Таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти
Кузатувчанлик қобилияти -
Download 99.9 Kb.
|
mutaxassislik LOTINCHA
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Нутқ қобилияти
3. Кузатувчанлик қобилияти - ўқувчининг, тарбияланувчининг
ички дунѐсига кира олиш қобилияти, ўқувчи шахси ва унинг вақтинчалик руҳий ҳолатларини жуда яхши тушуна билиш билан боғлиқ бўлган психологик кузатувчанликдир. Бундай ўқитувчи ўқувчининг руҳиятидаги кўз илғамас ўзгаришларни ҳам фаҳмлаб олади. Ўқувчилар бундай ўқитувчи ҳақида: «Қарамаѐтганга ўхшайди-ю, ҳамма нарсани кўриб туради!», «Ўқувчининг хафа бўлганлигини ѐки дарс тайѐрламаѐтганлигини кўзидан билади!», дейдилар. 4. Нутқ қобилияти-нутқ ѐрдамида шунингдек, имо-ишора воситасида ўз фикр ва туйғуларини аниқ ва равшан ифодалаш қобилияти. Бу ўқитувчилик касби учун жуда муҳимдир. Ўқитувчининг нутқи дарсда ҳамиша ўқувчиларга қаратилган бўлади. Ўқитувчи янги сабоқни тушунтираѐтган, ўқувчининг жавобини таҳлил қилаѐтган ѐки танқид қилаѐтган бўлса ҳам унинг нутқи ҳамиша ўзининг ички кучи, ишончи, ўзи гапираѐтган нарсага қизиққанлиги билан ажралиб туради. Фикрнинг ифодаси ўқувчилар учун содда, тушунарли бўлади. Ўқитувчининг баѐни ўқувчилар фикри ва диққатини максимал даражада фаоллаштиришга қаратилган: ўқитувчи ўқувчилар олдида 23
саволлар қўйиб, уларни аста-секин тўғри жавоб беришга ундайди, ўқувчининг диққатини кучайтиради ҳамда фикрини фаоллаштиради. («Мана бу ерга алоҳида эътибор беринг!», «Ўйлаб кўринг!» каби.) Шуниндек, ўринли қочириқ, ҳазил, енгилгина истеҳзо нутқни жонлантириб юборади ва уни ўқувчилар тез ўзлаштирадилар. Ўқитувчининг нутқи аниқ, жонли, образли, талаффузи жиҳатдан ѐрқин, ифодали, ҳис-ҳаяжонли бўлиб, унда стилистик, грамматик, фонетик нуқсонлар учрамаслиги лозим. Бир хилдаги чўзиқ, зериктирадиган нутқ ўқувчиларни жуда тез чарчатади, уларни ланж, лоқайд қилиб қўяди. Айрим ўқувчилар тез гапиришга, бошқаси секин гапиришга мойил бўладилар. Бироқ ўқувчиларнинг ўзлаштиришлари учун ўртача, жонли нутқ яхши натижа беришини эсдан чиқармаслик лозим. Шошқалоқлик сабоқни ўзлаштиришга халақит беради ва болаларни тез чарчатиб қўяди. Ҳаддан ташқари кескин ва бақироқ нутқ ўқувчиларнинг асабини бузади, толиқтириб қўяди. Ўқитувчининг заиф овози ѐмон эшитилади. Ниҳоятда кўп такрорланадиган бир-хилдаги имо-ишоралар ва ҳаракатлар кишининг ғашини келтиради. Download 99.9 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling