Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Маркетинг режасини ишлаб чиқиш


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/112
Sana27.10.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1726546
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   112
Bog'liq
cover Makroiqt Kaf 05 Investitsiya

6.5. Маркетинг режасини ишлаб чиқиш 
Маркетинг тадқиқотлари ҳисоботда умумлаштирилади ва 
маркетинг режа тузиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Маркетинг 
борасидаги галдаги вазифа сиз билган салоҳиятли харидорларни реал 
харидорларга айлантириш бўлади. Бунинг учун эса кичик 
корхонанинг маркетинг режаси тузилади. Нима учун харидорлар 
сизни товарингизни сотиб олиши керак деган саволга маркетинг 
режаси жавоб беради. Маркетинг режасида маҳсулот сотишни барча 
деталлари 
тўла 
ёритилиши 
керак. 
Акс 
холда 
товарни 
харидоргирлаширтиш ва сотиш тадбирларингизга инвесторлар шубҳа 
билан қарайди.
Маркетинг режаси қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади. 
Корхонада нарх қандай аниқланади ва харидорлар нарх билан 
қандай рағбатлантирилади? 
Товарларни тарқатиш схемаси қандай? Уни ёзма ифодалаб 
бериш. 
Товар рекламаси ва унинг реал бюджети борлиги? 
Харидорлар қандай усулларда рағбатлантирилади? Мисол учун 
нархни тушириб сотиш, товарни етказиб бериш? Товар сотилгандан 
кейинги корхона тадбирлари қандай амалга оширилади? Товар ва 
корхонанинг имеджи? 
Агар ушбу масалалар бўйича маълумотларингиз етишмаса 
консультант ёллашингиз ёки малака оширишингиз мумкин. 


80 
Товарни нархини белгилаш энг нозик ишлардан биридир. У 
ҳолда қандай товар нархи аниқланади? Нархни белгилашдаги асосий 
қоидалар қуйидагилардан иборат: 
Товарни нархи унинг тан нархидан кам бўлмаслиги керак. 
Нарх товарнинг имкониятларидан келиб чиққан холда 
аниқланади. 
Нарх корхонага юқори фойда келтирсин.
Нархни белгилашда маҳсулотни тан - нархига фойдани қўшиш 
билан аниқлаш кўп холларда тўғри бўлавермайди. Маҳсулотни нархи 
бу- катта маркетинг сиёсати демакдир. Товарни нархини камайтириб 
уни хар доим хам харидоргир қилиб бўлмайди. Арзон товар- 
харидорларда кўп холларда акс садо беради ва харидорларни 
камайтиришга олиб келади. “Арзон молга ялчимайсан”,- деган 
халқимизнинг нақли бор. Нархни тушириш осон, лекин уни кўтариш 
жуда қийин. Чунки нархни тушириш билан харажатларни ҳам 
тушириб бўлавермайди. 
Харажатлар асосан иккига бўлинади: 
1. Доимий харажатлар 
2. Ўзгарувчан харажатлар 
Доимий харажатларга ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгариши 
билан боғлиқ бўлмаган харажатлар киради. Мисол учун маъмурий 
харажатлар, ижара харажатлари, устама харажатлар, асосий 
активларнинг аммортизация харажатлари 
Ўзгарувчи харажатларга ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгариши 
билан боғлиқ ўзгарадиган харажатларга айтилади.Мисол учун: хом-
ашё ва материаллар харажатлари, қадоқлаш материаллари 
харажатлари, иш ҳақи, транспорт харажатлари ва ҳоказо. Маҳсулот 
ишлаб чиқариш ҳажмининг кўпайиши билан мос равишда ўзгарувчан 
харажатлар кўпайиб боради. 
Корхона фойдаси харажатларни камайтириш ва товар 
сотилишидан даромадларни кўпайтириш йўли билан ошиб боради ва 
қуйидагича аниқланади: 
Умумий Фойда = Товар сотишдан даромад - Сотилган товарнинг тўла 
харажатлари (`ёки мос равишда TP=TR-TC). 

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling