Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 0.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/43
Sana19.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1606734
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   43
Bog'liq
dori vositalarini sotuvchi korxonalarda daromadlar hisobi va auditi

2. Узликсизлик молиявий ҳисоботни давомийлик қоидаси асосида 
тайёрлаш хўжалик юритувчи субъект доимий ҳаракат қилишини ва узоқ 
муддат давомида ўз фаолиятини давом эттириш ини, яъни хўжалик юритувчи 
субъектнинг ўзини тугатишига ёки ўз фаолияти соҳасини қисқартиришга 
эҳтиёжи йўқлигини билдиради.  
3. Хўжалик операциялари, активлар ва пассивларнинг пулда 
баҳоланиши барча хўжалик операциялари, воқеалар, активлар ва пассивлар 
бир хил бирликда ўлчаниши – пул билан баҳоланиши лозим. 
4. Ишончлилик – ахборотда муҳим хато ёки ғаразлилик бўлмаса ва 
фойдаланувчилар унга таянишлари мумкин бўлса ишончли ҳисобланади. 
Операцияларнинг ишончлилиги одатда дастлабки ҳисоб ҳужжатлари билан 
тасдиқланиши лозим. 


37 
5. Эҳтиёткорлик – молиявий ҳисоботда активлар ва даромадлар 
нархининг оширилиб юборилишига ва мажбуриятлар ёки харажатлар баҳоси 
камайтирилишига йўл қўймаслиги лозимлигини билдиради. 
6. Мазмуннинг 
шаклдан устунлиги – агар ҳисобга олиш 
ҳужжатларида ва молиявий ҳисоботда ахборот операциялар ва воқеаларнинг 
мазмунини тўғри акс эттирса, бу ахборот молиявий ҳисоботда ҳисобга 
олиниши ва кўрсатилиши лозим. 
7. Кўрсаткичларнинг қиёсийлиги – молиявий ҳисоботда ундан 
олдинги даврга нисбатан бутун қиёсий ахборотни очиб бериш зарур. 
Олдинги даврдаги молиявий ҳисоботларнинг шарҳлари ва баён қилувчи 
ахборотлари жорий ҳисобот даври учун ҳам тақдим этилиши ва жорий 
ҳисобот даври молиявий ҳисоботларини холисона тақдим этиш учун зарур 
бўлса, янгиланиши кераклигини билдиради. 
8. Активлар ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳоси – активлар ва 
мажбуриятларни ҳақиқий баҳолаш тамойили уларнинг таннархи ёки сотиб 
олинган нархи баҳолашга асос бўлишини назарда тутади. 
9. Тушунарлилик – молиявий ҳисоботда келтириладиган ахборот 
фойдаланувчилар учун тушунарли ва содда бўлиши лозим. 
10. Аҳамиятлилик – молиявий ахборотнинг аҳамиятлилиги молиявий 
ҳисоботдан фойдаланувчилар қарорлар қабул қилиш жараёнида уларнинг 
эҳтиёжини қолдириши ва операцион, молиявий ҳамда хўжалик фаолиятига 
доир воқеаларга баҳо беришда уларга ёрдам бериши лозимлигини билдиради.
11. Муҳимлик – молиявий ҳисоботда келтирилган тушунарлилик ва 
аниқлик даражаси билан боғлиқ. Ахборотни минг ёки миллионгача 
яхлитлаштириш чоғида муҳимлик тамойили бузилмаган пайтгача аниқлик 
даражасидан фойдаланишга йўл қўйилади. 
12. Ҳисобот давридаги даромадлар ва харажатларнинг бир-бирига 
мувофиқлиги – ҳисобот давридаги даромадлар ва харажатларнинг бир-
бирига мувофиқлиги ушбу даврда мазкур ҳисобот даврида олинган 
даромадларга асос бўлган харажатларни акс эттириш ини билдиради. Агар 


38 
харажатлар ва даромадларнинг айрим турлари ўртасидаги бевосита 
боғлиқликни аниқлаш қийин бўлса, харажатлар тақсимлашнинг бирор-бир 
тизимига мувофиқ тарзда бир неча ҳисобот даврига тақсимлаб чиқилади. 
13. Тугаллик 

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling