Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 0.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/43
Sana19.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1606734
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   43
Bog'liq
dori vositalarini sotuvchi korxonalarda daromadlar hisobi va auditi

Уйгунлик тамойили аудитнинг дастлабки режасини тузишдан 
тортиб, то умумий режаси ва дастурини тузгунга қадар булган барча 
босқичларнинг ўзаро боғликлиги ва мувофиклигини таъминлашни назарда 
тўтади. 
Режалаштиришнинг узлуксизлик тамойили текширувда иштирок 
этадиган аудиторларга келишилган топшириклар белгиланиши ва 
режалаштириш босқичларининг муддатлар ҳамда таркибий булинмалар 
бўйича боғликлигида ифодаланади. Аудитни режалаштиришнинг макбуллик 
тамойили шундан иборатки, режалаштириш чоғида аудиторлик ташкилоти 


55 
ўзи белгилаган мезонлар асосида аудитнинг умумий режаси ва дастуридан 
макбулини танлаш имкониятига эга бўлиши зарур. Аудиторлик текшируви 
узок вақт давом этганида, аудитор дори воситаларини сотувчи корхонанинг 
молия - хўжалик фаолиятидаги ва конунчиликдаги ўзгаришларни ҳисобга 
олган ҳолда режа ва дастурга зарур тузатишлар киритиши мумкин. 
Даромадлар аудитининг умумий режаси мижоз фаолияти билан 
танишиш, дастлабки режалаштириш, текшириладиган савдо корхонасининг 
ички назорат тизимини баҳолаш, аудит дастурини тайёрлаш, аудитни 
бевосита ўтказиш жараёни (дастурни бажариш), бажарилган ишлар 
натижаларини тахлил қилиш, барча оралик ва умумий хужжатларни 
тайёрлаш, текширув натижаларини мижозга такдим этиш ва хоказоларни ўз 
ичига олган ҳолда аудит ўтказишнинг барча босқичларини акс эттириши 
лозим (5 - жадвал). 
Аудит умумий режаси ва дастурининг айрим бўлимларини савдо 
корхонаси рахбарияти билан келишиш кўзда тутилган бўлиб, бунда 
аудиторлик ташкилоти аудит услублари ва усулларини танлашда мустақил 
бўлиб коладилар. 
Кўп холларда бундай келишиш, мижоз фаолиятининг айрим 
участкаларини батафсилрок тахлил этиш билан боғлик масалаларни 
режалаштириш босқичида кўзда тутиш, аудиторнинг текширув чоғидаги 
хатти - харакатлари мижоз корхона рахбарияти учун тушунарли бўлиши, 
шунингдек аудиторнинг иш жадвалига мувофик талаб қилинадиган 
хужжатлар мижоз томонидан тезкорлик билан такдим қилиниши ва 
текширувнинг у ёки бу босқичида зарур бўладиган молиявий хизмат 
ходимларини ишдан озод этиш учун максадга мувофикдир. 

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling