Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети иқтисодиёт факультети


Download 183.25 Kb.
bet4/7
Sana24.03.2023
Hajmi183.25 Kb.
#1292592
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Туйчиев Муроджон ДЕК-60

Демографик прогноз
Демографик прогнозларнинг мохияти ва турлари демографик прогноз аҳоли харакатининг асосий кўрсаткичларини ва истиқболдаги демографик вазиятни: Аҳолининг сон ва сифат тавсифларини, ёш-жинс ва оилавий таркибини, туғилиш, ўлим, никоҳ ажралиш, миграция жараёнларини илмий асосланган ҳолда олдиндан кўра билишдир. Демографик прогнознинг зарурати ижтимоий ва иқтисодий жараёнларни прогноз қилиш вазифалари билан узвий боғликдир. Даставвалги демографик прогнозсиз махсулотлар ишлаб чикариш ва хизматлар курсатиш, тураржой курилиши, ижтимоий инфратузилмани, согликни саклаш, халк таълимини, пенсия тизимини ривожлантириш истикболларини, геосиёсий вазифаларни хал этишни тасаввур этиб булмайди. Шунинг учун хам Аҳоли сони ва таркибининг, алохида демографик жараёнларнинг динамикаси халкаро. давлат ва нохукумат ташкилотлари, илмий муассасалар умумий фаолиятининг мухим кисми хисобланади. Демографик прогноз тугилиш ва улимнинг келажакдаги динамикасига дойр айрим гипотезалар асосида амалга оширилади. Бугунги кунда демографик прогнозлаштиришнинг иккита асосий йуналиши мавжуд: • глобал прогнозлар дунё микёсидаги демографик ривожланиш башоратларидир. Прогнозлаштиришнинг мазкур йуналишида Аҳоли такрор хосил булинишининг куплаб омил ва курсаткичлари хисобга олинади; • минтакавий прогнозлар - улар бевосита давлатларнинг ижтимоий ва иктисодий ривожлантириш режалари билан боглик. Масалан, ижтимоий-иктисодий ривожланиш режалаштиилаётганда Аҳоли такрор хосил булишининг узига хос хусусиятлари, демографик жараёнларнинг тавсифлари хисобга олинади. Шунингдек, минтакавий прогнозлар худуд Аҳолиси сони ва таркибининг истикболдаги динамикаси хакидаги маълумотларни беради. Улардан таълим, согликни саклаш, уй-жой сиёсати, маданият, спорт, савдо ва маиший хизмат курсатиш, Аҳолини истеъмол товарлари билан таъминлаш ва уларни ишлаб чикариш, хизматлар курсатиш хамда бошка сохаларнинг истикбол погнозларини ишлаб чикишда фойдаланилади. Демографик прогнозлар тахлилий, меъёрий, огохлантирувчи ва функциявий шаклларда булади. Тахлилий прогнозлар. Бу прогнознинг мақсади — Аҳоли такрор хосили килинишининг Аҳолининг келажакдаги сони ва таркибига, умуман ижтимоий-иктисодий ривожланишга эхтимол тутилган таъсирини бахолаш оркали Аҳоли такрор хосил килинишининг хозирги даврдаги хусусиятларини тадкик этишдир. Бошкача айтганда тахлилий прогнозлар учун демографик жараёнларни башорат килишдан хам купрок мазкур жараёнлар билан боглик муаммоларни аниклаш мухимдир. Тахдилий прогнозлар, одатда, узок муддатлидир. У ижтимоийиктисодий мақсадларни белгилаш, жумладан демография сиёсати режаларини ишлаб чикишга хизмат килади. Масалан, Узбекистонда Аҳоли, мехнат ресурслари сони, жинс-ёш таркиби истикболларига дойр башоратлар тахлилий прогнозларга киради. Меъёрий прогнозлар. Уларнинг асосий мақсади - демографик жараёнларнинг хохланаётган холатига эришиш учун аник тавсиялар ишлаб чикишдир. Меъёрий прогнозларда исталаётган демографик вазият ва демографик жараёнларнинг хусусиятлари, хохланаётган Аҳоли сонига, назарда тутилаётган тугилиш ва улим даражасига эришиш юзасидан тегишли тавсиялар шакллантирилади. Огохлантирувчи прогнозлар. Улар тахлилий прогнозларнинг турларидан биридир. Бундай прогнозларнинг мақсади - таркиб топган демографик вазият ва унинг узгариши натижасида эхтимол тутилаётган хавфлардан огохлантиришдир. Бундай энг машхур прогнозлардан бири Т.Р. Мальтуснинг машхур Аҳолишунослик конунидир. У Аҳоли геометрик, тирикчилик воситалари эса арифметик суръатда ортаётганлигини, натижада Аҳоли сони кескин купайишини каромат килиб, бу кандай аянчли окибатларга (кашшоклик, эпидемиялар, тартибсизликлар, урушлар ва х.к.лар) олиб келиши мумкинлигидан огохлантирган. Х,озирги даврда бундай огохлантириувчи прогнозларга Рим клубининг Аҳоли сони купайиши, шунингдек, минерал ва энергетика ресурсларидан фойдаланишнинг ортиши окибатида эхтимол тутилаётган турли дахшатли фожеаларга дойр фаразлари мисол була олади1. Огохлантирувчи прогнозлар буйича эхтимол тутилаётган хавфларнинг олдини олиш учун зарур чора-тадбирлар курилиши зарур булади. Функциявнй прогнозлар. Улардан сиёсий, иктисодий, ижтимоий, давлат ва хужалик бошкаруви сохаларида карорлар кабул килиш учун Аҳоли туғрисида зарур прогнозлар олиш мақсади кузланади.
Фупкциявий прогноз бирор-бир ташкилот, корхона, таълим муассасалари, давлат органларининг амалий мақсадлари ва вазифаЛарига хизмат киладиган прогнозлардир. У турли ижтимоий Ниститутлар, ташкилот ва муассасалар амал этишини таъминлай- ! ДИГан а\оли гурухлари, оилалар, уй хужаликларининг истикболдаги ; сони ва таркибини аниклашга даъват этилган. Функциявий нуктаи назардан юкорида кайд этилган ижтимоий институтлар билан маълум даражада боглик барча кишиларни икки: ижтимоий таркибларга мансуб, махсулотлар ишлаб чикарадиган, Хиэматлар курсатадиган, неъматлар яратадиганлар хамда бу махсулотлар, хизматлар ва неъматларни истеъмол киладиган гурухга ажратиш мумкин. Бундан тегишли равишда икки функциявий тоифа: “Аҳоли тяклифи прогнозлари” ёки “демографик таклиф прогнозлари” Чомда “Аҳоли талаби прогнозлари” ёки “демографик талаб прогнозлари” келиб чикади. Барча функциявий прогнозлар битта мантикий усулда, ухшаш Хисоблаш тартибига асосланган. Жумладан, функциявий гурухларни истикболли бахолаш куйидагичадир: F (i,j,t) = Р (i,j,t) х г (i,j,t) х u (i,j,t) х с (i,j,t), бу ерда: F (i,j,t) - прогноз килинаётган i ёшидаги j жинсига мансуб t вактидаги функциявий гурухнинг сони; Р (i,j,t) - i ёшидаги j жинсига мансуб t вактидаги ёш гурухининг прогноз килинаётган сони; г (ij,t) - i ёшидаги j жинсига мансуб t вактидаги ёш гурухи функциявий тез-тез лиги; u (ij,t) - i ёшидаги бир функциявий гурух сонининг t вактидаги шу жинсга мансуб бошка гурух сонига нисбати; с (ij,t) - функциявий кичик гурухнинг i ёшидаги j жинсига мансуб t вактидаги ёш гурухи умумий сонидаги улуши. Масалан, мактаб укувчилари ва талабалар сонининг прогнози амалга оширилаётган булса, г (i,j,t) курсаткичи маълум гурухда таълим билан камраб олинганлар сонини билдиради. Укитувчиларга Э\тиёжни анщлаш учун u (i,t) курсаткичидан фойдаланилади. У таълимнинг хар бир боскичида хар бир укитувчига тугри келадиган Укувчилар сонини курсатади. Ихтисосликлар ва йуналишлар гурухлари буйича талабаларнинг сонини прогноз килиш учун с (ij,t) курсаткичидан фойдаланилади. У талабаларнинг умумий сонида маълум ихтиссослик буйича таълим олаётганларнинг улушини ифодалайди. Функциявий прогнозлашнинг асосий вазифаси r(i,j,t), u(i,j,t) и c(i,j,t) курсаткичларини истикболли бахолашдир. Бунинг учун экономометрик моделлардан ёки мақсадли (меъёрий) курсаткичлардан фойдаланилади. Аҳоли прогнозларининг асосланганлиги, аник ва тугри эканлигини аниклаш хдмда бахолаш мухим ижтимоий-иктисодий ахамият касб этади. Бундай бахолаш прогнозларнинг тасдикланиши деб аталади. Прогнозлар тасдикланиши учун демографик жараёнлар ривожланиши конуниятларининг назарий концепциялари, танланган прогноз услуби, ечимларнинг фойдалилиги ва самарадорлигига асосланган холда тадкик этилиши талаб килинади. Прогнозлар тасдикланишининг мақсади - прогноз моделини шакллантириш, прогноз асосини аниклаш, прогноз курсаткичларини хисоблаш ва х.к. жараёнларда килиниши мумкин булган хатоларни аниклаш ва бартараф этишдир. Бунда курилаётган жараён ва ходисалар, прогноз манзараси даражалари уртасидаги узаро богликликларга дойр нотугри гипотезаларни кабул килиш натижасида вужудга келадиган хатолар хусусида ran кетади. Одатда, бундай хатолар жамланиши окибатида прогноз нотугри булиб чикади. Демографик прогнозларни тасдиклаш жараёнида иккита таркибий кисмларни ажратиш курсатиш мумкин: улар сифат ва микдорий тасдиклардир. Сифат тасдиги прогноз ечимининг илмий асосланганлигига жараёнлар, ходисалар, прогноз манзарасининг узаро богликликлари, уларнинг танланган услубга мос келишига дойр дастлабки гипотезалар тугри эканини исботлаш йули билан бахо берилишини назарда тутади. Микдорий тасдиклаш прогноз аник ва тугри эканлигига бахо беришни назарда тутади. Прогнознинг аниклиги деганда, ундаги маълумотнинг хакикий холатдан фаркини бахоловчи микдорий тавсиф тушунилади. У далилларга асосланган тарзда, яънй аввал килинган прогноз хамда кейинчалик амалдаги натижа курсаткичини таккослаш оркали бахоланади. Прогнознинг ишончлилиги деганда, одатда, унинг курсаткичларини демографик жараён ривожланиши шарт-шароитларининг сакланиб туриши холатида тахмин килинган ишонч оралигига мос келиши эхтимоли тушунилади. Ирогнознинг аниклиги ва ишончлилиги узаро боглик тушунчаЛЯр булиб, бу аниклик тавсифи ишончли эхтимолийлик асосида вМГМЛаниши ва шунинг акс х,олати, яъни ишончлилик аникликка ТМНИШИНИНГ кузатилишида намоён булади. Демографик прогнозлар киска (5-10 йил), урта (25-30 йил) ва yiOK муддптли (к^плаб ун йилликлар ва хаттоки юз йилларга мулжалланган) булади. Демографик прогнозлар амалий жихатдан ах,олининг демографик хусусиятлари (сони, таркиби, тугилиш, улим ва х.к.ларнинг) утмишдаги КОЛйТИ хамда уларнинг келажакда узгаришларини илмий асосда тахмин КИЛИШ асосида килинади. Бундай хисоб-китоблар одатда бир неча: "куйи", “Уртача" ва “юкори” вариантда килинади. Нирлашгап Миллатлар ташкилоти Иктисодий ва ижтимоий масалалар буйича департаментининг Аҳолишунослик булими хар икки йилда бир марта умуман жахон буйича ва амалда хар бир мамлакат буйича Аҳоли прогнозларини эълон килади (11.1-жадвал). Демографик прогнозлар куйидагиларни амалга ошириш имконини беради: • мехнат ресурсларининг истикболдаги микдори ва таркибини аниклаш; • ижтимоий-демографик гурухларнинг турли товар ва хизматларга эхтиёжларини бахолаш (истеъмолнинг ёш-жинсни хисобга олган холда озик-овкат махсулотларига, кийим-кечакка, уй-жойга, узок муддат фойдаланиладиган товарлара ва х.к.ларга эхтиёжлари). Масалан, оила узок муддат фойдаланиладиган товарларнинг асосий истеъмолчиси хисобланади.
Ҳозирги вактда демография прогнозлари факат давлат органлари учунгина эмас, халкаро ташкилотлар, тадбиркорлик тузилмаларига хам нихоятда мухим манба хисобланади. Прогнозларга асосланган холда иктисодиёт, унинг алохида тармоклари ривожланиши, махсулот ва хизматларга кутилаётган талаб, халкаро сиёсатдаги, табиий мухитдаги узгаришлар режаланади. Прогнозлар ёрдамида кабул килинаётган карорларнинг демографик экспертизаси амалга оширилади, у ёки бу бошкарув вазифаларини бажариш учун талаб килинадиган ресурслар хисоблаб чикилади. Аҳоли прогнозларидан демография фани мақсадлари учун хам фойдаланилади. Уларнинг ёрдамида демография назарияси коидалари, демографик жараёнлар ва таркибларнинг узаро богликлиги тахлил этилади. Шу билан бирга, бу прогнозлар демография | сиёсатини ишлаб чикиш учун хам хизмат килади.

Download 183.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling