Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/112
Sana27.10.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1726546
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   112
Bog'liq
cover Makroiqt Kaf 05 Investitsiya

Биринчи босқичда бозор ҳажмининг салоҳияти (ҳажми) 
аниқланади. Мисол учун бир ойда кўзда тутилган бозорда 
сотиладиган макарон маҳсулоти (тонна ёки сўмда) аниқланади. 
Сотиладиган макароннинг миқдорига бир қанча омиллар таъсир 
этади: аҳоли сони, даромади, миллий урф-одатлар, мавсумнинг 
ўзгариши, ўрнини тўлдирувчи бошқа товарларнинг (гуруч, картошка, 
гречка, гўшт) нархларидаги ўзгаришлар мисол бўла олади. Энг асосий 
таъсир этувчи омилларга иқтисодий омиллар киради: аҳоли 
даромадларининг кўпайиши, аҳоли харажатлари структурасидаги 
ўзгаришлар, инфляция даражаси, унни импорт қилиш билан боғлиқ 
маъмурий ўзгаришлар ва ҳоказо. 
Иккинчи босқичда сизнинг маҳсулотингиз сотиладиган миқдор
(маҳсулот сотилиш салоҳияти) аниқланади. Мисол учун сизнинг 
бизнесингиз мақсадли бозори Тошкент шаҳри бозори бўлсин. Унда 
ойига 500 тонна макарон маҳсулоти сотилади, деб фараз қилайлик. 
Шундан сиз 50 тоннани сотишга эришсангиз сизнинг бизнесингиз 
ҳиссаси Тошкент шаҳри бозорида 10 фоизга тенг бўлади. Бозор билан 
боғлиқ олиб борилган тадқиқотлар маркетинг тадқиқоти дейилади ва 
унинг натижаларидан фойдаланиб маркетинг режаси тузилади. 
Маркетинг тадқиқотлари натижасида сиз харидорларингизни, 
уларнинг имкониятларини, хар ойда (кунда ёки йилда) сотиб 
оладиган макарон миқдорини билиб оласиз. Бу эса бизнес режа учун 
жуда муҳим маълумотлардир. 
Учинчи босқичда харидорларга сўмда қанча миқдорда товар 
сотишингизни аниқлайсиз, яъни маҳсулотнинг реализация миқдорини 
аниқлайсиз. Бунинг учун макаронни сотиш баҳосини аниқлаш, нарх-
наво стратегиясини ишлаб чиқишингиз керак. Албатта ишлаб 
чиқариш харажатлари, маҳсулотнинг таннархи, реклама ва бошқа 
устама харажатларни ҳам назарда тутиш зарур бўлади. Шуни ҳисобга 
олиш керакки, харажатлар ойлар, йиллар мобайнида ўзгариб боради. 
Шунинг учун ҳисоб-китоблар максимал реал бўлиши шарт. Ана 
шундан келиб чиққан ҳолда маҳсулот сотиш режаси келгуси йилларга 
прогноз қилинади/режалаштирилади. Прогноз қилишнинг турли 
усуллари мавжуд. Кичик корхоналар учун прогноз қилишда шу 
соҳанинг эксперт тахминларидан кенг фойдаланади. Бундай 


78 
маълумотни олиш учун одатда, шу соҳанинг эксперти маслаҳатчи 
сифатида шартнома асосида ёлланади. Экспертдан товарнинг нарх 
стратегияси, 
нархи, 
товарни 
харидоргирлаштириш, 
товар 
дифференциацияси каби саволларга жавоб олиш мақсадга мувофиқ 
бўлади. Энг асосий маълумотлардан бири сизнинг товарингизга 
бозорда харидорлар қанча пул тўлашини билиб олишдир. Бунда 
бозордаги 
рақобатчиларнинг 
белгилаган 
нархи 
эътиборга 
олинмаслиги керак. Акс ҳолда сиз товарнинг бозор нархини аниқ 
била олмайсиз. Бунинг учун анкета сўровлари, товарни 
харидоргирлаштириш (промошэн)компаниялари ташкил этилади. 
Агарда сиз шу ишларни аниқ ва муваффақиятли ўтказсангиз, демак 
маркетинг тадқиқоти сизнинг бизнес режангизга реал ва аниқ 
маълумотлар беради ва бизнес режанинг маркетинг режасини 
тузишингиз мумкин. 

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling