Таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Ҳосил қилувчи ёки меристема тўқималари


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/48
Sana18.02.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1212135
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   48
Bog'liq
c76d305b8f9d7be17b875dbe2f02c239 БОТАНИКА ВА ГЕОБОТАНИКА АСОСЛАРИ ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАРИ

Ҳосил қилувчи ёки меристема тўқималари 
Меристема (юнон. Меристос - бўлувчи, ажратувчи) ҳосил қилувчи 
тўқима бўлиниш йўли билан янги тўқима ҳосил қилиш хусусиятига эга. Шу 
тўқиманинг бўлиниши ҳисобидан ўсимлик танасида янги янги тўқималар 
ҳосил бўлади ва ўсиши умр бўйи давом этади. Ҳайвонларда меристема 
тўқимаси бўлмайди, шунинг учун ҳам уларнинг ўсиши чегараланган. 
Ўсимликлар мана шу хусусиятига кўра ҳайвонлардан фарқ қилади. 
Инициал ҳужайралар доимий тўқималарни ҳосил қиладиган 
меристемаларни юзага келтиради. 
Меристема тўқимасининг ҳужайралари йирик мағизли цитоплазма 
билан тўлган юпқа пўстли баъзан кичик вакуолаларга эга. 
Қопловчи тўқималар 
Қопловчи тўқималар асосан, ўсимликларни ташқи муҳит таъсиридан 
ҳимоя қилади, ички тўқималарни қуриш ва шикастланишдан сақлайди. 
Унинг асосий физиологик функцияси (вазифаси) моддаларни танлаб 
ўтказиш, транспирация (лот. Транс - орқали, спиро - нафас чиқариш) сувни 
шароитга караб буғлатиш ва газ алмашинуви жараёнини бошқаришдан 
иборатдир. 
Меристемалар ҳужайраларининг такомиллашишидан уч хил қопловчи 
тўқималар бирламчи (дастлабки) эпидерма (юнон. Эпи - юзасида; дерма - 
пўст) новданинг апекал меристема ҳужайраларидан юзага келади, барг ва 
поянинг ташқи томонидан ўраб олади. Кейинчалик бу тўқима ўрнига 



иккиламчи қопловчи тўқима перидерма феллогендан ҳосил бўлади. Бу 
мураккаб тўқима поя ва илдизларда бўлади. Ўсимлик қариган сари унинг 
тана ва илдизларида перидерма ўрнига пўстлоқ ўлик тўқималар пайдо 
бўлади. 
Асосий тўқималар 
Ассимиляция (лот. Ассимиляцио - ўзлаштириш) тўқималарнинг асосий 
вазифаси фотосинтездан иборат. Бу тўқималарда ҳаёт учун энг зарур бўлган 
органик моддалар синтез қилинади. 
Ассимиляция тўқималари юпқа деворли тирик паренхима ҳужайраларидан 
тузилган. Ҳужайраларнинг цитоплазмаси ҳужайра девори атрофида 
жойлашган бўлиб, ядро ва бир қават хлорофилл доначаларидан иборат. 
Шунинг учун ҳам бу тўқималарни хлорофилли паренхима ёки 
хлоренхималар деб аталади. 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling