Таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти
Олий таълим муассасаси ходимлари
Download 99.9 Kb.
|
mutaxassislik LOTINCHA
Олий таълим муассасаси ходимлариОлий таълим муассасаларида илмий-педагогик (профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар), инженер-техник, маъмурий-хўжалик, ишлаб чиқариш, ўқув-ѐрдамчи ва бошқа ходимларнинг лавозимлари кўзда тутилади. Профессор-ўқитувчилар таркибига кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи, ассистент лавозимлари киради. Педагогик фаолият юритиш ҳуқуқига тегишли олий таълимга, касбий тайѐргарликка ва юқори маънавий-ахлоқий сифатлари бор бўлган шахслар эгадир. Суд ҳукмига асосан маън этилган шахсларга таълим муассасаларида бундай фаолият билан шуғулланишга йўл қўйилмайди. Олий таълим муассасаларидаги барча илмий-педагогик ходимлар лавозимларини эгаллаш меҳнат шартномаси (контракт) асосида амалга оширилади. Олий таълим муассасасига педагогик ходимларни ишга қабул қилиш тартибини тегишли Низом белгилайди. Илмий-педагогик ловазимни эгаллаш учун меҳнат шартномаси (контракт) тузилишидан олдин конкурс ўтказилади. Факулътет деканларини олий таълим муассасаси раҳбари, таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат идораси билан келишилган ҳолда тайинлайди. 48
Таълим муассасаси илмий-педагогик ходимлари: -расмий тартибда таълим муассасаси (факулътет) илмий кенгашига сайланиш ва унга сайлаш; -олий таълим муассасаси фаолиятига тегишли масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этишда қатнашиш; -кутубхоналар, ахборот фондлари, ўқув ва илмий бўлинмалар ҳамда таълим муассасаси Низомида кўрсатилган ва (ѐки) жамоат келишувига мувофиқ, ижтимоий Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида Талабалар билимини рейтинг тизими орқали баҳолашдан мақсад, талабаларда ўқитилаѐтган фанларни чуқур эгаллаш, топшириқларга ижодий ѐндашиш, мустақил фикрлаш, ўз билимини мунтазам равишда оширишга интилиш хамда адабиѐтлардан кенг фойдаланиш каби хусусиятларни ривожлантириш ва ушбу тариқа рақобатбардош мутахасисларни тайѐрлашга эришиш. Рейтинг тизими қуйидаги вазифаларни бажаришга қаратилган: -талабалар ўзлаштиришини мунтазам равишда назорат этиб бориш, уларни семестр (ўқув йили) давомида ўз устиларида узлуксиз фаол ишлашларини таъминлаш; -талабаларда мустақил ишлаш кўникмаларини кенг ривожлантириш; 49
-профессор-ўқитувчиларда маъруза ва амалий машғулотларга пухта тайѐргарлик кўриш, баҳолаш саволларини тузишда масъулиятни ошириш. Фан бўйича максимал рейтинг бали, ўқув режасида айнан шу фанга ажратилган соатлар миқдори билан белгиланади. Талаба билимини баҳолашда, аввал уни ўзлаштириш кўрсаткичи аниқланади, сўнг дарс соатлари миқдорига мувофиқ унинг фан бўйича рейтинги ҳисоблаб топширилади. Download 99.9 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling