Таълим вазирлиги низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/61
Sana09.11.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1760249
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   61
Bog'liq
boshlangich talimning integratsiyalashgan pedagogikasi (2)

Турғун бобом 
Кенг бепоѐн водийларни, 
Кўркам ѐз безар, 
Тун қўйнида Турғун бобом, 
Далани кезар. 
Қўлидаги катта кетмон, 
Ярқираб кунда, 
Эгатларга шилдиратиб, 
Сув қуяр тунда. 
Ўзи жуда ишга чаққон, 
Таниқли сувчи, 
Уни севар ҳар деҳқон, 
Ҳар бир ўқувчи. 
Зилол сувлар пахтазорда, 
Шилдираб оқар, 
Гуллаѐтган кўм-кўк ғўза, 
Бобомга боқар. 
Математика фанини ҳам экологик тарбияга мисол қилиб олсак бўлади. 
4-синф дарслигида: «Ҳажмларни ўлчаш» мавзуси 883-масала 
Ўқувчилар бўйи 40 метр, эни бўйидан 10 метр қисқа майдонда боғ барпо 
этишди. Боғ майдонининг юзини топинг. Боғ атрофини қандай узунликдаги 
девор билан ўраш керак? 
Шу каби одобнома дарсида ҳам экологик тарбия юзасидан матнлар
дарслар берилган. 3-синфда «Ona tabiat-go’zallik manbai‖ номли уч 
соатлик бўлим берилган бўлиб, булар: 
" Gullar rangni qaydan olar", " Qanotli me’morlar", "Тabiatni asrash odobi" 
номли мавзулардир. Ўқитувчи бу мавзуларни ўтаѐтганда, табиат ҳақида, 
экологик тарбия ҳақида маълумот беради. 
Эстетик тарбия - бу ўқувчиларни воқеликдаги, санъатдаги
табиатдаги, кишиларнинг ижтимоий ва меҳнат муносабатларидаги
турмушдаги гўзалликни идрок қилиш ҳамда тушунишга ўргатиш, 
уларнинг бадиий дидини ўстириш, уларда гўзалликка муҳаббат у й ғ о т и ш
в а ҳ а ѐ т и г а г ў з а л л и к о л и б к и р и ш қ обилиятларини тарбиялашдир. 
Эстетик тарбия ўқувчиларда эстетик билим, кўникма ва малакаларни 
шакллантириш ҳамда, эстетик ҳис-туйғу, қизиқиш, эҳтиѐж, баҳо бериш 
каби хислатларни тарбиялаш масаласини ўз ичига олади. Эстетик тарбия 
бўйича асосий фан мусиқа бўлиб, расм яъни тасвирий санъат бўлиб, 
жисмоний тарбия, меҳнат, ўқиш, она тили уни тўлдириб мустаҳкамлаб 
боради. 
Масалан: тасвирий санъат дарсида дид яъни эстетик дид билан расм 


36 
чизади ва эстетик мулоҳаза билан ѐндашади. 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling