Таълим вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети


Пахта териш машинаси, пахта териш аппарати ва пневмотранспорт


Download 449.12 Kb.
bet2/10
Sana18.06.2023
Hajmi449.12 Kb.
#1574153
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
КЛ ёзуви

1. Пахта териш машинаси, пахта териш аппарати ва пневмотранспорт
тизими вазифаси, тузилиш тавсилотлари

Ўзбекистон тупроқ-иқлим шароитига мос келадиган вертикал шпиндели пахта териш аппаратини такомиллаштириб нинг агротехник курсаткичларини унумдор-лигини кутариш хозирда долзарб вазифадир. Иш унумдорлигини оширишнинг бошка йули иш тезлигини ошириш ва горизонтал шпинделли пахта териш машинаси ишчи тезлиги даражасига кутариш. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган икки қаторли вертикал-шпинделли пахта териш машинаси (ПТМ) МХ-1.8 қаторлар оралиғи 90 см бўлган пахта экилган майдонларда очилган кўсаклардаги пахта хом-ашёсини ўрта толали навларини йиғиштириш учун мўлжалланган.


Машина ТТЗ-80.11 пахтачилик тракторига йиғилади. Бу трактор икки оқимли илашиш муфтаси билан жихозланган ва орқа ВОМ дан алохида холда ишлайди. Трактордан олдиндан қуйидагилар демонтирланади: йўналтирувчи ғилдирак, орқа ўрнатгич механизми ва ВОМ ғилофи.


1 – расм. МХ-1,8 пахта териш машинаси
Пахта терувчи агрегат (ТТЗ-80.11 трактори + МХ-1,8 пахта терувчи машинаси) тўрт ғилдиракли схема бўйича иккита орқа йўналтирувчи ғилдираклар билан амалга оширилган.
Машинанинг асосий қисмларига қуйидагилар киради: йиғувчи аппаратларнинг икки қаторли блоки, бункер, вентиляторлар ва хаво узаткичлар рамага бириктирилган ва у билан бирга пахта терувчи блокни ташкил қилади; гидротизим бўлиб, у бункерни кўтариш ва туширишишини, йўналтирувчи ғилдиракларнинг бурилишини, пахта хом-ашёсини тўкиш пайтида орқа кўприкни рамага нисбатан фиксациясини таъминлайди.
Пахта териш машинаси (1-расм) махсус тайёрлангаи ТТЗ-80.11 тракторига (2-расм) агрегатланади.

2 – расм. Пахта териш машинасини ўрнатишга тайёрланган трактор
Бундан ташқари John Deere, Case IH, Massey-Ferguson, Ford (АҚШ), Versatile, White, Steiger (Канада), FIATagri (Италия), Renault (Франция), Valmet (Финляндия), Steyr, KHD, Fend, CLAAS (Германия) фирмалари томонидан ишлаб чиқариладиган кўпчилик трактор моделлари бошқарувнинг автоматик назорат тизими ва тракторчига ахборотларни узатиб туриш тизими билан таъминланган Ўзбекистонда хозирги пайтда ишлатиладиган « John Deere », нинг бир қанча турлари, «Кейс–2022», МХ-1,8 ва МХ-2,4 каби пахта териш машинаси, CLAAS(Германия) фирмасининг «Доминатор» ва «Мега» каби каби ғаллани ўриб-йиғиб оладиган комбайнлар бошқарувнинг автоматик назорат тизими ва тракторчига ахборотларни узатиб туриш тизими билан таъминланган.
Хозиги пайтда «ТТЗ» ОАЖ да ТТЗ серияли тракторларини модернизация
қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Рақобатбардошлиликнинг ва сотилиш даражаси пастлигининг асосий сабабларидан бири уларни режимли ва эксплуатацион параметрлари назоратини автоматлаштириш тизимини ва воситалари билан етарлича таъминланмаганлигидир.

Териш аппарати Очилгаи пахталар икки қаторли вертикал -шпинделли аппаратлар ёрдамида терилади .Териш аппаратининг асосий қисмлари: шпинделли барабанлар 7, ажраткичляр 9, ажраткичляр юритмаси 10, оралиқ
шестернялар 8, поводоклар 6, редуктор 4, шпинделлар юритмаси 2, тупкўтар-
гпчлар 1, қабул камералар 14, эшиклар 13, бирлаштирувчи вал 3, панеллар 12, пневмоподборшчик 11 умумий каркас 5 га жойлаштирилган.


Download 449.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling