Таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Юксак ўсимликларнинг вегетатив (ўсув) органлари


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/48
Sana18.02.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1212135
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   48
Bog'liq
c76d305b8f9d7be17b875dbe2f02c239 БОТАНИКА ВА ГЕОБОТАНИКА АСОСЛАРИ ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАРИ

Юксак ўсимликларнинг вегетатив (ўсув) органлари 
Ўсимликларнинг ўсув органлари икки асосий қисм новда ва илдиз 
системасидан иборат. Новда тузилиши жаҳатидан асосий новда қисмлари: 
поя, барг ва куртаклардан иборатдир. Илдиз системаси эса, асосий ўқ ва ён 
илдизлардан ташкил топган. 
Эволюция жараёнида ўсув органлар илк бор қуруқлик шароитида яшашга 
мослашган риниофитларда юзага келган. Риниофитларнинг танаси 
дихотомик шохланган бўлиб, баргсиз телломдан иборат бўлган. Кўпчилик 
олимларнинг фикрича телломдан новда ривожланган. Қадимги юксак 
ўсимликларнинг новда ва унинг шаклан ўзгарган қисмлари ўсув органнинг 
функциясини (вазифасини) бажарган. Эволюция жараёнида илдиз новдадан 
кечроқ, қуруқликка яшашга мослашган риниофитларнинг ризомоидларидан 
вужудга келган. 
Поя новда ўқи бўлиб, бўғим ва бўғим оралиғидан иборат. Унда ўсимликнинг 
барг ва шохчалари ҳамда гуллари жойлашади. Поя бир йиллик ва кўп йиллик 
ўтларда, тана эса дарахт ва буталарда бўлади. Поя орқали барг, илдиз билан 
боғланади. 
Поянинг асосий вазифаси танни тик ёки ёти ҳолда ушлаб туриш ва илдиз 
орқали шимиб олинган сув ҳамда унда эриган минерал моддаларни бундан 
ташқари, баргда ассимиляция жараёнида ҳосил бўлган органик моддаларни 
ўтказишдан иборат. 
Пояда бир биридан ажрлиб турувчи 3 та анатомик зона (қисм)ларни кўриш 
мумкин: қопловчи, бирламчи пўстлоқ ва марказий (ўқ) ўтказувчи 
тўқималарни ўз ичига олган поянинг марказий цилиндр қисми ўзак ёки стел 
(юнон. стела - устун) бўлади. 
Поянинг бирламчи тузилиши. Поянинг бирламчи тузилиши, унинг апикал 
меристемаси, ўсиш конусининг инициал ҳужайралари фаолияти туфайли 
ҳосил бўлади. 
Поянинг иккиламчи тузилиши. Икки паллали ўсимликлар поясида 
иккиламчи меристемалар жуда эрта шаклланади. Шунга мувофиқ иккиламчи 


10 
тузилиш (структура) лар ҳам эрта ҳосил бўлади ва тез ривожланади. 
Иккиламчи тузилишга ўтиш камбийнинг шаклланиши билан бошланади. 
Дарахтларда бу жараён жуда тез содир бўлади ва эндигина ёзилган новдада 
бирламчи тузилишни аниқлаш жуда ҳам қийин. Ўтчил ўсимликларда эса 
аксинча, иккиламчи тузилмалар эрта шаклланишига қарамай бирламчи 
тузилиш белгилари узоқ вақт сақланади. 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling