Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Лойиҳани амалга ошириш ишлари графиги


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/112
Sana27.10.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1726546
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   112
Bog'liq
cover Makroiqt Kaf 05 Investitsiya

8.5. Лойиҳани амалга ошириш ишлари графиги 
Лойиҳанинг техник жиҳатларини ишлаб чиқиш ҳеч бўлмаганда 
лойиҳани амалга оширишнинг ким, нимани ва қачон бажарилиши 
кўрсатиб ўтилган дастлабки режасини тузишни ўз ичига олиши керак. 
Бундай фаолият баъзида тармоқли таҳлил ёки танқидий йўл услубида 
таҳлил деб юритилади. Охирги атама дастурларни баҳолаш ва 
изоҳлаш услуби каби мураккаб тизимларни ўз ичига олади. Бу 


114 
тизимлар бир тадбир бошланишидан олдин тугалланиши керак 
бўлган ёки белгиланган муддатда тугалланмай қолиши бутун лойиҳа 
бўйича ишларнинг кечикишига олиб келиши мумкин бўлган 
тадбирларни аниқлашга мўлжалланган.
Бу тизимлар йирик фуқаро иншоотларини ўз ичига олган 
лойиҳаларни режалаштиришнинг самарали воситаси бўлса-да, бошқа 
лойиҳалар учун тадбирлар кетма-кетлигини белгиловчи ва изоҳлар 
билан тўлдирилган оддий календар режалари ҳам етарли 
ҳисобланади. Ҳар иккала ҳолда ҳам ўз вақтида бажарилиши лойиҳани 
амалга оширишга таъсир кўрсатувчи тадбирларни аниқлаш ва уларни 
тугаллашга етарли вақтни таъминлаш керак. Бу тадбирларни етарли 
даражада режалаштирмаслик оқибатида лойиҳани режалаштириш 
муддатлари чўзилиб кэтиши мумкин. 
VIII БОБ бўйича қисқача хулосалар 
1. Техник таҳлилнинг мақсад ва вазифалари аниқлаб олиниши 
ва улар инвесторлар, таъсисчилар ва лойиҳа раҳбарларига 
аниқ ёзилган бўлиши керак 
2. Техник таҳлилнинг ёндашувлари ва кўрсаткичлари мавжуд. 
Улар сифатли лойиҳа маҳсулотини ишлаб чиқариш учун 
кетадиган харажатлар ва кутилаётган даромадларни акс 
эттиради. 
3. Лойиҳа ишлаб чиқишда техник муаммолар идентификация 
қилинади. 
4. Инвестиция лойиҳасида лойиҳа мақсадига танланган 
теҳнология адекват (мос ва маъқул) келиши лозим. 
5. Техник таҳлилда харажатлар доимий харажатлар (FС) 
ўзгарувчан харажатлар (VC) ва умумий харажатларга (TC) 
ажратиб олинади ва маҳсус кўсаткичларда таҳлили 
қилинади. 
6. Техник таҳлилда фойда ва зарарсизлик нуқтаси (BEP), унинг 
графикдаги кўриниши таҳлил қилинади. 
7. Техник таҳлилда технология ва унинг ҳар бир жараёни, 
маҳсулот ишлаб чиқариш стандартлари, технологик 
регламентлар, маҳсулотнинг сифат лабараториялари назарда 
тутилиши керак. 
8. Ишлаб чиқариш ва технологияларни оптимал жойлаштириш 
- харажатларни ва вақтни тежаш имкониятини беради. 
9. Ишлаб чиқаришда кооперация имкониятлари ва имтиёзлари 
таҳлилда ҳисобга олиниши керак. Шундай кооперация 
моделларидан бири кластерлар асосида ишлаб чиқаришни 


115 
ташкил этиш ва мос равишда инвестиция киритиш 
ҳисобланади 
10. Техник таҳлилда ишлаб чиқариш графиклари, вақти, 
масъуллар, молиялаштириш манбаъларининг узвийлиги 
ҳисобга олиниши лозим. 

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling