5.
қобилияти-биринчидан,
ўқувчилар
жамоасини уюштириш, жипслаштириш, муҳим вазифаларни ҳал
этишга руҳлантиришни, иккинчидан, ўз ишини тўғри уюштиришни
назарда тутади.
Ўз ишини ташкил этиш деганда ишни тўғри режалаштира олиш
ва уни назорат қила билиш назарда тутилади. Тажрибали
ўқитувчиларда вақтни ўзига хос ҳис этиш-ишни вақтга қараб тўғри
24
тақсимлай олиш, белгилаган муддатда улгуриш хусусияти ҳосил
бўлади.
Дарс давомида кутилмаганда ортиқча вақт сарфлаш ҳоллари
баъзан учраб туради. Аммо тажрибали ўқитувчи зарур ҳолларда
дарснинг режасини ўзгартира олади.
6. Обрў орттира олиш қобилияти-ўқувчиларга бевосита
эмоционал-иродавий таъсир кўрсатиш ва шу асосда эмас, балки
ўқитувчининг фанни яхши билиши, меҳрибонлиги, назокатлилиги ва
ҳоказолар асосида ҳам қозонилади. Бу қобилият ўқувчи шахсий
сифатларининг бутун бир йиғиндисига, чунончи унинг иродавий
сифатларига (дадиллиги, чидамлилиги, қатъийлиги, талабчанлиги ва
ҳоказоларга), шунингдек, ўқувчиларга таълим ҳамда тарбия бериш
масъулиятини ҳис этишга, ўзининг ҳақ эканлигига ишонишга, бу
ишончни ўқувчиларга етказа олиш кабиларга ҳам боғлиқ.
Ўқувчилар қўполлик қилмайдиган, қўрқитмайдиган, тўғри талаб
қўя оладиган ўқитувчини жуда ҳурмат қиладилар.Ўқитувчининг
бўшанглиги,
лақмалиги,
саботсизлиги
ва
иродасизлигини
ѐқтирмайдилар.
7. Тўғри муомала қила олиш қобилияти-болаларга яқинлаша
олиш, улар билан педагогик нуқтаи назаридан жуда самарали ўзаро
муносабатлар ўрната билиш, педагогик назокатнинг мавжудлиги
билдирилади.
8. Келажакни кўра билиш қобилияти-ўз ҳаракатларининг
оқибатини кўра билишда ўқувчининг келгусида қандай одам
бўлишини тааввур қила олишида, тарбияланувчида қандай
фазилатларни тараққий эттириш лозимлигини олдиндан бера олишда
25
ифодаланади. Бу қобилият педагогик оптимизга, тарбиянинг
қудратига боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |