Таълим вазирлиги низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети


Бошланғич мактабни интеграция килиш


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/61
Sana09.11.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1760249
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   61
Bog'liq
boshlangich talimning integratsiyalashgan pedagogikasi (2)

5.Бошланғич мактабни интеграция килиш.
Ҳозирги кунда бошланғич мактаб таълимини интеграция қилиш ҳақида кўп 
гапирилаяшти. Бу тушунарли - кичик мактаб ўқувчиси атрофдаги оламни бир 


19 
бутунлигича қабул қилади. Унинг учун табиатшунослик, рус тили, мусиқа ва 
бошқа ўқув предметларини номи эмас, балки атрофидаги олам объектларининг
товушлар, ранглар, ҳажмларнинг турли-туманлиги мавжуддир. 
Болаларнинг табиат ва кундалик ҳаѐтдаги барча нарсаларнинг 
боғлиқлигини кўришга ўргатиш кераклигини ўқитувчи сезади, билади. Шундай 
экан таълим интеграцияси ҳозирги замон талаб. Бу савол қандай ечилиши керак, 
унинг моҳияти нимада? 
Таълимни интеграциялаш фикри халқ таълимида табақалаштириш ва 
индивидуаллаштириш билан бирга муҳокама қилина бошлади. Агар кичик мактаб 
таълимини табақалаштириш асосида китоб, дарслик ва бошқа адабиѐтлар билан 
мустақил ишлашга тайѐргарлик даражаси ҳамда кичик мактаб ѐшида 
қизиқишларни фаол шакллантириш етса, интеграцияннинг асоси қилиб турли 
фанларни ўрганиш объектлари бўлган баъзи умумий тушунчаларни чуқурлаштириш, 
аниқлаштириш ва кенгайтириш мумкин. 
Таълимни интеграциялашнинг асосий мақсади бошланғич мактабдаѐқ 
табиат ва жамият ҳақида яхши тасаввур асосларини қўйиши ва уларнинг 
ривожланиши қонунларига ўз муносабатларини шакллантиришдир. Мана шунинг 
учун кичик мактаб ўқувчиси предмет ѐки воқеалик ҳодисаларнинг бир неча 
томондан кўриш муҳимдир: мантиқий ва эмоционал томондан, бадиий асарда ва 
илмий оммабоп мақолада, биолог, сўз устаси, рассом, мусиқачи нуқтаи назардан 
ва бошқалар. 
Асосий фанларни ўзлаштириш ва оламдаги бор нарсаларнинг 
қонуниятларини тушунишда предметлар ичидаги ва предметлараро алоқаларини 
ўрнатиш таълимга интеграциялашга ѐндошувнинг методик асосидир. Бунга турли
дарсларга тушунчаларга кўп маротаба қайтиши, уларни чуқурлаштириш ва 
бойитиш, шу ѐшга тушунарли бўлган муҳим белгиларни аниқлаш орқали 
эришиш мумкин. Шундай қилиб яхши шаклланган тузилиш ва ўтказиш 
тартибига эга бўлган, таркибига шу ўқув предметига тегишли бўлган тушунчалар 
гуруҳи киритилган ҳар қандай дарс интеграцияга асос қилиб олиниши мумкин. 
Лекин интеграцияланган дарсга бошқа фанлар, бошқа ўкув предметлари билан 
боғлиқ тушунчалар таҳлил қилишнинг натижалари киритилади. Масалан, «қиш», 
«совуқ», «бўрон», каби тушунчалар ўқиш, рус тили, табиатшунослик мусиқа, 
тасвирий санъат дарсларида кўриб чиқилади. Тушунчаларнинг тахлил қилиш 
бошқа ўқув дарсларида ўзлаштирилган билимларга мурожаат қилинадиган 
дарслар интеграцияланган ҳисобланади. Дарс ижодий, эркин бўлиши билан бирга, 
яхлит, мантиқан кетма-кет, ўзига ҳос ўтиш методикасига эга бўлади. 
Умумий таълимнинг пойдеворининг қўядиган бошланғич мактабдаги кўп 
тушунчалар табиатшунлслик, рус тили, мусиқа, тасвирий санъат ва бошқалар 
учун умумийдир. 
Ҳозирги кунда бир қатор ўқув предметлари учун умумий бўлган 
тушунчалар орасидаги алоқаларни ўрнатиш психологик ва методик асосий бўлган 
интеграцияланган дарслар тизимини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш лозим. 
Шу билан бирга предметлараро алоқалар дарс таркиби даражасида ўргатилиши ва 
зарур ўқитиш воситалари билан таъминланиши керак. 
Текшириш давомида ўқув предметларини интеграциялаш жараѐнида фаол 
ақлий фаолиятга ѐрдам берувчи омиллар; интеграциялаш учун фанларнинг 
маъқул бирлашиши, ўқитувчи ва ўқšувчи харакатларининг мос келиши


20 
болаларнинг ѐш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда мазмун, метод, усулларни 
танлаш. 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling