Таълим вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети


-расм. Машинанинг ишлаш технологик схемаси


Download 449.12 Kb.
bet6/10
Sana18.06.2023
Hajmi449.12 Kb.
#1574153
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
КЛ ёзуви

7-расм. Машинанинг ишлаш технологик схемаси:
1 - ҳаво сўриш трубаси; 2 - подборщикнинг вентелятори; 3- ажраткич; 4 - барабан; 5 - шпиндель; 6 - вентиля­тор; 7 - асосий бункер; 8 - хас-чўп шохобчаси; 9 - подборщик бункери; 10 - асосий бункернинг ҳаво хайдаш трубаси. 11 - подборщикнинг ҳаво ҳайдаш труба­си: 12 - тозалагич; 13 - суйри; 14 - пневматик подборшчик; 15 - териш аппарати; 16 - қабул камера; 17 – тупкўтаргич.


Агар асосий бункердаги пахтани ҳар гал бўшатганда ердан терилган пахтани ҳам бўшатиш зарурияти бўлмаса, механизмни илмоқлар ёрдамида туташтириб, ишламайдиган қилиш керак.
Сепараторни бункер ичига тушириш учун скобани тутиб турган ҳолда пружинали илгакларни тортиш ва сепарторни тушириш керак.
Машина далада ҳаракатланганда пахтаси териладиган ғўза туплари териш аппаратининг тупкўтаргичлари 17 (4-расм) билан ма­шина ҳаракати йўналишига тескари томонга айланаётган барабанлар 4 орасидаги иш тирқишига йўналтирилади. Барабанларнинг айлаиши тезлиги машинанинг илгарилама ҳаракат тезлигидан бироз катталиги ғўза тупининг эгилишини камайширади ва уларнинг синишиига йўл қўймайди. Барабанлар ғўза тупларини қамраб чиқади, барабанлар Шпинделларни 5 эса, барабанларга нисбатан тескари айланиб, очилган пахтани тишларига ўраб олади.Пахтани илиб олган шпинделлар айланиб турган барабаи би­лан ғўзага ишлов бериш зонасидан чиқади ва чўткали ажратгнчлар 3 рўпарасига келади. Шпинделлар ажратгичларга рўпара келиш олдидан тескари айлантириш колодкасида ўзларининг айланиш томонини ўзгартади, ажраткичлар эса айланиб шпинделлардан пахтани ажратиб олади, аппаратнинг эшиги бўйлаб бир ажратгичдан иккинчисига узатиб, тирқишсимон қабул камера 16 га ташлайди.
Қабул камераларнинг туби йўқлигидан барча оғир аралашмалар (тупроқ, майда тошлар, очилмаган кўсаклар ва б.) бункерга бормасдан ерга тўкилиб қолади. Сўнг вентилятор 6 пахтани ҳаво трубаси 1 бўйлаб бункернинг асосий бўлими 7 га узатади. Бу ерда пахтадаги майда хас-чўплар бункернинг қопқоғидаги колосниклардан ажралади. Пневматик подборшчик 14 билан терилган пахта вакуум-клапаннинг паррагига ўрилиб, оғир аралашмалардан тозаланади, ҳаво трубаси бўйлаб вентилятор 2 орқали тозалагич 12 га юборилади.
Аррали дисклар орасидан ўтганда майда хас-чўпли ҳаво чангйўл бўйлаб машинадан ташқарига чиқади, арра тишларига илинган пахта эса айланаётгап дисклар ёрдамида ҳаракатчан тўсиқ 7 (5-расм) га келтирилади, бу ерда чаноқлар ва йирик хас- чўплардан тозаланиб, тишларга кучлироқ илиниб, колосниклар 6 зонасига ўтади.
Колосниклар пахта толаларида қолган хас-чўпни силкитиб ажратади; ажралган хас-чўплар нов бўйлаб ерга тўкилади, тозаланган пахта эса чўткали барабан 8 билан аррали цилиндр 4 дан ажратиб олиниб, подборшчнкнинг бункерига ташланади.
Машинани ростлаш машина механизмларни тўғри ва ўз вақтида ростланганда пахта ҳосили туплардан тўлароқ терилади, кам нобуд бўлади, машина узеллари ва деталларининг пухталиги ва чидамлилиги ошади. Териш аппаратларини машинанинг бўйлама ўқига нисба­тан ростлаш. Пахта териш машинаси заводдан териш аппаратлари машина­нинг бўйлама ўқига нисбатан ростланган ҳолда чиқарилади.
Машинани тракторга ёки илгари ечиб олинган аппаратларни машинага ўрнатишда аппаратларнинг машинанинг бўйлама ўқига нисбатан тўғри жойлаштирилганлигини текшириш ва зарур бўлса, қуйидаги тартибда ростлаш керак - ғилдирак шиналаридаги ҳаво босимининг нормага мослиги текширилади;
- текис майдонча танланади
- машина майдончага ўрнатилади, шунда олд ғилдирак ва кетинги ғилдираклар маркази ўрта вa чекка режа чизиқлар устида. етакчи ғилдиракларнинг кўндаланг ўқи эса I—I чизиқ устида жойлашади; - аппаратлар чекка пастки ҳолатга туширилади.




8-расм. 14 ХВ-2,4 пахта териш машинаси технологик схемаси:
1 – туп кўтаргич; 2 – қабул камераси; 3 - ажраткич; 4 – қабул камераси; 5-шпинделли барабан; 6-орқага ҳаракатланиш колодкаси; 7- шпиндель юритмаси; 8-вентелятор;
9 –орқа ғилдирак тўсгичи; 10 - бункер.


Download 449.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling