Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети иқтисодиёт факультети
Демографик жараёнларни ифодаловчи кўрсаткичлар ва уларни белгиловчи омиллар
Download 183.25 Kb.
|
Туйчиев Муроджон ДЕК-60
- Bu sahifa navigatsiya:
- Демографик сиёсат
Демографик жараёнларни ифодаловчи кўрсаткичлар
ва уларни белгиловчи омиллар Яхлит ҳолдаги аҳоли прогноз сони ва структураси дастлаб ташқи миграцияни ҳисобга олмаган ҳолда амалга оширилади, чунки унинг хиссаси унча катта эмас, бироқ худудлар учун демографик прогнозлар аҳоли миграциясини ҳисобга олган ҳолда тузилиши лозим. Миграция нафақат аҳолининг умумий сонига таъсир қилади, балки унинг нисбий ва ёш структурасини ҳам ўзгартиради. Шунинг учун бу омил туғилиш билан бир қаторда асосий омил ҳисобланади. Миграция коэффициентини ҳисоблаш учун дастлаб худуднинг ҳар 1000 кишисига тўғри келадиган кўчиб келишларнинг ўртача сонига тенг бўлган кўчиб келиш коэффициентини ҳисоблаш лозим. Ҳар 1000 кишига худуддан кўчиб кетиш ва келишлар коэффициенти берилади. Сўнгра кўчиб кетишлар ва келишлар ўртасидаги фарқ ҳисобланади. Бу фарқ соф миграция коэффициентини ёки миграция сольдоси коэффициенти ҳисобланади. 15.1-Расм. Жамият ижтимоий тузилмасининг ўзгариши, млн.киши23 Демографик прогнозлар аҳолининг ҳаракатини ва меҳнат ресурсларининг такрор ишлаб чиқиши, меҳнатга лаёқатли аҳолининг бандлик даражаси, унинг малакавий ва касбий таркибини ўз ичига қамраб олади. Демографик прогноз аҳолининг динамикасини унинг жинс ва ёш бўйича таркиби, туғилиши ва ўлиши, аҳолининг ҳудудий жойланиши бўйича маълумотлар асосида кўриб чиқилади. Демографик прогнози оиланинг кутилажак сони, унинг ўртача миқдори, аҳолининнг миграцион оқимининг йўналиши ва интенсивлиги, фаол меҳнат фаолиятининг давомийлиги, меҳнат фаолиятининг бошланиши ва якунланиши, нафақага чиқиш ўртача ёши, ўртача ҳаёт кечириш тўғрисида прогноз ахборотини олишга имкон беради. Демографик прогноз асосида аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларининг ҳажми ва таркиби, шахсий истеъмол буюмларни ишлаб чиқариш, халқ таълими, соғлиқни сақлаш ривожланишини ва ҳ.к режалаштирилади. Демографик прогнозлар ижтимоий ривожланиш прогнозлари ва турмуш даражасини ошириш билан узвий боғлиқ бўлади. Демографик сиёсат Демографик сиёсат давлат органлари ва ижтимоий институтларнинг аҳолини такрор ҳосил жараёнларини тартибга солиш сохасидаги аниқ; мақсадни кўзлаган фаолиятидир. Унинг таркиби сиёсий фаолият бошқа соҳаларида бўлгани каби икки муҳим ва узаро боғлиқ таркибий қисмлардан: демографик мақсадларни белгилаш ҳамда уларни амалга оширишдан иборат. Демографик сиёсатнинг мақсади ва вазифалари, қоида бўйича, қонунлар, хукумат қарорлари, сиёсий ва стратегик дастурлар, жорий режаларда ўз ифодасини топади. Демографик сиёсатнинг объекти - умуман мамлакат ёки унинг минтақалари аҳолиси, оилалар, уй хўжаликларидир. Демографик сиёсатнинг асосий йўналишлари, одатда, қуйидагиларни қамраб олади: • оила, она ва болаларга давлат томонидан ёрдам курсатиш; • аёлларнинг оилавий вазифаларни бажаришларини ижтимоий, иктисодий ва сиёсий хаётда фаол иштирок этишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш; • Аҳолининг касалланиши ва улим даражасини камайтириш, умр куриш давомийлигини узайтириш учун зарур чораларни кириш; • Аҳолининг турмуш даражаси ва турмуш сифатини ошириш; • Аҳолининг жойлашиши, урбанизация жараёнларини такомиллаштириш; • миграция жараёнларини тартибга солиш Ушбу йуналишлар ижтимоий сиёсатнинг иш билан бандликни таъминлаш, согликни саклаш, таълим, касбий тайёргарлик, тураржой курилиши, хизмат курсатиш сохаларини ривожлантириш, ногиронлар ва мехнатга лаёкатсиз йукларга ижтимоий ёрдам курсатиш каби мақсад ва вазифалари билан мувофиклаштирилиши керак. Демографик сиёсатни Ўтказиш куйидаги шарт-шароитларга риоя килишни талаб этади: • демографик сиёсат стратегияси, мақсадлари ва вазифалари, белгиланган режаларни амалга ошириш муддатлари белгиланган яхлит концепциянинг мавжудлиги; • кабул килинган концепция барча тадбирларини молиялаштириш манбалари; • демографик сиёсатни амалга ошириш учун масъул давлорганлари ва ижтимоий институтлар. Давлатнинг демографик сиёсатини ўтказишда маъмурий-хукукий иктисодий ва ижтимоий-психологик услублардан фойдаланилади. М аъмурий-хукукий услубда Аҳолининг такрор хосил булишини тартибга солишга конунлар ва меъёрий-хукукий хужжатлар, давлат органлари ва ижтимоий институтлар оркали таъсир курсатилади. Оила-никох муносабатлари, оила, оналик ва болаликни мухофаза килиш, гендер сиёсатига дойр конун хужжатлари, хукумат дастурлари ва бошкалар шулар жумласидандир. Иктисодий услуб тугилиш даражасини оширишни рагбатлантириш, умр куриш давомийлигини узайтиришга карартилган шартшароитларни яхшилашни молиявий ресурслар билан таъминлаш, Аҳолининг ижтимоий химояга мухтож катламини моддий жихатдан кУллаб-кувватлаш каби тадбирларни камраб олади. Давлатнинг демографик сиёсатини амалга оширишнинг ижтимоий-психологик услуби Аҳолини “демографик тарбиялаш”, деб хам аталади. У фукароларнинг оилага, оила таркибига, соглом ! турмуш тарзига муносабатини шакллантиришга йуналтирилган булади. Айникса, ота-оналарнинг “демографик саводхонлиги”га катта эътибор берилади. Демографик тарбиянинг яна бир мухим йуналиши ах,олининг демографик майлига таъсир курсатишдир. Демографик тарбиялаш, асосан, ижтимоий институтлар, таълим ва таргибот муассасалари, оммавий ахборот воситалари оркали амалга оширилади. XVII асрдаёк Франция Европада биринчилардан булиб уз Аҳолиси сони купайишини рагбатлантириш сиёсатини амалга ошира бошлаган. Бунга куп жихатдан Франциянинг Германия билан 30 йиллик (1618-1648 йиллар) урушда катта талафот кургани сабаб булган. XVIII асрда эса мануфактура ишлаб чикаришининг кенгайиши билан ишчи кучига талаб кучайган ва саноати ривожланаётган давлатларда тугилишни купайтириш кУллаб-кувватланган. XIX асрнинг охирги чорагида урушлар натижасида Германия ва Бельгияда хам катта йукотишлар окибатида Аҳолининг жиддий равишда камайиши бошланди. Бу ушбу мамлакатлар хукуматларини тугилишни рагбатлантириш учун махсус давлат дастурларини ишлаб чикиш ва амалга оширишга ундади. Айни пайтда согликни саклаш ва Аҳолига оммавий тиббий ёрдам курсатиш давлат дастурлари кабул килинди. XX аср давомида турли давлатларда демографик сиёсатдаги устуворликлар махаллий шароит ва вазиятлардан келиб чиккан холда Узгариб турди. Лекин жахондаги барча мамлакатларга хос булган демография сиёсатининг икки энг мухим йуналиши: согликни мухофаза килиш ва улим даражасини камайтиришга инвестицияларни купайтириш хамда тугилишни давлат томонидан рагбатлантиришдан боскичма-боскич болали оилаларни ижтимоий кУллаб-кувватлаш ва фарзандлар сонига боглик равишда Аҳолининг иктисодий тенгсизлиги даражасини пасайтиришга утишни ажратиб курсатиш мумкин. Умуман, Иккинчи жахон урушидан кейин демографик сиёсатга алохида эътибор каратила бошлади. Бунда демографик жараёнларга икки хил ёндашувни кузатиш мумкин. Масалан, Франция уруш окибатидаги демографик инкироз туфайли 1946 йилнинг узида оилада фарзанд тугилишини, айникса учинча бола куришни рагбатлантириш мақсадида оилаларга маблаг ажратиш тизимини жорий этди. 1960-1970-йилларда тугилишни рагбатлантириш чоралари купгина бошка ривожланган мамлакатларда хам жорий килинди. Шу билан бирга “учинчи дунё”да 1950-1960-йилларда “оилани режалаштириш” сиёсати амалга оширила бошлади. Бунга иккинчи ; жа^он урушидан кейин давлат мустакиллигига эришган ривожланаётган мамлакатлардаги оила даражасида амалда тартибга солинмайдиган тугилишнинг них,оятда юкори даражаси билан боглик “демографик портлаш” сабаб булди. Ушбу давлатларда Аҳоли сонининг жадал суръатларда ортиши ривожланаётган миллий иктисодиётлари учун жиддий муаммога айланди. Иктисодий ривожланишни мураккаблаштираётган Аҳоли сони ортишининг жадал суръатларидан ташвишга тушган мамлакатларда тугилишни назорат килиш сиёсати куллаб-кувватлана бошлади. Хинди стон ривожланаётган давлатлар орасида биринчи булиб 1951 йилда оилани режалаштириш миллий дастурини расмий давлат сиёсати сифатида тасдиклади. Бу ерда никох, тузиш ёши жиддий равишда узайтирилди, оилада турт аъзо булиш “Биз икки кишимиз - бизга икки бола” шиори остида кенг таргиб килинди. 1975 йилга келиб, Африка, Осиё ва Лотин Америкасининг 34 мамлакатида тугилиш ва Аҳоли сони ортиши суръатларини камайтиришга каратилган оилани режалаштириш давлат дастурлари амал кила бошлади. Ривожланаётган давлатларнинг купчилиги тугилиш коэффициентини 1965-1970-йиллардаги 35,0-45,0 %дан 1985 йилгача 15,0-25,0 %га камайтиришни расмий мақсад сифатида белгилаб олди. Хусусан, Мисрда бу курсаткични - 24,0 %га, ХиВДистонда эса - ; 25,0 %га пасайтириш режаланди. Бунинг учун, жумладан, Х,индистонда ! 1969-1974 йилларга 3,0 млрд.рупий маблаг хам ажратилди. Хитой Конституциясида эса оилада режали фарзанд куриш зарурлиги белгилаб кУйилди. Бу мамлакатда тугилишни режалаштириш буйича кумита ташкил килинди, оилада фарзанд куриш учун рухсат олиш тартиби жорий этилди. Шу билан бирга, никох тузиш ёши узайтирилди, давлат демография сиёсатининг асосий шиори сифатида “Бир оилада - бир фарзанд” кабул килинди. Хитойда 2002 йил сентябрида бу демография сиёсатига айрим узгаришлар киритилиб, фукароларнинг 13 тоифасига иккинчи фарзанд куришларига рухсат берилди. Демография сиёсатига халкаро хамжамиятнинг хам эътибори кучайди. 1969 йилда Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Аҳолишунослик сохасидаги жамгармаси - ЮНФПА ташкил этилди. Мазкур жамгарма жахоннинг 140 тадан купрок мамлакатида фаолият юритмокда. ЮНФПА 2015 йилгача булган мудцатда уз асосий вазифалари сифатида куйидагиларни белгилаб олган: • репродуктив согликни мухофаза килиш сохдсидаги хизматлардан хамманинг фойдалана олиши учун зарур имкониятларни яратиш; • хамма учун мажбурий бошлангич таълим жорий этилиши ва таълим сохасида жинсий тенгсизликка бархам берилишини таъминлаш; •оналар улимини 75,0 %га камайтириш; • болалар улимини камайтириш; • умр куриш уртача давомийлигини узайтириш; • ВИЧ билан зарарланиш холатларини камайтириш, Умуман, демография муаммолари Бирлашган Миллатлар ташкилотининг доимий диккат марказидадир. БМТ Аҳолишунослик, шу жумладан, демографик, иктисодий ва ижтимоий жараёнларнинг узаро муносабаги муаммолари сохасида тадкикотлар олиб боради, давлатларга демографик дастурларни ишлаб чикиш ва амалга оширишда кумаклашади, Аҳолишуносликнинг турли масалалари буйича умумжахон конференцияларини утказади. 1970-йилларда она ва бола соглигини мухофаза килиш муаммосининг таркибий кисми сифатида ёндашган Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Болалар жамгармаси - ЮНИСЕФ ва Жахон согликни саклаш ташкилоти хам оила аъзолари сонини тартибга солиш масалалари билан шугуллана бошлади. ! Айни пайтда БМТ томонидан Аҳолишунослик муаммолари буйича { мунтазам равишда халкаро анжуманлар утказиб турилмокда. Жумладан, Мехико (1970), Аккра (1971), Токио (1972), Байрут (1973) ва Кохира (1973)да утказилган ана шундай халкаро конференцияларда Аҳолишунослик сохасидаги сиёсат - сиёсат ва ижтимоий-иктисодий ривожланиш дастурларининг таркибий кисми булиши зарурлиги курсатиб утилди. 1994 йилда Крхирада булиб утган Аҳолишунослик буйича умумжадон конференциясида кенг камровли 20 йиллик Харакат дастури кабул килинди1. Мазкур дастурда Аҳолишунослик, иктисодий усиш ва баркарор ривожланиш Уртасида узаро богликка эришишга алохида эътибор каратилган. Шу билан бирга, эркак ва аёлларнинг тенглиги ва тенг хукуклигини таъминлаш, репродуктив хукук ва саломатлик муаммоларини хал этиш вазифалари белгиланган. К^охира Харакат дастури, унинг мақсад ва вазифалари давлатларнинг демографик сиёсатини такомиллаштириш, мазкур йуналишда миллий дастурларни ишлаб чикиш учун асос вазифасини утади. Ўзбекистоннинг демографик сиёсати оила институтини мустах,- камлаш, оналик ва болаликни мухофаза килиш, Аҳолининг умр куриш давомийлигини узайтиришга каратилган. Мамлакатда бунинг мустахкам хукукий асослари яратилган. Узбекистон Республикасининг Конституцияси, Оила кодекси, “Бола хукуклари кафолатлари туғрисида”ги конун, умуман 80 дан ортик норматив-хукукий хужжатлар давлат демография сиёсати мақсадларини хаётга жорий этишга йуналтирилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчилардан булиб демография масалаларига дойр халкаро Хужжатлар - БМТнинг Оналикни мухофаза килиш туғрисидаги, Болалар мехнатининг энг ёмон шакллари туғрисидаги, Аёллар хукуклари камситилишининг барча шаклларига бархам бериш туғрисидаги, Аёлларнинг сиёсий хукуклари туғрисидаги, Ишга кабул килиш учун энг кичик ёш туғрисидаги ва бошка халкаро конвенцияларга кушилган. Давлатнинг демографик сиёсатини амалга оширишда Узбекистонда ижтимоий муаммоларни хал этишга каратилган мақсадли давлат дастурларининг кабул килиниши хам мухим ахамиятга эга булмокда. Жумладан, “Инсон манфаатлари йили”, “Оила йили”, “Аёллар йили”, “Соглом авлод йили”, “Она ва бола йили”, “Сихат-саломатлик йили”, “Хрмийлар ва шифокорлар йили”, “Ёшлар йили”, “Баркамол авлод йили”, “Соғлом бола йили” ва бошка мақсадли давлат дастурлари туб мохияти жихатидан худди шу мақсадларга йуналгирилган. Хулоса Бозор иқтиосдиёти ва ислохотларининг ҳозирги сифат босқичида ҳамда иқтисодиётни таркибий қайта қуриш шароитида давлатнинг инвестиция фаолияти ва инвестиция дастурларини амалга ошириши узига хос ахамият касб этади. Реал сектор корхоналарида инвестиция маблағларидан фойдаланиш муайян натижаларга олиб келади ва уларда ушбу категориянинг роли аниқ кўринади. Инвестиция маблағларининг аҳамияти муомалада бўлиш шарт-шароитлари, жамоат ишлаб чиқаришига таъсир ўтказиш йўналишлари, бошқа тақсимот тоифалари билан боғлиқлиги ўзгариши каби омилларга мос равишда турлича бўлиши мумкин. Бироқ, турли тарихий даврларда инвестиция маблағларидан фойдаланиш эвазига эришиладиган натижалар хилма-хиллигидан қатъи назар, ягона омил – инвестиция маблағлари воситасининг ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнларига таъсир кўрсатиш имконияти ўзгармас ва дахлсиз бўлиб қолаверади. Молиявий маблағларнинг ҳажми ва таркиби ишлаб чиқаришнинг ривожланиш даражасига боғлиқ. Унинг самарадорлиги қанча юқори бўлса, сарфланаётган ва фойдаланилаётган молиявий маблағлар ҳажми ҳам шунча кўп бўлади. Ўз навбатида, айни мақсадларга харжланаётган молиявий маблағларнинг аксарияти ишлаб чиқаришнинг ўсиши ва такомиллашиши учун қулайликлар яратади. Молиявий маблағлар қай йўналишда ва қанча миқдорда сарфланаётганига қараб, ишлаб чиқаришни қўшимча қувватлар билан таъминлаш имкониятлари муҳайё этилади. Бу ишлаб чиқаришнинг техникавий даражаси юксалишига, реал сектор иқтисодиётининг муайян соҳаларида меҳнат унумдорлиги ўсиши учун ўнғай шарт-шароитлар яратилишига олиб келади. Бозор шароитида корхонанинг инвестиция фаолиятини тартибга солиш йўллари анча кўпаяди. Давлат солиқлар (солиқ миқдори, ажратиш тартиби, бунда имтиёзлар бериш билан) ёрдамида корхоналарнинг шахсий молиявий захиралар билан таъминланганлик даражасини оширишга таъсир кўрсатиш чораларини қўллайди. Қайта тикланган нисбатларга таъсир қилувчи жадал амортизация, мутахассислар тайёрлаш, ижтимоий суғурта ва бошқаларга бюджетдан маблағлар ажратишдек молиявий омиллардан ҳам фойдаланади. Ҳосил қилинган нисбатларни тартибга солишда ишлаб чиқариш барқарорлигини кафолатловчи суғурталашнинг аҳамияти ҳам аста-секин ортиб боради. У келгусида (мажбурий равишда ташкил этилган ҳолда) муваффақиятсиз илмий-техникавий ихтиролар келтирган зарарларни, шунингдек, иш ташлашлар ва сиёсий норозиликлар туфайли бой берилган даромадларни ҳам қоплайдиган бўлади. Download 183.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling