Таълим вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети


Download 449.12 Kb.
bet7/10
Sana18.06.2023
Hajmi449.12 Kb.
#1574153
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
КЛ ёзуви

4. Курс лойиха мавзусини асослаш

Курс лойихам «Технолог-Стан» ШК ИТИ ОАЖда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари мавзулари асосида берилган бўлиб, МХ-2,4 пахта териш машинаси пневмотранспорт тизими такомиллаштиришдир.


Серияли ишлаб чиқаришдаги ВШ ПТМ пневмотранспорт тизимида содир ишлаш жараёнидаги бўлаётган носозликларни бартараф этиш ва сўриш камераси самарадорлигини ошириш учун ушбу тизимни такомиллаштириш мақсадга муфовиқдир. Бизга маълумки, пневмотизимда носозликлар бўлса, пахтани сўриш камерасида тиқилишлари содир бўлиши аппарат териш ва ажратиш жараёнига салбий таъсир кўрсатади, ғўзадаги пахта терилмай қолиб кетиши, шпинделга ўралган пахта тўлиқ ажратиб олинмайди. Шпинделдаги пахта ажратиш зонасида тўлиқ ажратиб олинмагандан сўнг шпиндел ишчи камерага айланиб келгандан сўнг ғўзадаги пахтани ажратиб териб ололмайди ва шу тарзда ПТМ агротехник кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли шпинделдаги пахтани тўлиқ ажратиб олиш ва уни бункергача элтиш вазифасини пневмотизим ишлаш сифати мухим ахамиятга эга.
Лойиҳаланаётган ПТМ пневмотранспорт тизимида металл сарфи камаяди, мустахкамлиги ошади, сўриш камераси ишлаш самарадорлиги ошади.
Пневмотранспорт тизимининг бир турида ҳавони ҳайдаш усулига асосланган бўлиб, бунда шаклдаги қабул камерасига бир учидан оддий вентилятор ёрдамида ҳаво ҳайдалади, қабул камерасинининг иккинчи учи материални бункерига ҳайдаш қувурларига уланган бўлади.
Пневмотранспорт тизими ишига асосий таъсир қилувчи кўрсаткич ғўзапоя қисмларининг пневмоқувуридаги ҳаракати ўртача тезлиги ҳисобланади. Шу сабабли бу кўрсаткичга таъсир қилувчи факторларни ўрганиб чиқамиз.


5.Таклиф этилаётган конструкция тафсилотлари

ПТМ сўрувчи пневмотранспорт тизими тирқишли қабул камераси, телескопик сўриш қувурлари, радиал вентилаятор ва ҳаво ҳайдаш қисқа қувурдан тузилган бўлади. ПТМ ишлаганда шпинделлардаги пахта ажратгичлар ёрдамида анча тозаланиб тирқишли қабул камерасига ташланади.


Қабул камерасида сўрувчи ҳаво оқимига учраган пахта пневмоқувурлар ва вентелятордан ўтиб машина бункерига тушади.
Сўрувчи пневмотранспорт тизими қуйидаги афзаликларга эга:
-материални бир вақтнинг ўзида бир неча жойлардан олиш имконияти мавжудлиги;
-конструкцияси оддийлиги;
-жипслаш талаб қилинмайди.
Аммо иш жойида чигитлар вентилаятор парракларига урилиб турганлиги учун улар кўп шикастланади. Бу сўрувчи пневмотранспорт тизимларининг асосий камчилиги ҳисобланади.

9-расм. МХ-2,4 пахта териш машинасини технологик схемаси



10-расм. Териш аппаратининг такомиллаштирилган пневмотизим лойихаси

Download 449.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling