Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 0.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/43
Sana19.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1606734
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   43
Bog'liq
dori vositalarini sotuvchi korxonalarda daromadlar hisobi va auditi

 
 
9-чизма. Қўшимча изоҳсиз стандарт аудиторлик хулосасининг 
кўриниши 
Аудиторлик далолатномаси корхона раҳбари, бош бухгалтери ва 
аудитор томонидан имзоланади.
Агар қайд этилган камчиликлар бухгалтерия ҳисоботига муҳим тарзда 
таъсир этмаса, аудитор аудиторлик хулосасини тузишга киришиши мумкин. 
Акс ҳолда аудитор ҳисобнинг тўғрилигини тасдиқлаш ва ҳисоботга баҳо 
беришдан бош тортиши керак. Фақат камчиликлар бартараф этилгач 
текширувчи ишини давом эттириб, хулоса беради»
30

30
Данилевский Ю.А. Аудит: организация и методика проведения// Моска: «Бухгалтерский учёт»-2010.- 79 
bet. 
– Аудиторлик компаниясининг номи ва манзили 
2 – Хисоботнинг номланиши 
3 – Хисоботни олувчилар 
4 - Кириш - 1 хат бошидан 2-хат бошигача бўлган текст - “Хақиқий тасдиқ” 
5 - Чегара - 2 хат бошидан 3-хат бошигача бўлган текст – “Хақиқий текст” 
6 - Фикр - 3 хат бошидан 4-хат бошигача бўлган текст – “Хулоса” 
7 – Аудиторлик компаниясининг номи ва холис аудиторлар имзоси 
8 – Аудит хулосаси имзоланган сана 
9 – обйектда аудит тугатилган сана 


72 
Юқорида айтилгандек, умумий аудит натижаларини маълум қилиш 
аудитнинг умумий қабул қилинган андозаларида ўз аксини топган. Албатта, 
бу хулосалар шартли аудиторлик хулосалари бўлиши мумкин.
Ҳисоботнинг мазмунидан қатъий назар 9 та бўғин ўзгаришсиз қолади. 
Улар қуйидагилардир:
1. Аудиторлик компаниясининг номи ва манзили. 
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида аудиторлик фирмаси Адлия 
Вазирлигидан рўйхатга олиниши учун қатъий офиси жойлашган манзил ва 
офисда иш шароитлари мавжудлиги ҳақида маълумотнома бериши керак. Бу 
юридик манзил керакли ҳужжатларда акс еттирилади ва доимо аудиторлик 
фирмасини қидириб топиш мумкин.
2. Ҳисоботнинг номланиши. Аудит андозалари қўйган талабга кўра 
аудиторлик хулосаси, албатта, номланиши ва номланишда «мустақил» ёки 
«холис» деган сўз бўлиши шарт. Масалан: «Мустақил аудиторлар хулосаси» 
ёки «холис бухгалтер фикри». Бу талаб фойдаланувчиларга аудит ҳамма 
жабҳалари бўйича объектив ўтказилганлигини кўрсатиб туради.
3. Ҳисоботни олувчилар. Ҳисоботни олувчи компания, унинг 
акционерлари ёки директорлар кенгаши бўлиши мумкин. Умуман олганда 
ҳисоботни олувчилар акционерлар бўлмоғи лозим, чунки аудит компанияга 
ҳам, унинг директорлар кенгашига ҳам тобе эмас. 
4. Кириш: 1-хат бошидан 2-хат бошигача бўлган текст. Бу қисмда учта 
функция бажарилади: Биринчидан, аудиторлик фирмаси томонидан аудит 
ўтказганлиги қайд этилади. Негаки бажарилган иш бу умумий кузатиш ёки 
тасдиқлаш хизматлари эмаслигини кўрсатиш керак. Иккинчидан, бу ерда 
аудитдан ўтказилган ҳисоботлар санаб ўтилган ва бу ҳисоботларни қайси 
санага тузилганлиги келтирилган. Учинчидан, бу ерда молиявий ҳисобот 
учун жавобгарлик маъмурият зиммасида эканлиги, аудиторлар эса фақат 
ҳисобот юзасидаги фикрлари учун жавобгарлиги келтирилган. Бу 
жумлаларни ёзишдан мақсад, зарур бухгалтерия асосларини танлашда ва бу 
асослар бўйича қарорлар қабул қилишда компания маъмуриятининг 


73 
жавобгар эканлигини кўрсатишдир. Бундан ташқари, бу жумла компания 
маъмурияти ва аудиторлар ўртасидаги вазифаларни аниқлаштириб беради.
5. Чегара. 2-хат бошидан 3-хат бошигача бўлган текст. Бу эрда аудит 
давомида аудиторнинг бажарган ишлари келтирилган. Авваламбор, бу 
текстда аудитор умумий қабул қилинган андозаларга асосланиб, иш 
кўрилганлиги қайд этилган. Сўнг аудитнинг асосий жиҳатлари кўрсатилган.
Бу абзацда ўтказилган аудит чегаралари ёритилиб, унда ҳисобот муҳим 
хатодан ҳоли бўлишига етарли даражада ишонч ҳосил қилиш аудитнинг 
мақсади эканлиги кўрсатилган. «Муҳим» деган сўзнинг кўрсатилиши 
аудитор фақат муҳим, аҳамиятли хатоларни кўрсатишга жавобгарлигини 
англатади. «Етарли даражада ишонч» деган сўзлар аудиторни мутлақ 
хатоларни аниқлаб топади, деган маънони англаш хато эканлигини кўрсатиб, 
аҳамиятли хатолар, меъёрлардан четлаш эҳтимоли бўлиши мумкинлигидан 
далолат беради. Бошқача қилиб айтилса, аудит юқори даражада ишончни 
таъминлайди, лекин мутлақ кафолат бермайди.
Аудитор йиғган маълумотлар фикр бериш учун етарли эканлигини ва 
далилларни йиғиш танлаб олиш йўли билан ўтказилганлигини қайд этади. 
Агар кириш қисмида аудитор молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва мазмуни 
учун маъмурият жавоб беришини тасдиқлаган бўлса, бу абзацда у 
қўлланилган бухгалтерия асослари ва тақдим қилиш тартибининг 
баҳоланганлигини билдиради. Юқоридагилар асосида аудит давомида фикр 
бериш учун етарли муолажалар қилинганлигидан далолат бериш 
таъкидланади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling