Таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/48
Sana18.02.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1212135
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   48
Bog'liq
c76d305b8f9d7be17b875dbe2f02c239 БОТАНИКА ВА ГЕОБОТАНИКА АСОСЛАРИ ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАРИ

Ғамловчи тўқималар. Бу тўқималарда фотосинтез жараёнида ҳосил бўлган 
озиқ моддалар оқсиллар, карбонсув, ёғлар тўпланади ва узоқ муддатга 
сақланади. 
Ғамловчи тўқималар ўсимликнинг деярли ҳамма органларида бўлади. 
Уруғларнинг муртакларида тўпланади. Улар муртакларнинг ривожланиши 
учун сарфланади. 
Аэренхима тўқималар. Аэренхима (юнон. Аэр - ҳаво; энхима - тўлдирилган) 
ҳужайраларининг оралиғи ҳаво билан тўлдирилган бўлиб, сув остида ёки сув 
юзасида қалқиб ўсувчи гидрофит (юнон. Гидро - сув; фитон - ўсимлик) ва 
баъзи қуруқликда ўсувчи ўсимликларга хос хусусиятлардан ҳисобланади. 
Аэренхима тўқималари ўсимликларни ҳаво (кислород ва карбонат ангидрид) 
билан таъминлайди, ўсимлик тўқималарини енгил қилади, шунинг учун ҳам 
сувда ўсувчи ўсимликлар сув юзасида қалқиб тура олади (зулфиобилар, 
ўқбарг, суайиқтовони ва бошқалар). 
Аэренхима тўқималари сув ва ботқоқликда ўсувчи ўсимликларнинг вегетатив 
органларида учрайди. Бу тўқималар паренхима ҳужайраларининг 
модификацияси (лот. Модификацио - шакл ўзгариши) бўлиб, юмалоқ, 
юлдузсимон ва бошқа шаклларда учраши мумкин. 
Механик ёки мустаҳкамлик берувчи тўқималар 
Механик тўқималар ўсимликларнинг вегетатив ва генератив органларига 
(новда, барг, поя, илдиз) мустаҳкамлик берувчи ҳужаралар йиғиндисидан 
ташкил топган. Бу тўқималар органларни шамол, қор ва шу сингари бошқа 
ташқи омил таъсирларидан сақлайди. Механик тўқима ҳужараларининг 
мустаҳкам бўлишига асосий сабаб шуки, улар ҳар хил даражада қалинлашган 
ҳужайра пўстларига эга. Энг ёш ва ўсувчи органларда механик тўқима 
бўлмайди, чунки бу тирик ҳужайраларда тургор босими кучли, ҳужайра 
пўсти қайишқоқ ва эгилувчан бўлади. Органларнинг тараққий этиши, 
такомиллашиши туфайли механик тўқималар ривожланади. 
Ўтказувчи тўқималар 
Ўтказувчи тўқималарнинг асосий вазифаси сув ва унда эриган минерал 
тузлар ҳамда органик моддаларни ўсимлик танаси бўйлаб ўтказишдан 
иборат. Ўсимликлар сувдан чиқиб, тупроққа ўрнашиб, қуруқликка мослашиш 



давридан бошлаб уларда ўтказувчи тўқималар пайдо бўлган. Ўсимлик 
тупроқ ва ҳаводан озиқланганлиги сабабли уларнинг танасида икки хил 
ўтказувчи тўқималар пайдо бўлган. Тупроқдан илдиз орқали сўриб олинган 
сув ва унда эриган минерал тузлар пастдан юқорига (илдиздан барггача) 
ксилема найлар орқали ҳаракатланади. Бу хилдаги моддалар оқими юқорига 
кўтарилувчи оқим деб аталади. Баргда синтез қилинган органик моддалар 
юқоридан пастга (баргдан новдага сўнг илдизга) томон флоэма (элаксимон) 
найлар орқали ҳаракат қилади. Бу оқимга пастга тушувчи оқим деб аталади. 
Шу оқим орқали ассимиляция натижасида ҳосил бўлган моддалар янги 
ҳужайра ва тўқималарнинг юзага келишида муҳим аҳамиятга эга. 
Ўтказувчи тўқималар, бирламчи ва иккиламчи бўлади. Бирламчи тўқима 
барг, ёш новда ва илдизларда бўлиб прокамбийдан, иккиламчиси камбийдан 
(ўсимлик камбий ҳисобидан энига ўсади) ҳосил бўлади. Жуда кўп органларда 
ксилема билан флоэма ёнма ён жойлашиб алоҳида қатламлар ёки ўтказувчи 
боғламлар ҳосил қилади. 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling