Таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/48
Sana18.02.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1212135
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48
Bog'liq
c76d305b8f9d7be17b875dbe2f02c239 БОТАНИКА ВА ГЕОБОТАНИКА АСОСЛАРИ ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАРИ

Фитоценология флористика билан яқиндан алоқада бўлиб, унинг 
асосий мақсади бирор географик шароитдаги ўсимлик турлари мажмуини 
тузишдан иборат. Флора – (лотинча флора – гул) яъни тур ва ундан катта 
бўлган таксономик бирликлар тўғрисидаги маълумот. Флористика 
маълумотлари фитоценологияда ва систематикада кенг қўлланилади. 
Ўсимликлар географияси Ер юзидаги ўсимликлар (тур, туркум, оила) 
ҳамда ўсимликлар уюшмаларининг ер юзи бўйлаб тарқалиши ва 
тақсимланиши қонуниятларини ўрганади. 
Ўсимликлар экологияси (юнонча ойкос – уй) уларнинг ўзаро ва ташқи 
муҳит билан боғлиқ бўлган муносабатини ўрганади. Маълумки, ўсимликлар 
ҳаёти ташқи муҳит билан узвий боғлиқ. Ҳар бир ўсимлик узоқ давом этган 
эволюция жараёнида маълум бир муҳитда ўсишга мослашган бўлиб, у ўз 
навбатида, ўша муҳитга бевосита таъсир этади. 
Ўсимлик морфологияси XV - XVIII асрларда кузатиш ва таққослаш 
билан чекланган бўлса, хозир у қуйидаги хилма – хил усуллардан 
фойдаланади.
1. Солиштирма морфология 
2. Анатомик ва физиологик усул 
3. Экологик морфология усули 
4. Онтогенетик усул 
5. Тератология усули 
6. Экспериментал усул 
7. Эволюцион ёки филогенетик усул
Ўсимликларнинг ҳужайра тузилиши тўғрисида умумий тушунча 
Ҳамма тирик организмлар ҳужайра тузилишига кўра икки катта оламга: 
прокариотлар ва эукариотларга бўлинади. 
Прокариот организмлар (бактериялар, яшил сувўтлар) ва ҳужайранинг 
ирсий белгиларини геноформ (юнон. ген – туғилиш, келиб чиқиш, форм – 
шакл) ташийди. Ядро моддаси ҳужайрада бир текис тарқалган бўлиб, ядро 
пўсти бўлмайди. Эукариот организмлар (ўсимликлар, замбуруғлар ва 
одам)нинг ҳужайрасида такомиллашган ядро бўлиб, унинг таркибидаги 
хромасомалар ирсий белгиларни наслдан наслга ўтказишда иштирок этади. 
Ўсимлик ва ҳайвон ҳужайрасидаги органеллалар молекуляр тузилиши 
билан ва кимёвий таркиби билан ўхшаш бўлганлиги сабабли, уларнинг 
бажарадиган вазифаси ҳам ўхшаб кетади. Бу, ўсимлик ва ҳайвон 
организмининг келиб чиқишида умумийлик борлигидан далолат беради. 



Одатда, ўсимлик ҳужайраси уч қисмдан ташкил топади: ҳужайра пўсти 
– углеводли бирикмалардан тузилган бўлиб, ҳужайра сиртини қоплайди. 
Протопласт – ҳужайранинг энг муҳим тирик қисми бўлиб, ҳужайра пўсти 
деворлари атрофида жойлашади. Ниҳоят, ҳужайра марказини вакуола (лот. 
вакуус – бўшлиқ) ишғол этади. Вакуолада ҳужайра шираси бўлиб, унда сувда 
эриган углеводлар, оқсиллар, тузлар, алкалоидлар ва бошқа бирикмалар 
тўпланади. 
Ҳужайранинг шакли, катта – кичиклиги ва бажарадиган функцияси 
танада жойлашган жойига боғлиқ. Зич жойлашган ҳужайралар 14 қиррадан 
иборат бўлиб, 4 – 6 бурчакли, уларнинг кўндаланг кесими ҳам 4 – 6 
бурчакдан иборат. Эркин ўсиш хусусиятига эга бўлган ҳужайраларнинг 
шакли кўпинча шарсимон, юлдузсимон, ясси учли ва цилиндрсимон бўлиши 
мумкин. 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling