Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
-чизма. Бухгалтерия ҳисоботи ишончлилиги тўғрисидаги
Download 0.79 Mb. Pdf ko'rish
|
dori vositalarini sotuvchi korxonalarda daromadlar hisobi va auditi
8-чизма. Бухгалтерия ҳисоботи ишончлилиги тўғрисидаги
ахборотидан фойдаланувчилар. Текширувчи у ёки бу мижозга шубҳасиз ижобий аудиторлик хулосаси берар екан (аслида аудитор тўпланган текшириш натижалари ва йиғилган далиллар унинг вазиятга яқинлашганда шундай хулоса беради). Кўп 69 ҳолларда : - ўзи тўплаган далил-исботларнинг сони ва сифатидан тўла қониқмайди; - қанчалик ҳаракат қилмасин, хато хулоса бериш хатарини тўла бартараф қила олмаслигини англайди; - қўшимча аудиторлик далилларини тўплаш ҳисобига аудиторлик хатарини янада камайтириш (ҳаражатлар ва натижалар нисбатига қараганда) мақсадга мувофиқ емаслигини тушунади; - текширилган ҳисоботнинг барча муҳим жиҳатлари ишончлилиги тўғрисида профессионал фикрини ифодалаб зиммасига катта масъулиятни олади. Аудиторлик миллий андозаларида кўрсатилишича, ҳар сафар молиявий ҳисобот билан боғлиқ ишларни амалга оширганда аудиторлик фирмаси томонидан хулоса берилиши керак. Агарда фирма ўз мижозларига молиявий ҳисоботни тайёрлашда кўмаклашса ва аудит ўтказмаса, унда ҳисобот тайёрланганлиги ҳақида хулосалар ёки умумий кузатиш олиб борилганлиги ҳақида маълумотнома бериши мумкин. Аудиторлик хулосаси тузишда қўйиладиган асосий талаблар умумий андозаларда келтирилган. Асосан бу охирги андозаларга тааллуқли. Умуман аудиторлик хулосалари шакли жиҳатдан бир хил бўлиши керак. Бу аудиторлик хулосасидан фойдаланувчилар учун зарур, негаки аудиторлар ўз хулосаларини асар сифатида келтирганларида, уни тушуниш бирмунча мураккаб бўлар эди. Шу сабабли касбий аудиторлик андозаларида молиявий ҳисоботни кузатиб борувчи аудиторлик хулосаларининг турлари келтирилган. Аудиторлик хулосаси аудит жараёнининг охирги босқичига тўғри келади. Юқорида айтиб ўтилгандек, аудит умумий қабул қилинган бухгалтерия қоидаларига асосан ўтказилади. Бу еса объектив хулоса бериш учун кенг қамровли мезон ҳисобланади. Аудитнинг мақсади ҳам тақдим этилган молиявий ҳисоботни қай даражада бухгалтерия қоидаларидан четланиш мезонини аниқлашга қаратилган. Аудиторлик хулосасида ҳам, албатта, бу 70 мезон қай даражада эканлиги келтирилади. Ривожланган мамлакатлар тажрибасига қараганда, 90% аудиторлик натижалари қўшимча тушунтиришсиз шартсиз аудиторлик хулосалари билан расмийлаштирилади. Шу сабабли бу хулосалар устида батафсил тўхталамиз. Бизнинг фикримизча, қуйидаги шартлар бажарилгандагина бундай стандарт хулосалар берилиши мумкин: 1. Жами ҳисобот шакллари белгиланган тартибда тузилган ва молиявий ҳисоботга киритилган бўлса; 2. Аудит жараёнида умумий қабул қилинган андозаларга барча жабҳаларда риоя қилинган бўлса; 3. Етарли даражада исбот ва далиллар тўпланган ҳамда аудитор ўз вазифасини тўлиқ бажарганлиги ҳақида ишонч ҳосил қилса; 4. Молиявий ҳисобот умумий қабул қилинган бухгалтерия асосларига амал қилган ҳолда тақдим этилган бўлса; 5. Алоҳида ёритиб кўрсатиш ёки шарҳ бериш керак бўлган ҳолатлар аниқланмаган бўлса; 6. Молиявий ҳисоботга етарли даражада тушунтиришлар ва иловалар қилинган бўлса. Стандарт аудиторлик хулосасини 9–чизмада келтиришга ҳаракат қилинди. Стандарт аудиторлик хулосалари турли аудиторлар томонидан турли шаклда ёзилиши мумкин, лекин унинг мазмуни доимо бир хил бўлади. Ўзбекистон Республикасида 9 декабр 1992 йилда «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонун қабул қилингач, янги назорат шакли сифатида аудит маъсул мақомга эга бўлади. Тарихан қисқа давр ичида Республикада 2016 йилга қадар 550 га яқин фирма Молия вазирлигининг рухсатнома- лицензиясини олган ва Адлия вазирлигида рўйхатга олинган бўлиб, шулардан 315 тага яқини жисмоний шахслар томонидан таъсис этилган. Шуни қайд қилиб ўтиш керакки, ҳозирги кунда бу аудиторлик фирмалари томонидан тайёрланаётган хулосалар юқорида айтиб ўтилган халқаро андозалар даражасидан анча йироқ. Чунки ҳали ҳам текширишлар 71 натижаси бўйича далолатнома (АКТ) тайёрлаш тушунчасини аудиторлик хулосаси билан чалкаштириш ҳоллари мавжуд ёки албатта далолатнома тузмай туриб, хулоса бериш мумкин эмас, деган фикрлар ҳам йўқ эмас. Аммо далолатнома бу «мутлоқ назорат матни» бўлиб, унинг натижалари бўйича жиноий иш ҳам очиш мумкин. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling