Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Савдо ташкилотларида даромадлар аудитини ўтказиш кетма-


Download 0.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/43
Sana19.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1606734
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   43
Bog'liq
dori vositalarini sotuvchi korxonalarda daromadlar hisobi va auditi

3.2. Савдо ташкилотларида даромадлар аудитини ўтказиш кетма-
кетлиги 
 
Ушбу олиб борилаётган тадқиқотнинг объекти бўлиб Самарқанд 
шахар аҳолисига дори воситалари савдоси хизмати кўрсатувчи «Кўк Олмос» 
МЧЖ ҳисобланади. 
Самарқанд 
шахар 
ҳокимлиги 
ҳузиридаги 
тадбиркорлик 
субъектларини давлат рўйхатига олиш инспекцияси томонидан “Кўк Олмос 
”МЧЖ 2008 йил 27 мартдаги 4083 сонли қарорига мувофиқ рўйхатдан ўтган, 
уставида кўрсатилган фаолият турларига қуйидагилар киритилган: 
- Озиқ –овқат ва ноозиқ –овқат товарлари , материяллари , хом-ашёлар 
билан чакана ва улгуржи савдоқилиш. 
- Ишлаб чиқариш фаолияти, ун ва нон маҳсулотлари ишлаб 
чиқаришни, ўз маҳсулотларини ва халқ истеъмоли молларини ишлаб 
чиқариш , умумий овқатланиш биланшуғулланиш. 
- Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қабул қилиш, тайёрлаш , қайта 
ишлаш ва сотиш учун қишлоқ, шаҳар ва қўрғонларда пунктлар ва корхоналар 
очиш. 
- Самарқанд вилояти ҳудудида кўчма савдони амалга ошириш. Ҳамда 
қонун билан тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланишини 
гувоҳи бўлдик. (1-илова)га асосан Аудит маълум вақт давом этадиган ва 


60 
кўплаб амаллар бажариладиган жараён ҳисобланади. Уни самарали ташкил 
этиш ва аудитга сарфланадиган вақт ва меҳнат сарфини максимал даражада 
тежаш мақсадида аудитни алоҳида босқичларга ажратиб олиш масқадга 
мувофиқ. 
Адабиётларда аудитни ўтказиш босқичлари, бу босқичларда 
қилинадиган ишлар таркиби турлича ёритилган. К.Б.Уразов аудитни 
ташкилий жиҳатдан шартли равишда тўртта босқичга ажратади ҳамда бу 
босқичларда бажариладиган ишлар таркибига қуйидагиларни киритади:
26
1- босқич. Аудитни бошлашга қадар бўлган босқич
· аудит ўтказувчи субъектнинг ёзма буюртмаси қабул қилинади; 
· аудит ўтказувчи субъектга аудит ўтказишга аудитор юборилиб, 
аудит ўтказувчи субъект, унинг ҳисоб ва ҳисоботининг дастлабки ҳолати 
ўрганилади, аудитнинг объектлари, иш ҳажми, аудиторлик хатарининг 
даражаси белгиланади; 
· аудит ўтказувчи субъект номига аудит ўтказиш мажбуриятини олиш 
тўғрисида розилик хати тайёрланади, ушбу хатда аудит ўтказиш бўйича 
шартлар, жумладан аудиторлик хатари даражаси, кўрсатилади;
· аудит ўтказиш бўйича шартлар ўзаро келишилгандан сўнг аудит 
ўтказиш тўғрисида шартнома тузилади; 
· аудитнинг дастури тузилади ва уни ўтказиш графиги белгиланади
· аудиторлар ўртасида функционал мажбуриятлар ўзаро ақсимланади, 
уларга ёрдамчилар белгиланади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling