг ишлатишга ва уз иттифоқчиларига нисбатан ҳаёсизлик билан хиёнат қилишга асосланганди. Фридрих II ўзининг ниҳоятда сурбетлиги билан бошқалардан ажралиб турарди. 1740 йили Карл VI вафот этгач, унинг ўрнига Мария Тереза ўтирди. Фридрих II ҳукмронлигининг биринчи йилидаёқ уруш эълон қилмай туриб, Австриянинг энг бой ва саноат жиҳатдан тарақкий қилган вилояти Силезияни босиб олди. Пруссия томонидан босиб олинган ерларга ўхшаш Силезия ҳам полякларнинг қадимий ери эди. Download 48.31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling