Таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти


ПЕДАГОГИК ҚОБИЛИЯТ ВА МАҲОРАТ


Download 99.9 Kb.
bet5/31
Sana05.09.2023
Hajmi99.9 Kb.
#1673010
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
mutaxassislik LOTINCHA

ПЕДАГОГИК ҚОБИЛИЯТ ВА МАҲОРАТ

Муваффақиятли ишлаш учун ҳар бир ўқитувчи педагогик


маҳоратга эга бўлиши зарур. Педагогик маҳорат эгаси оз меҳнат сарф
қилиб, катта натижага эришади. Ижодкорлик унинг ҳамиша ҳамкори
бўлади. Педагогик иш қобилиятли, истеъдодли кишидагина
педагогик маҳорат бўлиши мумкин.

Қобилият фаолият жараѐнида пайдо бўлади ва ривожланади.


Қобилият малака ва уддабуронликдан фарқ қилади. Малака ва
уддабуронлик машқ, ўқиш натижаси ҳисобланса, қобилиятнинг
ривожланиши учун эса яна истеъдод, лаѐқат ва зеҳн, яъни инсон нерв
тизимида анатомо-физиологик хусусият бўлиши ҳам зарур. Ана шу
табиий заминда қобилият деб аталувчи руҳий хусусият тараққий
этади. Педагогик фаолиятнинг самарали бўлиши учун ўқитувчида
қобилиятнинг қуйидаги турлари мавжуд бўлмоғи ва тарбиялаб
етиштирилмоғи лозим.

1. Билиш қобилияти-фаннинг тегишли соҳаларига оид
(математика, физика, биология, адабиѐт ва ҳоказоларга доир) қобилиятдир. Бундай қобилиятга эга бўлган ўқитувчи фанни ўқув
курси ҳажмида эмас, балки анча кенг ва чуқурроқ билади, ўз фани
соҳасидаги кашфиѐтларни ҳамиша кузатиб боради, материални

21


ипидан игнасигача билади, унга ниҳоятда қизиқади, оддий тадқиқот
ишларини ҳам бажаради.

2. Тушунтира олиш қобилияти-ўқув материалларини
ўқувчиларга тушунарли қилиб баѐн эта олиш, ўқувчиларда мустақил
равишда фаол фикрлашга қизиқиш уйғотиш қобилиятидир. Ўқитувчи
зарур ҳолларда ўқув материалини ўзгартира олиши, қийин нарсани
осон, мураккаб нарсани оддий, ноаниқ нарсани тушунарли қилиб
ўқувчиларга етказа олиши даркор.

Ўқувчилар руҳиятини ҳисобга олиш зарур. Қобилиятли педагог


ўқувчиларнинг билим ва камолот даражасини ҳисобга олади, уларнинг нимани билишлари, ҳали нимани билмасликларини, нимани
унутиб қўйганликларини тасаввур этади. Баъзи ўқитувчиларга, айниқса тажрибаси кам ўқитувчиларга ўқув материали оддий, тушунарли ва қандайдир алоҳида талаб этмайдигандек туюлади.
Бундай ўқитувчилар ўқувчиларни эмас, балки ўзларини назарда
тутадилар. Қобилиятли, тажрибали ўқитувчи ўзини ўқувчининг
ўрнига қўя олади, у катталарга аниқ ва тушунарли бўлган
нарсаларнинг ўқувчиларга тушунарсиз қийин ва мавҳум бир нарса
бўлиши мумкинлигига асосланиб иш тутади. Шунинг учун у баѐн
этишнинг характер ва шаклини алоҳида ўйлаб чиқади, ҳамда
режалаштиради.

Қобилиятли ўқитувчи дарс материалини баѐн этиш жараѐнида


ўқувчиларнинг қандай ўзлаштираѐтганликларини қатор белгилар
асосида пайқаб олади ва зарур ҳолларда баѐн қилиш усулини
ўзгартиради. Шунингдек қобилиятли ўқитувчи ўқувчиларнинг сабоқ
ўзлаштириб олишлари учун замин тайѐрлаб, уларни дам олишдан

22


ишга ўтишлари, бўшашиш, ланжлик, лоқайдликларига барҳам бериш
учун минимал даражада вақт ажратиш зарурлигини ҳисобга олади. У
тегишли вазият юзага келмагунга қадар иш бошламайди. Масалан, дарснинг ҳаддан ташқари зўриқиш билан ва кучли бошланиши
ўқувчиларда муҳофаза қилувчи тормозланиш деб аталмиш ҳолатга
сабаб бўлади, мия фаолияти туманлашади ва ўқитувчининг сўзлари
етарли даражада идрок қилинмайди.


Download 99.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling