Таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти


Download 99.9 Kb.
bet3/31
Sana05.09.2023
Hajmi99.9 Kb.
#1673010
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
mutaxassislik LOTINCHA

Иккинчи маъруза
Мавзу: Ўқитувчилик касби, унинг ҳуқуқий, демократик

жамиятдаги ўрни.


РЕЖА


1. Ўқитувчилик касби ҳақида.
2. Ўқитувчига қўйилаѐтган талаблар.
3. Ўқитувчилик касбини танлаш.
4. Педагогик фаолият.
5. Педагогик қобилият ва маҳорат.

Таянч иборалар:

Ўқитувчи, ўқувчи, узлуксиз таълим, фаолият, обрў, касб, лаѐқат, касбий сифатлар.


Республикамиз ҳукумати халқ таълими соҳасида ўртага қўяѐтган


вазифаларни бажариш кўп жиҳатдан ўқитувчиликка боғлиқ. Янги
иқтисодий сиѐсатга ўтиш шароитида таълим-тарбиядан кўзда
тутилаѐтган мақсадларга эришиш, ўқувчиларнинг хилма-хил
фаолиятини уюштириш, уларни билимли, одобли, эътиқодли, меҳнатсевар, баркамол инсон қилиб ўстириш ўқитувчи зиммасига
юклатилган.

15

Ўзининг фидокорона меҳнати билан ѐш авлодни ўқитиш ва
тарбиялаш сифатини оширишга катта ҳисса қўшаѐтган ижодкор
ўқитувчилар сони йил сайин ортиб бормоқда. Айниқса, ислоҳотлар
даврида бундай мураббийлар эл-юртга танилмоқда. Ҳар йили энг
яхши ўқитувчини аниқлаш учун ўтказилаѐтган мактаб кўриклари, туман, вилоят, Республика танловлари ана шу ютуқларга омил
бўлмоқда. Мактабларда «методист ўқитувчи», «катта ўқитувчи»,
«Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи» унвонларига сазовор
бўлган ўқитувчилар сони тобора кўпаймоқда.

Халқимизнинг келажаги, мустақил Ўзбекистоннинг истиқболи


кўп жиҳатдан ўқитувчига, унинг савиясига, тайѐргарлиги, фидойилигига, ѐш авлодни ўқитиш ва тарбиялаш ишига бўлган
муносабатига боғлиқ.

Сўнгги йилларда педагогика институтларида, университет-ларда, педагогика билим юртларида ўқитувчилар тайѐрлашни


яхшилашга қаратилган кўпгина ишлар амалга оширилди. Чунончи, бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тайѐрлигини кучайтириш, ихтисосга доир фанларни чуқур ўргатиш ва педагогик маҳоратни
эгаллаш, назарий билимларни амалиѐтда қўллашга ўргатиш
масалаларига эътибор кучайди. Шуниндек, бўлажак ўқитувчиларга
педагогика, руҳшунослик, усулиѐтга доир фанларни ўргатиш кўлами
янада кенгайди. Педагогика олий ўқув юртларида бир қанча
ихтисосликлар бўйича беш йиллик ўқув режалари жорий этилди.

Узлуксиз педагогик таълим ғоялари амалга оширилмоқда. Шу


муносабат билан ўқитувчилар малакасини ошириш ва уларни қайта
тайѐрлаш иши давлат ва жамоатчиликнинг диққат марказига бўлади.

16


Бу тадбирлар университет ва педагогика институтларининг махсус
факультетларида,
малака
ошириш
институтларида
амалга
оширилмоқда. Ўқитувчиларни фалсафий жиҳатдан кенг фикрловчи, мулоҳазали бўлишларига эътибор берилаѐтир. Синфий, тарбиявий
қарашларнинг бирѐқламалигидан, айрим шахс ва гуруҳлар
манфаатидан умуминсоний қадриятлар устун туриши таъкидлан-моқда.

Ўзбекистон ҳукумати мактаб ўқитувчиларининг ҳафталик ўқув


ишлари ҳажмини камайтирди, маошини оширди. Ўқувчиларнинг
дафтарларини текширгани учун, шунингдек, «Халқ ўқитувчиси»,
«Хизмат кўрсатган ўқитувчи», «Методист-ўқитувчи»ларга ва илмий
даражаси бор ўқитувчиларга қўшимча ҳақ тўлаш жорий этилди.
Педагогика ўқув юртларида таълим олаѐтган талабаларнинг
стипедиялари оширилди, овқатланиши учун, шахсий уйларда
яшагани учун уларга қўшимча пўл тўланади.

Ўқитувчилик шарафли, лекин жуда мураккаб касбдир. Яхши


ўқитувчи бўлиш учун педагогик назарияни эгаллашнинг ўзигина
етарли эмас. Чунки педагогик назарияда болаларни ўқитиш ва
тарбиялаш умумий қонун-қоидалар, умумлаштирилган услубий
ғоялар баѐн этилди. Ўқувчиларнинг ѐш, индивидуал хусусиятларини
эътиборга олиш таъкидланади. Мактаб ҳаѐти, амалий педагогик
жараѐн эса жуда хилма-хилдир. Педагогик назарияга мос
келмайдиган вазиятлар учраб туради. Бу эса ўқитувчидан кенг
билимдонликни, пухта амалий тайѐргарликни, юксак педагогик
маҳорат ва ижодкорликни талаб этади.

17

Шунинг учун ҳам мустақил Ўзбекистон давлатининг умумий
таълим мактабида ишлайдиган ўқитувчи:

-педагогик фаолиятга қобилиятли, ижодкор, ишбилармон;

-миллий, маданий ва умуминсоний қадриятларни, дунѐвий
билимларни мукаммал эгаллаган, диний илмлардан ҳам хабардор, маънавий баркамол;

-Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида тараққий этилишига


ишонадиган, ватанпарварлик бурчини тўғри англаган, эътиқодли
фуқаро;

-ихтисосга доир билимларни, психологик, педагогик билим ва


маҳорати, шунингдек, назарий илмларни мукаммал эгаллаган;

-ўқитувчилик касбини ва болаларни яхши кўрадиган, ҳар бир


ўқувчиси улғайиб яхши одам бўлишига чин кўнгилдан ишонадиган, уларнинг шахс сифатида ривожланиб, инсон сифатида камол
топишига кўмаклашадиган;

-эркин ва ижодий фикрлай оладиган, талабчан, адолатли, одобли


бўлмоғи даркор.


Download 99.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling