31
5.Жисмоний тарбия.
Бу фанлар бир-бири билан ўзаро боғлиқ ва бу фанларнинг мақсади
ахлоқий, эстетик тарбия беришдир.
Нутқ ўстириш -ҳарфларии тўғри талаффуз этиш ва ѐзиш, сўзларни
тўғри ўқиш ва ѐзиш; гап оҳангига риоя қилган ҳолда равон образли ўқиш;
гапдаги тиниш белгиларини талаффузда акс этиши ва ѐзилиши; фикр
баѐн қилиш учун зарур бўлган айрим грамматик воситаларни ўз ўрнида
қўллай олиш, халқ оғзаки ижоди ҳамда болалар адабиѐти
намуналаридан
олинган парчаларни ў қиб тушуна олиш каби талабларни ўз
ичига
олади. Деярли ҳар бир дарснииг мақсади нутқ ўстиришга қаратилгандир.
Асосан она тили ва ўқиш, синфдан ташқари ўқиш
дарсларида
ўқувчилар нутқ ўстириш билим, кўникма ва малакаларига эга бўлсалар, рус
тили,
математика, табиат,
одобнома, мусиқа
маданияти,
тасвирий санъат,
меҳнат, жисмоний тарбия дарсларида уни мустаҳкамлаб, тўлдириб
борадилар.
Масалан: 4-синф она тили дарслигини олайлик. Унда нутқ ўстиришга
оид машқлар берилган. 22-машқни кўриб чиқсак. Бунда сўзларни
ўқинг, талаффузга эътибор беринг ва сўзларни кўчириб ѐзилишини билиб
олинг деган шарт берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: