Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Ишлаб чиқариш режасини тузиш амалиёти асослари


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/112
Sana27.10.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1726546
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   112
Bog'liq
cover Makroiqt Kaf 05 Investitsiya

 
6.6. Ишлаб чиқариш режасини тузиш амалиёти асослари 
Маркетинг режаси ва ишлаб чиқариш технологиясининг узвий 
боғлиқлигини таъминлаш 
Маркетинг режаси ишлаб чиқариш режаси билан узвий 
боғланиши керак ва нима ишлаб чиқариш, қандай ишлаб чиқариш, 
қачон ва кимлар учун ишлаб чиқариш кераклиги тўғрисидаги 
ахборотни беради (4- расмга қаранг). 
Ишлаб чиқариш режасида ана шу ахборотдан фойдаланиб 
тегишли хажмда, талаб қилинган сифатда ва белгиланган вақтда 
корхона товар ишлаб чиқаради.
Қандай ишлаб чиқариш керак ва кимлар учун ишлаб чиқариш 
керак деган жавобларни маркетинг кўрсатиб беради. Нима ишлаб 
чиқариш керак деган саволга жавобни ишлаб чиқариш жараёнларини 
тўла ёзма ифодалаш билан жавоби берилади. Бунинг учун керакли 
хом-ашёлар миқдори, иш ҳақи ва барча ишлаб чиқариш билан боғлиқ 
ҳисоб-китоблар қилинади. Бизнес режада ишлаб чиқариш жараёнини 
ишлаб чиқариш менеджери ва ишлаб чиқрариш технологи томонидан 
тўла ёритиб. Улар бунинг учун ишлаб чиқариш жараёнини схемаси ва 
чизмаларини илова қиладилар. Жумладан, биноларни жойлашуви, 
машина ва асбоб ускуналар ва технологик жараёнларнинг 
босқичлари, ишлаб чиқаришда банд бўладиган ишчи ва инженер – 
техник кадрлар, уларнинг малакаси тўла ёзилиши керак. Агар 
қурилиш 
ишлари 
режалаштирилган 
бўлса, 
суб-пудрадчини 
бажарадиган ишлари хам ёзилиши керак. Ишлаб чиқариш 
жараёнларида хом-ашё манбаълари, уларни етказиб берувчилар
технологик жараёнда сифатни назорат қилиш каби саволлар аниқ 
ёзилиши керак. 


84 
4-расм 
Маркетинг режаси билан ишлаб чиқариш 
режасининг алоқадорлиги 
Хом-ашё ва материаллар, иш ҳақи ва бошқа харажатларни 
маҳсулотнинг таннархига таъсири таҳлил қилиниши лозим. Хом -ашё 
омборлари, ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарининг жойлашуви, тайёр 
маҳсулотларни қадоқлаш, савдо белгиси, тайёр маҳсулотни сақлаш 
харажатлари ҳисоблаб кўрсатилган бўлиши керак. 
Чакана савдо бизнесида, энг аввало, уни жойлашган жойи муҳим 
рол ўйнайди. Қулай жойлашган чакана савдо корхонаси 
харидорларни машинасини тўхташ жойига эга бўлиши, метро ёки 
транспорт бекатига яқин бўлиши, харидорлар ҳаракатиланадиган 
чорраҳада бўлгани мақсадга мувофиқ. Булар харидорлар учун 
қулайликлардир. 
Маркетинг режаси 
(Маркетинг 
тадқиқоти 
асосида)
Ишлаб чиқариш 
режаси 
Нима, Қандай 
ва Кимлар учун 
ишлаб 
чиқариш
керак
Хом-ашё, ишчи кучи, 
ишлаб чиқариш 
инфраструктураси, 
технология, 
қадоқлаш, ўраш,
савдо 
белгиси, маҳсулотни тан –
нархини оптималлаш-
тириш, экология омиллари
Махсулот 
ишлаб 
чиқариш 
цехи 
Тайёр 
махсулот 
Харидор 


85 
Ишлаб чиқариш миқдорини харидорлар билан тузилган 
шартномалар орқали аниқланади. Маҳсулот ишлаб чиқариш аниқ 
талаб асосида, маҳсулот бирлигини тан нархини камайтирган холда 
ва сифатини таминлаган ҳолда бўлиши керак. Ишлаб чиқариш 
жараёнида маҳсулот сифати юқори бўлишини таъминланиши 
/кафолатланиши керак. Маҳсулотни сифати хар дом бир хил сифатда 
бўлиши шарт. 

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling