77
АФФ
Харрент= ————
АФХ
Бу ерда: Харрент - харажатлар рентабеллиги;
АФФ – асосий фаолиятдан олинган фойда;
АФХ – асосий фаолиятлар билан боғлиқ харажатлар.
Жами активлар рентабеллиги - бу фойдаланилаётган
активларнинг
ҳар 1 сўмига тўғри келадиган соф фойда миқдорини ифодалайди. У соф
фойданинг умумий активнинг суммасига нисбати кўринишида аниқланади:
СФ
Арент= ———
А
Бу ерда: Арент – активлар рентабеллиги;
А – активларнинг йиллик суммаси;
СФ – соф фойда.
Хусусий капитал рентабеллиги - бу хусусий капитал ҳар 1 сўмига
тўғри келадиган соф фойда миқдорини ифодалайди. У
соф фойданинг
корхона хусусий капитали суммасига нисбати кўринишида аниқланади:
СФ
ХКрент= ———*100
ХК
Бу ерда: ХКрент – хусусий капитал рентабеллиги;
ХК – хусусий капитал суммаси.
«Кўк Олмос» МЧЖ рентабеллик кўрсаткичларининг таҳлили шуни
кўрсатадики (9-жадвал), 2016 йилда ялпи фойда кўрсаткичи ортган бўлсада,
соф фойда ва асосий фаолиятдан олинган фойданинг камайганлиги,
шунингдек, маҳсулот
сотишдан тушган тушум, жами активлар ва хусусий
капитал
суммаларининг
кескин
кўпайганлиги
рентабеллик
кўрсаткичларининг ёмонлашувига олиб келган.
Do'stlaringiz bilan baham: