Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Лойиҳаларни жойлаштириш ўрни


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/112
Sana27.10.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1726546
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   112
Bog'liq
cover Makroiqt Kaf 05 Investitsiya

8.3. Лойиҳаларни жойлаштириш ўрни 
Лойиҳанинг жойлашиш ўрнини белгиловчи омиллар турли-туман 
бўлиб, бу омилларни ҳам таҳлил қилиш мумкин. Лойиҳа учун NPVни 
максималлаштирадиган жой энг яхши ҳисобланади. Кўп ҳолларда 
жойлашиш ўрнини танлаш ҳам лойиҳа кўламини белгилашдаги каби 
бир қатор жиҳатларни ҳисобга олишни талаб етади. Масалан, саноат 
корхонаси ёки хом ашё базаси яқинига ёки бошланич энергия манбаи 
яқинига ёки маҳсулот бозори ёнига ёки бўлмаса тегишли 
инфратузилмага яқин жойда қурилиши мумкин. Ҳар бир вариант ўз 
афзалликлари 
ва 
камчиликларига 
эга. 
Максимал 
NPVни 
таъминлайдиган жойлашиш ўрни танланиши учун бу афзалликлар ва 
камчиликлар баҳоланиши ҳамда таққосланиши мумкин. 


113 
8. 4. Харажатлардаги ўзгаришлар 
Харажатларга ва лойиҳани амалга ошириш графигига реал баҳо 
бериш 
учун 
муҳандислик 
ва 
лойиҳа-конструкторлик 
ишланмаларининг аниқ бўлиши талаб этилади. Нотўғри берилган 
баҳо иқтисодий ва молиявий таҳлилда ҳам нотўғри ечимларга олиб 
келиши мумкин.
Харажатлар сметаси лойиҳа тури ва мавжуд услубларнинг 
имкониятидан келиб чиқиб мумкин қадар максимал аниқликда 
баҳоланган бўлиши керак. Шунингдек, бундай смета лойиҳани 
молиялаштириш бошланишидан анча олдин тайёр бўлиши керак. 
Лойиҳа турларига қараб муҳандислик ва лойиҳа-конструкторлик 
ишлари ҳажми турлича бўлади, масалан, текис жойда йўл қуриш 
лойиҳаси ҳамда тоғли жойда йўл қуриш лойиҳасида. Агар лойиҳада 
стандарт ускуналарни бир неча бор харид қилиш ёки анъанавий 
ишларни бажариш кўзда тутилган бўлса, муҳандислик ва лойиҳа-
конструкторлик ишларига кетадиган харажатлар минимал бўлади. 
Харажатлар сметаси, одатда, икки қисмдан ташкил топади: 
 
Асосий смета. 
 
Кўзда тутилмаган харажатлар қўшимча сметаси. 
Асосий смета дастлаб лойиҳанинг мақсадга мувофиқлигини 
асослаш учун тузилади ва тузатиб борилади. У тузилиш пайтида 
лойиҳанинг энг аниқ қийматини акс еттиради.
Физик кўрсаткичларнинг кўзда тутилмаган ўзгариши. Сотиб 
олинадиган ускуналар сони ва турида, бажариладиган ишлар ҳажми 
ёки лойиҳани амалга ошириш усулларида бўладиган ўзгаришлар 
туфайли лойиҳа харажатларининг ўзгариши физик кўрсаткичларнинг 
кўзда тутилмаган ўзгариши заҳирасида акс этади. Бундай ўзгаришлар 
миқдори ва характерини доим ҳам олдиндан кўриб бўлмайди. Табиий 
ҳодисалар, сел, бўрон, қуроқчилик, ер қимирлашлари кўзда 
тутилмаган шундай ҳодисаларга мисол бўла олади ва уларда ҳеч 
қайси лойиҳа тўлиқ химояланмаган. 

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling