Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Италияда феодал муносабатлар ривожланишининг хусусиятлари.
5 - МАВЗУ: IX—XI АСРЛАРДА ИТАЛИЯ.
Р Е Ж А: 1.Италиянинг сиёсий тарқоқлиги. 2.Феодал муносабатларнинг вужудга келиши. 3.Шаҳарларнинг ривожланиши. Италия давлатларининг сиёсий тараққиёти. Таянч тушунчалар: либеллар; герцог; граф; барон;папа; архиепископ; епископ; Италияда феодал муносабатлар ривожланишининг хусусиятлари. Италия X асрда анча феодаллашган эди. Бу ерда феодаллашиш жараёни Германиядагига қараганда анча илгарилаб кетдн. Италияда феодал муносабатлар жуда бошқача бир тарзда ўзига xоc хусусиятлар билан бошланди. Лангобардлар ўз даврида Италиядаги қулдорлик тузумини ўзил-кесил тугатганлиги Шимолий ва Ўрта Италия деҳқонларининг аҳволига ижобий таъсир кўрсатди. Бу ерда деҳқонлар бориб-бориб асоратга солинган бўлсалар-да, xар ҳолда бу ердаги крепостнойлик у қадар қаттиқ бўлмади; жумладан, бу ҳол шу нарсада ўз ифодасини топган эдики, деҳқонларнинг мажбуриятлари илгаригидек ўзбошимчалик билан бўлмасдан, балки аниқ бир нормага солинган эди. Иккинчи томондан, Италияда шаҳарлар анча эрта ривожлана бошлаганлиги сабабли крепостной деҳқонлар шаҳарларга кетиши, натурал мажбуриятни пул билан муддатидан илгари тўлаши, эркини сотиб олиши мумкин эди ва ҳоказолар: Италияда крепостной деҳқонлар билан бир қаторда крепостной бўлмаган, лекин еридан маxрум қилинган деҳқонлар кўп эди. Бу деҳқонлар феодалларнинг ерларини маълум муддатга ер эгаси билан маxcуc тузилган ёзма шартнома — контракт (улар либелларлар деб аталарди ҳам) да кўрсатилган шартлар билан ижарага олар эдилар. Умуман, Италия қишлоғи ўрта асрнинг бу илк даврида биқиқ бўлмай, балки шаҳарлар билан алоқа қилиб турар, у ерларга турли хилдаги қишлоқ хўжалик махсулотлари етказиб берар эди, аҳолиси эса вақти-вақти билан шаҳарларга кўчиб келар эди. Италия феодаллари ҳам ўзига хос бир аҳволда эди. Шаҳарлар ривожланиб бораётган бир шароитда феодалларнинг бир қисми шаҳарларга кучиб бориб, шаҳарликларнинг таъсирига берилиб кетар эди, шаҳарда яшаб турган рицарлар аста-секин шаҳарликлар билан чатишиб келди. Италиянинг йирик дунёвий феодаллари — герцоглари, графлари, баронлари — жуда кўпчиликни ташкил этар эди. Италияда феодал муносабатларнинг жуда эрта ривожланиши уларни хозирнинг ўзидаёқ марказий қирол хокимиятидан мустақил қилиб қўйди. X асрда Каролинглар хокимияти ўз аҳамиятини бутунлай йўқотди. Йирик феодаллар мустақил бўлиб олиб, муттасил ўзаро урушлар билан банд бўлиб қолган эдилар, бу урушлардан мақсад — анча катта шахарлар ва мамлакатнинг энг муҳим савдо йўллари устидан ўз хукмронликларини ўрнатиш эди. Бироқ Италияда черков феодаллари: папалар, архиепископлар ва епископлар ҳамда монастирлар жуда ҳам кўп эди. Бу нарса дунёвий зодагонларни рухоний феодалларга ҳам қарши кураш олиб боришга мажбур қилар эди, дунёвий феодалларга қараганда корпорация сифатида анча уюшган черков феодаллари ҳам бутун мамлакат устидан ўз назоратини сақлаб қолишга интилар эдилар. Шундай қилиб, X аcр ўрталарида Италияда жуда хилма-хил ва кескин ижтимоий зиддиятлар юз бермоқда эди, бу хол унинг сиёсий тузумига ҳам таъсир қилмоқда эди. Италия X асрда сиёсий жихатдан Европада энг тарқоқ бир мамлакат эди, деса бўлади. У жуда кўп мустақил герцоглик, маркизлик графлик ва епископликларга бўлиниб кетган эди. Ўрта Италиядаги папа давлати ҳам феодаллашган эди. Папалик тахти хар турли римлик аристократия хонадонлари ўртасидаги найранглар ва қонли урушларга сабаб бўлмоқда эди. Италия жанубий территориясининг бир қисми хали Византияга қарар эди, бир қисмини эса араблар босиб олган эди. Бироқ Италия сиёсий жихатдан шундай тарқоқ бўлишига қарамасдан, мамлакатда шаҳар хаёти зўр бериб тараққий этмоқда эди. Италия шаҳарлари хали ҳам Ўрта денгизда византияликлар ва араблар билан савдо қилар эди. Шаҳарларда турли хилдаги хунарлар ривожланмоқда эди. X асрда савдо ва шаҳарларнинг аҳамияти хали жуда кам бўлган германияга ниcбатан Италия герман феодалларига жуда катта бойликларга эга бўлган, зеб-зийнатли ва фаровон мамлакат бўлиб кўринар эди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling