Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети иқтисодиёт факультети


Download 183.25 Kb.
bet2/7
Sana24.03.2023
Hajmi183.25 Kb.
#1292592
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Туйчиев Муроджон ДЕК-60

Курс иши мавзусининг объэкти. Демографик жараёнларни прогнозлашни ўрганиш объэкти ҳисобланади.
Курс иши мавзусининг предмети. Ўзбекистоннонг инвестицион салоҳиятини оширишдаги сабаблари ва унинг даражалари предмети ҳисобланади.
Курс ишининг мақсади. Мамлакатда демографик жараёнларни прогнозлаш жараёнлари ва уни ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат.
Курс ишининг вазифалари. Курс ишида қўйилган мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгилаб олинган:
• Демография тушунчаси ва унинг мазмун мохияти;
• Демографик жараёнларни урганиш манбалари;
Демографик прогноз;
• Демографик жараёнларни прогнозлаш
• Демографик жараёнларни ифодаловчи кўрсаткичлар ва уларни белгиловчи омиллар
• Демографик сиёсат
Курс ишининг таркиби. Курс иши таркибий жиҳатдан кириш, режада олтита савол, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.


Демография тушунчаси ва унинг мазмун мохияти

Демография (қадимий юнонча - “халк” ва “урасрсо” - “ёзаман” сўзларидан) - аҳоли такрор ҳосил қилинишининг хусусиятлари, бунинг ижтимоий-иқтисодий, табиий шароитлар, миграцияга боғлиқлигини, аҳоли сони, ҳудудий жойлашиши ва таркибини, уларнинг ўзгариши ва бу ўзгаришларнинг сабаб-оқибатларини ўрганувчи ҳамда уларни яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқувчи фандир. Демография фанининг тадқиқот объекти аҳоли хисобланади. Лекин аҳоли фақат демография томонидан эмас, балки жуда кўп бошқа - табиий ва гуманитар фанлар томонидан ҳам ўрганилишини таъкидлаш лозим. Жумладан, иқтисодчилар кишилар ўртасидаги иқтисодий муносабатларни, яъни моддий неъматларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш бўйича муносабатларни тадқиқ этадилар. Хуқуқшунослар аҳоли ўртасидаги хуқуқий муносабатларни ўрганадилар. Этнологлар тадқиқотлари марказига миллий ва миллатлараро муносабатлар, сиёсатшуносларда - сиёсий муносабатлар, социологларда - кишиларнинг ижтимоий хаёт турли соҳаларидаги хатти-харакатлари қўйилган. Бу рўйхатни анча давом эттириш мумкин. Бундан аҳоли жуда кўп фанлар учун умумий тадқиқот объекти эканлиги туғрисида хулоса чиқариш мумкин. “Демография” атамасини илмий муомалага француз олими Ахилл (Аший) Гийяр киритган. У 1855 йилда Парижда чоп этилган “Инсон статистикаси унсурлари ёки нисбий демография” китобида демографияга инсоннинг табиий ва ижтимоий тарихи ёки аҳолини, унинг ўзгаришини ҳамда жисмоний, фуқаровий ва аҳлоқий шарт-шароитлари ўзгаришини математика усулларида ўрганиш, деб таъриф берган.2


Аҳолига демография нуқтаи назаридан каралишининг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат? Демография тарихи бу хусусда узоқ вақт давомида бахслар давом этганлигидан далолат беради. Фақат XX аср ўрталарига келгандагина демография шунчаки аҳоли сонининг динамикасини, аҳоли таркиби ва жойлашишининг турлича эканлигини ва х.к.ларни ўрганиш билан чекланмаслиги тўғрисидаги фикрга келинди3. Натижада демография фанининг предмета аҳолининг табиий такрор ҳосил килиниши қонуниятлари, яъни туғилиш ва ўлим жараёнларида авлодлар алмашиши орқали унинг сони ва таркиби муттасил янгиланиб бориш жараёни эканлиги, деган тухтамга келинди. Ўзбекистан Миллий энциклопедиясида ҳам демография тушунчасига худди шу нуқтаи назардан ёндашилган: “Демография - ҳар йили турли сабабларга кўра вафот этган аҳоли ўрнини янгидан дунёга келган авлод хисобига тулдириб бориш қонуниятларини ижтимоийтарихий шароитларга боғлиқ ҳолда ўрганадиган фан”. Шу билан бирга илмий адабиётда хали ушбу масаладаги мунозараларга аниқ нуқта қуйилганича йўқ. Масалан, демография фани бўйича умум эътироф этилган нуфузли дарслик муаллифлари Г.С.Шройк ва Ж.С.Зигель тор ва кенг маънодаги демография ўртасидаги фарққа урғу беради. Улар томонидан тор маънодаги демография аҳоли миқдори, жойлашиши, таркиби ва уларнинг ўзгаришини ўрганадиган фан сифатида талқин этилади. Бунда миқдор - аҳоли (кишилар) сони, жойлашиш - муайян вақтда аҳолининг макондаги тақсимоти, таркиб - аҳолининг тор маънодаги жинси ва ёшига кўра тақсимланиши, ўзгариш - умуман аҳоли ёки унинг таркибий қисми сони ўсиши ёки камайишидир. Кенг маънодаги демография деганда эса муаллифлар, шунингдек, ушбу фаннинг этник, ижтимоий ва иктисодий хусусиятлари тадкик этилишини тушунадилар4.
Бирлашган Миллатлар ташкилоти мутахассислари томонидан тайёрланган “Kўп тилли демографик луғат”да ҳам демография тушунчаси юқоридагидек талқин этилади: “Демография - инсонлар аҳолисини, асосан уларнинг миқдори, таркиби ва ривожланишини илмий ўрганиш бўлиб, Ўзида аҳолининг асосий хусусиятларини миқдор жихатидан мужассамлаштиради”5. Америкалик демографлар П.Хаузер ва О.Дункан демография талқинига тор ва кенг маънода ёндашишларга тўхталар экан, тор маънода бу - демографик тахлил (demographic analysis), кенг маънода - аҳоли тўғрисидаги фан (population studies), деган фикрни билдиради: “Демографик тахлил - аҳолининг таркибий қисмлари ва уларнинг ўзгариши турличалиги билан иш кўради. Аҳоли тўғрисидаги фан марказида фақат демографик ўзгаришларгина эмас, балки аҳолининг ўзгариши билан бонқа - ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, биологик, генетик, географик ва х-к. ўзгаришлар ўртасидаги боғлиқлик туради”. Демографиясиз ижтимоий жараёнларни бошқариб бўлмайди, чунки аҳоли бутун ижтимоий ҳаётнинг асоси ва субъекти хисобланади. Демография фанининг асосий вазифаси - демографик қонунлар, қонуниятлар, ўзаро боғлиқликларни аниқлаш ва билишдир. Демография фани тадкиқотлари жахондаги, муайян давлатдаги, унинг минтакаларидаги, аҳоли гуруҳлари ўртасидаги демографик вазиятни таҳлил этишга йўналтирилган. Демография фани демографик таҳлил асосида истиқболда аҳоли сони, таркибидаги ўзгаришларни баҳолайди ва демографик прогнозларни ишлаб чиқади. Шу жихатдан демография фанининг энг мухим амалий вазифалари куйидагилардан иборат:
- демографик маълумотларни тўплаш ва тахлил этиш асосида демографик жараёнларнинг хусусиятлари ва омилларини ўрганиш; - демографик прогнозларни ишлаб чикиш;
- демографик статистика тадбирларини ишлаб чикиш. Демографиянинг тадқиқот объекта аҳоли бўлганлиги боис, унга батафсилроқ тўхталамиз.
Одатда аҳоли деганда, бирор ҳудудда яшайдиган кишилар жамланмаси тушунилади: “Аҳоли - Ер юзида ёки унинг муайян ҳудуди, қитъа, мамлакат, туман, шаҳарда истиқомат қилувчи одам (инсон)лар мажмуи”6. Бундан аҳолининг икки асосий: миқдори (яъни у инсонлар жамланмаси эканлиги) ҳамда худудий (Аҳолининг муайян худудда яшаши) белгиси аён бўлади. Лекин демография фани учун унинг бундай тасаввур этилиши камлик қилади. Юкоридаги белгилар фақат демографик таҳлил учун бошлангич манба, холос.



Download 183.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling