Таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти


Download 99.9 Kb.
bet2/31
Sana05.09.2023
Hajmi99.9 Kb.
#1673010
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
mutaxassislik LOTINCHA

БИРИНЧИ МАЪРУЗА
МАВЗУ: «МУТАХАССИСЛИККА КИРИШ» ФАНИНИНГ

МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ.


РЕЖА:

1. «Мутахассисликка кириш» фани ҳақида умумий тушунча.


2. Фанни ўрганишга бўлган эҳтиѐж сабаблари.
3. Фаннинг мақсади ва амалдаги аҳамияти.
4. Талабаларда фан ва ўзлари танлаган касб ҳақида бошланғич
билим ва тасаввурларни шакллантириш ҳамда уларни билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантириш бўйича белгиланган
вазифалар.
5. Фаннинг минтақавий-структуравий схемаси.

Таянч иборалар:

Мутахассислик, ўқитувчи, билим, малака, кўникма, талаба, касб, мантиқий, структуравий, схема.

«Мутахассисликка кириш» фани олий ўқув юртларининг
биринчи курс талабаларини ҳозирги халқаро аҳвол, давлатимизнинг
ички ва ташқи сиѐсати, ўқув юртларининг қисқача тараққиѐти тарихи, уларнинг тузилиши ва вазифалари, ўқув жараѐнини илмий асосда
ташкил этиш, ўқитиш жараѐнининг асосий шакллари, ўқув

6


режасининг мазмуни, илмий-тадқиқот ишлари, талабаларнинг ҳуқуқ
ва бурчлари, талабаларнинг бўш вақтдан фойдаланишлари, мустақил
ишлашни тўғри ташкил этиш, китоб устида ишлаш, табиат
муҳофазаси, библиография техникаси кабилар билан таништиради.
Президент И.Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси
IX сессиясида (1997 й. 29 авг.) шундай деган эди:
«Ҳозирги пайтда хорижий тилларни ўрганиш ва ўргатишга
юртимизда катта аҳамият берилмоқда. Бугун жаҳон ҳамжамиятидан
ўзига муносиб ўрин эгаллашга интилаѐтган мамлакатимиз учун чет
эллик шерикларимиз билан ҳамжиҳатликда, ҳамкорликда ўз буюк
келажагини қураѐтган халқимиз учун хорижий тилларни мукаммал
билишнинг аҳамиятини баҳолашнинг ҳожати йўқдир.
Аммо шунга алоҳида урғу беришимиз зарурки, чет тилларни
ўрганиш, минбаъд она тилини эсдан чиқариш ҳисобига бўлмаслиги
лозим.
Ўз фикрини мутлақо мустақил, она тилида равон, гўзал ва лўнда
ифода эта олмайдиган мутахассисни тушуниш қийин.
Ўзбек боласига чет тилларнинг ажиб дунѐсига бемалол кириш
учун имкониятларни тўлиқ очиб беришимиз даркор.
Мамлакатимизда хорижий тилларни ўрганишда миллий
асосдаги жадаллаштирилган методикани тайѐрлашни тезлашти-ришимиз керак.
Аввало талабалар деган сўзнинг маъносини ўрганиб чиқайлик.
Ёшлар ота-оналар бағридан кетиб, ўрта махсус ѐки олий таълим
муассасаларида таълим олар экан, масъулият бевосита таълим
муассасасига ўтади. Натижада унинг индивидуал ҳаѐт тарзи ѐшлик ва

7

етуклик оралиғидаги давр бўлиб, ўспиринликдан кейин физиологик


ўзгаришлардан ҳам кўра ижтимоий ўзгаришлар кўпроқ намоѐн
бўлади. Бу давр 17-22 (25) ѐшни ўз ичига олади. Бу давр кўп
ѐшларнинг талабалик даврига тўғри келади.
«Талабалар деганда моддий ва маънавий ишлаб чиқаришда
ижтимоий ҳаѐтга ва мутахассисликка оид ролларни муайян ҳолда ва
махсус дастур асосида бажаришга тайѐрланаѐтган ижтимоий гуруҳ
тушунилади», - деб таъриф беради психолог олим Э.Ғозиев.
Мазкур давр фуқаролик ва психолог етукликка эриша бориш
жараѐнидир. Чунки бу даврда етук шахсга доир ижтимоий ҳуқуқ ва
бурчларнинг бутун тизими эгаллаб олинади. Ўз-ўзини англаб
олишнинг ривожланиши асосида ѐшларнинг касб танлаш ва уни
эгаллашга оид шахсий ҳаѐт тарзи шакллана боради.
Ўспиринлик даврининг тугалланиши унинг бошланишига
қараганда бирмунча осойишта кечади. Зеро, физиологик жиҳатдан
етуклик психологик ва ижтимоий етукликка ўхшамайди.
Ижтимоий етуклик талабаларни ҳам ақлий қобилиятига, ҳам
ижтимоий ҳаѐтда бажариладиган турли фаолиятга: оила қуриш, фарзанд тарбияси, ижтимоий фойдали меҳнатда қатнашишга
тайѐрлайди. Бунда талабалар ижтимоий ҳаѐтга оид маълумотга эга
бўлиши, етук мутахассисликка эга бўлиши, қонунларга итоат этиши
ва уни бажаришда жавобгарликни ҳис этиши, ота-оналик бурчини
ҳис этиши, маълум ижтимоий гуруҳга раҳбарлик қила олиши, спорт
секциялари ва маълум тўгаракларда қатнашишга тайѐр бўлиши зарур.
Ижтимоий етукликнинг бошланишида айниқса қонунларни, унинг меъѐрини билиш ва унга бўйсунишни тақозо этади. Агар шу

8

даврда ѐшларда ижтимоий таъсир у ѐки бу сабабларга кўра сусайиб


кетса, ѐшлар бу даврда ижтимоий ҳаѐт меъѐрларига, ота-онага зид
ҳатти-ҳаракат қилишлари мумкин натижасида ѐвуз ғоялар
ѐшларимиз онги ва ақлига таъсир этиб, уларни ҳар қандай усуллар
билан ўз томонларига оғдиришга ҳаракат қиладилар ва баъзи ѐшлар
эътиқоди сустлиги, қонун ва унинг талабларини билмаслиги туфайли
ѐт таъсирларга берилиб ҳам кетади. Шунинг учун ҳам, ижтимоий ва
психологик етуклик ѐшларда маъсулият ва бурч ҳиссини англаб
олишда муҳим саналади. Лекин ижтимоий етуклик психологик
етукликдан кечроқ шаклланиб, ҳамма ѐшларда ҳам 16-17 ѐшда пайдо
бўлавермайди. Ўз оиласидан четга ўқишга кетган ѐш йигит-қиз
дастлаб талабалик даврида пайдо бўлган мураккаб вазиятлар, мустақил ҳаѐт олдида эсанкираб қолиши мумкин.
Чунки, талабаликнинг дастлабки кунларидаги кайфиятнинг
кўтаринкилиги, завқ-шавқ туйғуси ѐшларга кўтаринки руҳ берса, кундалик турмуш урунишлари, ўқиш жараѐнидаги муайян қонун-қоидалар, қийинчиликлар таъсир этиб, улар руҳиятида баъзида
тушкунлик юз бериши мумкин. Натижада, ички ва ташқи омиллар
таъсирида талаба руҳида ишончсизлик, умидсизлик каби ҳис-туйғулар пайдо бўлиб, биз юқорида келтираѐтган ѐт таъсирларга
берилиб кетишга ѐки нотўғри йўлга кириб кетишга олиб келади.
Масалан, 17-19 ѐшда талаба ҳали ўз хулқини ҳатти-ҳаракатини
бошқара олмаганлиги туфайли ҳаѐтида эҳтиѐтсизлик ҳолатлари юз
бериши мумкин. Шунга кўра, айрим талабаларда ҳаѐтий тажриба
етишмаслиги туфайли кўп масалаларда ҳоҳиш-истакка берилиб, хатоликларга йўл қўяди. Уларда ўзини-ўзи таҳлил қилиш, назорат

9

қилиш, баҳолаш, текшириш каби ҳолатлар етишмайди. Шунинг учун


ҳам улар фаолиятида зиддиятлар, қарама-қаршиликлар мавжуд
бўлади. Лекин аста-секин кейинги курсларга ўтган сайин (II-III курс) уларнинг ижодий тафаккури, ҳис-туйғулари, ахлоқий хислатлари
ўзини-ўзи баҳолаш асосида эътиқоди ҳам шакллана боради. Бу даврда
психологларнинг (Б.Г.Анаьнев) фикрига кўра етуклик даври 18-20
ѐшда физиологик имкониятлар юксак даражада ривожланади. Инсон
аъзоларининг ташқи таъсирга жавоби, қон босимининг оптимал
даражаси ортади, қон кислород билан тўйинади. Инсонда
уқувлиликнинг қулай имкониятлари пайдо бўлади. Ўқув ахборотни
қабул қилиб, эслаб қолиш ва хотирада психологик функцияларнинг
ўсиши бошланиб, уқувлиликнинг имкониятлари пасаймайди.
Демак, ѐшлик даврида ўспиринликда таркиб топган энг яхши
хислатлар тўлиқ шаклланади. Бу, айниқса, касб танлашда намоѐн
бўлади. Умумий ўрта таълим мактабида ва оилада тўғри касб
танлашга йўналтирилган ѐшлар институтда ўз касбининг етук
мутахассиси бўлиши учун ҳаркат қилади, ўқиб ўрганади. Тўғри касб
танлаш оилавий ҳаѐтни ҳам моддий, ҳам маънавий томонидан тўғри
таъминлашга ѐрдам беради. Тўғри касб танлаш инсоннинг
келажагини белгилашда катта аҳамиятга эга. Ҳар бир касб, албатта, инсоннинг қизиқиши ва қобилияти нақтаи назаридан танланади. Агар
касб тўғри танланса, шу касбнинг етук мутахассиси бўлиб етишади.
Агар касб танлашга ѐшлар ота-оналар хоҳиш истаги билан ўзи бефарқ
қараган ҳолда ѐндашса, бунда келгуси ҳаѐтида катта фожиаларга дуч
келиши мумкин. Шунинг учун касб танлашда ота-она билан маслаҳат
қилиши билан бирга ўзининг қобилияти, касбга лойиқлиги, моддий

10


ва маънавий жиҳат ҳисобга олиниши муҳим. Акс ҳола нотўғри
танланган касб натижасида уни ўзлаштиришга ѐки йиллаб ўзи
севмаган касб билан мажбуран шуғулланишига тўғри келади. Ана
шундай шароитда энг аввало оила, фарзандлар азият чекади, оила
моддий ва маънавий қийинчиликларга дуч келади. Оиладаги бу
маънавий ва моддий зарар жамиятга ҳам таъсир этади. Чунки ҳар бир
мутахассисни тайѐрлаб етказгунча давлат қанчадан-қанча маблағ
сарфлайди, ўша ташлаб кетилган касбнинг моҳир соҳиби бўладиган
инсон эса бунга эриша олмай сарсон-саргардон кезиши мумкин.
Ёшларнинг касб танлашида уларга касбнинг мослиги катта
аҳамиятга эга. Касбга мослик меҳнат фаолияти жараѐнида
шаклланиб, унинг хулқи ҳам таркиб топа боради.
Лекин баъзи касбларда алоҳида қобилият, касбга мослик талаб
этилмаса-да, баъзиларида мазкур касбга мослик, лаѐқат талаб
этилади. Масалан, учувчилик касби, жарроҳлик, энергия тизими
операторлари каби касбларда алоҳида қунт, қобилият, билим ва
зукколик талаб этилади. Санъат билан боғлиқ бўлган касбларда эса
қобилият, ижодкорлик бўлмаса, санъаткор, рассом, актѐр ѐки
архитектор бўла олмайди.
Баъзи ҳолларда тўғри касб танланади. У ѐшларнинг қизиқиши ва
қобилиятига тўғри келади. Аммо меҳнат фаолияти жараѐнида унинг
танлаган касби тўғри келмаслигини тушуниб етади. Бундай ҳолларда
ўз иродаси ва қобилиятини ишга солиб, қийинчилик-ларни енгиб
ўтиш зарур.
Демак,
касб
танлашда
ўз
қизиқишлари,
қобилияти,
имкониятларини ҳисобга олиш, ўз характерини билиш, ўз ирода

11


кучини англаб етишни баҳолай олиш талабалик йиларида муҳимдир.
Лекин касб танлашни ўсмирлик давридан бошлаб, талабалик
йилларида эса юқори даражали мутахассисни тайѐрлашда
самарадорликка эришиш муҳим аҳамият касб этади.
Талабалар кун тартиби оиладаги ўсмир ва ўспиринларнинг кун
тартибидан фарқ қилади. Талабаларнинг асосий вақти ўқиш
машғулотларига сарф бўлади. Лекин асосий мақсад, ана шу ўқув
машғулотларида талабанинг фаолиятини ошириш, кун тартибини
тўғри ташкил этишдир. Бунинг учун талаба жисмоний тарбия
машқлари, нонушта, бўш вақтини тўғри ташкил этиш, шахсий
гигиена қоидаларига риоя қилиш, соғломлаштириш-спорт ишларига
эътиборини қаратмоғи лозим. Агар талаба болалигидан оилада, ўз
ота-онаси бағрида кун тартибига қатъий риоя этса, у талабалик
йилларида ҳам кун тартибини тўғри туза олади. Бунда асосан ўқиш
машғулотларидан таълимга эътибор берилади. Лекин қолган бўш
вақтини тақсимлашда санъат, спорт, китобхонлик билан шуғулланиш, маданий ҳордиқ чиқариш (кинотеатрга бориш, радио, телевидение
эшитиш ва кўриш) буларнинг барчаси талаба кун тартибидан аниқ
ўрин олиши муҳимдир.
Лекин
талбалар
орасида
«Мустақиллик»
натижасида
машғулотларга қатнашмай, фақат бемаъни видиофильмлар таъсирида
кунни кеч қилаѐтган, тунги барларда кунни тонгга улаѐтганлар ҳам
мавжуд. Шуниндек, туғилган кун, байрамлар муносабати билан
ҳаѐтни фақат маишатдан иборат деб тушунаѐтган ѐшлар ҳам йўқ
эмас. Шунинг учун ҳам биринчи курс талабасини қабул қилиш билан
унга олий ўқув даргоҳида кун тартибини қандай ташкил этиш

12


юзасидан маслаҳат уюштириш ва уни қатъий назорат қилиш мақсадга
мувофиқ. Токи «эркин» ҳаѐт тарзи талабаларнинг келгуси оилавий
ҳаѐт тарзига салбий таъсир этмасин ѐки унинг равон кетаѐтган
ҳаѐтини издан чиқариб юбормасин.
Талаба ҳаѐт тарзининг энг муҳим қирраларидан бирига бўш
вақтни ташкил этиш шакллари ҳам киради. Вақтдан тўғри
фойдаланиш аввало ҳар бир ѐшнинг, қолаверса, жамиятнинг моддий
ва маънавий бойлигини оширишнинг муҳим мезонидир. Вақт иккига
бўлинади: меҳнат фаолияти, яъни иш билан бандлик ва бўш вақт.
Бўш вақт талабанинг ўқув машғулотларидан озод пайтидир. Бўш
вақт талабанинг маданий, маиший, маънавий эҳтиѐжларини, қизиқишларини истак ва хоҳишларига кўра ташкил этадиган фаолият
жараѐнидир.
Бўш вақт талабанинг қобилияти ва истеъдодига кўра ташкил
этиладиган асосий фаолиятдан ташқари-дам олиш, маданий ҳордиқ
чиқариш, мутолаа билан шуғулланиш, ақлий ва жисмоний
қобилиятни мустаҳкалаш ҳамда уни қайтадан тиклашда ўта муҳим
саналади.
Талабалар бўш вақтини ташкил этиш ҳозирги пайтда маънавият
ишлари бўйича ректор муовинларидан тортиб то гуруҳ
раҳбарларигача, талабалар ѐтоқхонаси мутасаддиларидан тортиб ҳар
бир талабанинг ўзигача катта масъулият юклайди. Демак, бўш вақтни
ташкил этиш талаба кун тартибини ташкил этиш билан узвий боғлиқ
бўлиб, улар ўзаро бир-бирини тўлдиради. Қатъий кун тартибнинг
йўлга қўйилиши бекорчиликка йўл қўймайди. Натижада турли

13


беманигарчиликлар келиб чиқмайди. Бинобарин, талабалар бўш
вақтини ташкил қилишда нималарга эътибор бериш мумкин: 1. Талабаларнинг китобхонлик даражасини ўстириш; унинг учун
мустақил мутолаа қилишга аҳамият бериш (ихтисосликка оид, бадиий-техник ижодкорликка доир) вақтли матбуот билан танишиб
бориш, радио-телевидение эшиттиришлари ва кўрсатувларини кўриб
бориш;
2. Эстетик маданиятни ривожлантириш (кино, театр, турли
концертлар, бадиий тасвирий кўргазмалар, ҳаваскорлик тўгараклари, музейларга бориш);
3. Ўлкашуносликка оид тадбирларни ташкил этиш (ўлка бўйлаб
саѐҳатлар, юришлар, сайрлар ташкил этиш); 4. Жисмоний чиниқишга доир тадбирлар (спорт-соғломлаш-тиришга доир мусобақалар, кўрик танловлар, спартакиада, универсиада, олимпиада ва бошқалар);
5. Ақлий камолотни ривожлантиришга доир тадбирлар (фан
тўгараклари, фан олимпиадалари, бирлашмалар, марказлар, ижодкорлар
танловлари);
6. Миллий ва маданий-маърифий қадриятлар билан боғлиқ
тадбирлар (анъаналар, удумлар, байрамлар, сайрларда қатнашиш, ҳунармандчилик билан шуғулланиш ва ҳоказолар); Талабаларнинг бўш вақтини ташкил этиш уларнинг ўқиш фаолияти
самарадорлигини оширишга ҳам ѐрдам беради.

14



Download 99.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling