Таълим вазирлиги автоматиканинг техник воситалари


-расм. «РУС» сатћ ўлчагичининг таркибий схемаси


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet22/68
Sana31.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1819521
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   68
Bog'liq
датчиклар111

 
2.18-расм. «РУС» сатћ ўлчагичининг таркибий схемаси
 
2.6.2. Босим датчиклари 
Ќишлоќ ва сув хўжалигида ќўлланиладиган босим датчикларининг 
турлари кўп бўлиб, улар суюќлик ва газлар босимини ўлчаш учун хизмат 
ќилади. Кўпчилик босим датчикларининг иш принциплари босим кучини 
механик кучларга айлантириб бериш принципига асосланган бўлади. Бундай 
датчикларнинг ќабул ќилувчи элементлари ўлчанаётган босим таъсирида 
бўлади. Юќори босимларни ўлчашда босим таъсирида ўтказгичнинг электр 
ќаршилиги ўзгариши ходисасига асосланган датчиклар ќўлланилади. 
Газларнинг кичик босимларини назорат ќиладиган датчикларда эса уларнинг 
иссиќлик ўтказувчанлиги, юмшоќлиги, ионланиш даражаси кабилар хисобга 
олинади. 
Ќишлоќ ва сув хўжалигида механик ќабул ќилиш элементига эга бўлган 
суюќликли, поршенли, мембранали ћамда сильфонли датчиклар ќўлланилиб 
келинмоќда. 
Суюќликли 
босим 
датчикларининг 
U-шаклли 
(2.19, 
а-расм), 
ќўнѓироќчали (2.19,б-расм), гидростатик (2.19,в-расм), мембранали (2.19, г-
расм) , сильфонли (2.19, д-расм) , манометрик трубкали (2.19, е-расм)
турлари мавжуд. 
U-шаклли суюќлик датчикларида босимлар фарќи F = F1 – F2 суюќлик 
устуни оѓирлиги билан мувозанатлашади:
∆F = ήh, (2.15) 
 
Бу ерда, ή- суюќликнинг солиштирма оѓирлиги. 


Ќўнѓироќчали тизимларда босимлар фарќи ∆F = F1 – F2 ќўнѓироќчани 
аралашувини ћосил ќилади ва натижада F1 босимни аниќлаш имконияти 
туѓилади. 
Гидостатик тизимларда халќали тарозили камеранинг бурилиш бурчаги 
босимлар фарќи ∆F = F1 – F2 га пропорционал бўлади. 
2.19-расм. Суюќликли босим датчикларининг турлари: 
а) – U-шаклли; б) – ќўнгироќчали; в) – гидростатик, г) – мембранали, д) – 
сильфонли, е) – манометрик трубкали. 
Суюќликли босим датчиклари аниќ ва бир меъёрда ишлаши билан бир 
ќаторда уларнинг эксплуатацион ноќулайликлари ( кичик оралиќларда ўлчаш 
шароитлари, фаќатгина вертикал ћолатда ишлаши, катта ўлчамларга эга 
бўлганлиги кабилар) сабабли охирги пайтларда уларни ўрнини такомиллашган 
датчиклар эгалламоќда. 
Мембранали датчикларда (2.19,а-расм) эластик пластина (мембрана) 
назорат ќилинаётган мухит босими таъсирида бўлади ва контактли тизим билан 
мустахкам боѓланган штокка таъсир кўрсатади. Бундай турдаги датчиклар 
содда тузилиши, пухталиги, ўлчовларни етарлича аниќлик билан ўлчаши 
сабабли уларни ќўллаш йил сайин кўпайиб бормоќда.
Сильфонли датчиклар (2.19,б-расм) эгилувчан материалдан ясалган 
гофрированли юпќа деворли трубкадан ташкил топган бўлади. Ташќи ва ички 
босимлар фарќини унга таъсир ќилаётган куч ћосил ќилади. Бу куч таъсирида 
сильфоннинг чўзилиши ва ќисилиши ћосил бўлади. Сильфоннинг бўш учини 
силжиши кўрсаткич стрелкаси ва харакатланувчан контактлари орќали амалга 
оширилади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling