Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/112
Sana27.10.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1726546
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   112
Bog'liq
cover Makroiqt Kaf 05 Investitsiya

XIII БОБ бўйича саволлар 
1. Иқтисодий таҳлилнинг асосий компонентлари, кўрсаткичлари ва 
уларни ҳисоблаш усулларини кўрсатиб бера оласизми? 
2. Иқтисодий таҳлилдан кутиладиган натижаларни изоҳлаб бера 
оласизми? 
3. Лойиҳада юзага келадиган иқтисодий таҳлил муаммолари 
нималар бўлиши мумкин? 
4. Лойиҳада иқтисодий таҳлил бўйича халқаро талаблари нималар? 
5. Лойиҳани иқтисодий таҳлили билан қандай вазирлик ва 
идоралар шуғулланади?
6. Иқтисодий таҳлил усулларини биласизми? Уларни қандай 
турлари мавжуд? 
7. Иқтисодий таҳлилнинг асосий компонентлари нималар? 
8. Иқтисодий таҳлил ва инвестиция жозибадорлиги қандай 
алоқадор?
9. Иқтисодий таҳлил харажатлари ва инвестиция харажатларининг 
алоқадорлини изоҳлаб бера оласизми? 
10. Иқтисодий таҳлил бўйича халқаро ташкилотларнинг талаблари 
ва уларни лойиҳаларда акс этишини қандай тасаввур этасиз? 
11. Иқтисодий таҳлил хулосаси нима? Уни ишлаб чиқишдан мақсад 
нима? 
12. Иқтисодий таҳлилда худуд ёки миллий иқтисодиётни лойиҳа 
асосида ва лойиҳасисиз ривожланиши қандай хулоса беради? 
13. Иқтисодий таҳлилда яширин нархлар ва уларни ҳисобга олиш 
нима учун керак? 
14. Иқтисодий таҳлилда экспертларнинг роли нимада кўринади? 
15. Иқтисодий манфаътлар ва уларнинг мувозанатини таъминлаш 
нима учун керак?


139 
XIV БОБ. ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИДА 
НОАНИҚЛИК ВА ҚАЛТИСЛИКНИ ТАҲЛИЛИ 
14.1. Лойиҳаларда ноаниқлик ва қалтислик тушунчалари. 
Лойиҳаларда ноаниқлик ва қалтисликларни аниқлаш ва уларни 
бошқариш уларни ҳар бир босқичида жуда муҳимдир. 
Биз хохламаган нарсанинг, воқеанинг содир бўлиш эҳтимолини 
қалтислик деб атаймиз. Инвестиция лойиҳалари учун қалтислик – бу 
лойиҳаларда кўзда тутилган мақсадларга эришмаслик эҳтимолидир. 
Бунинг натижасида инвесторларнинг лойиҳани молиялаштиришга 
бўлган қизиқиши пасаяди ёки лойиҳа умуман қизиқтирмай қолиши 
мумкин.
Иқтисодий қалтислик деганда пул кўринишида ифодаланиши 
мумкин бўлган турли зарарларнинг юзага келиш эҳтимоллиги 
тушунилади. 
Улар қуйидагича бўлиши мумкин: 
 
Зарар кўриш хавфи, эҳтимоллиги мавжуд. Қайсидир 
маҳсулотни ишлаб чиқариш зарар келтириши мумкин; Жаҳон 
молиявий-иқтисодий инқирози шароитида ҳатто энг йирик халқаро 
компаниялар ҳам баъзи соҳаларини ёки маҳсулотларини ишлаб 
чиқаришни тўхтатиб қўйди, уни ўрнига экологик соф ва тан - нархи 
арзон маҳсулотлар ишлаб чиқаришга утдилар. 
 
Ноаниқлик, олдиндан кўра билиш имконияти йўқлиги. 
Яъни бозорнинг ўрганилмаганлиги ёки бошқа сабаблар туфайли 
маълум бир лойиҳа учун якуний молиявий натижа қандай бўлишини 
олдиндан айтиш қийин бўлади. 
Фирмада рўй бериши мумкин бўлган қалтисликлар турли хил
лекин асосан уларнинг икки тури кўрилади: 
1. 
Молиявий қалтисликлар. 
2. 
Фирма хўжалик фаолияти билан боғлиқ қалтисликлар. 

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling