Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 0.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/43
Sana19.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1606734
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43
Bog'liq
dori vositalarini sotuvchi korxonalarda daromadlar hisobi va auditi

Карбонат агидрид газини ёнғин чиққан зонага йўналтириш натижасида 
у ердаги ҳавонинг таркибида кислород миқдорини камайтириш орқали ёнғин 
ўчирилади. Бу газ ёнмайди. Агар ҳаводаги кислород миқдорини 15 %гача 
туришига эришилса, ёниш сусаяди. Карбонат ангидрид гази ёнғин ўчоғига 
газ ҳолатида ёки суюлтирилган карбонат ангидриди ўт ўчиргичда у ҳаво 
билан реакцияга киришиб – 700С ҳароратли қорсимон модда ҳосил қилади, 
бу ёнаётган буюмлар юзасини яхши совитади. 
Инерт газлардан азот ва аргон ёнғинни ўчиришда ишлатилади. Улар 
ҳам карбонат ангидрид гази сингари ҳаводаги кислород миқдорини 
аралаштириб камайтиради ва бу ёнғинни ўчиришга олиб келади. Бу газлар 
карбонат ангидрид газичалик самарали эмас. 


86 
Тутун газларда кислород миқдори ҳаводагидан бирмунча кам бўлиб, 
тахминан 18-19 %ни ташқил қилади. Бу газлар охиригача ёндирилса, ундаги 
кислород миқдорини 5-6 %гача тушириш мумкин. Бундай газлар ёнғинни 
ўчиришда бемалол қўлланилиши мумкин. Ўт ўчиришда самолётларнинг ўз 
иш муддатини ўтаган реактив юриткичларини ишлатиш ҳам йўлга қўйилган. 
Булар ўт ўчириш машиналарига ўрнатилади ва тутун газлари сув оқими 
билан бирга ёнғин юзаларига йўналтирилади. 
Ингибиторлар. Саллоидланган углеводлар ёниш реакциясига кимёвий 
сусайтиргич орқали таъсир кўрсатиб ёнғинни тўхтатади. Булар инерт 
газларга нисбатан анча самаралидир. Бу мақсадда бромли этил, бромли 
этилен, дибромтетрафторэтан, фреон (114 Б2)лар ишлатилади. Фреон сув 
буғига нисбатан 20 марта, углерод окисидига нисбатан 12 марта 
самаралироқдир. Галлоидланган углеводородлар чўғланган пахта хом 
ашёсини ва толасини ўчиришда, айниқса қўл келади. Электр токини 
ўтказмайди ва совуқ ҳавода музлаб қолмайди. Уларнинг қимматлилиги кенг 
қўллашга имкон бермайди. Бундан ташқари, қайнаш ҳароратининг пастлиги 
(38-98 0С) ва учувчанлиги очиқ жойлардаги ёнғинларни ўчиришда қўллашга 
монелик қилади. 

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling