Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Қалтислик ва хатарларни классификацияси
Download 1.66 Mb. Pdf ko'rish
|
cover Makroiqt Kaf 05 Investitsiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишлаб чиқариш қалтисликлари
- Тижорат қалтисликлари.
- Молиявий қалтисликлар.
14.2. Қалтислик ва хатарларни классификацияси. Қалтис холатлар натижасида кичик корхона ўзининг маълум бир қисм ресурсларини йўқотишлари мумкин. Бизнес режада эса корхона маълум бир қисм кутилаётган даромадларини ( пулмаблағларини) йўқотишлари мумкин. Хар қандай бизнес, хусусан янгидан ташкил этилаётган кичик бизнес корхонасида қалтис холатлар мавжуд бўлади. Қалтислик бизнесга инвестиция киритиш, берилган кредитни қайтариш ноаниқликлари ва қийинчиликлари билан боғлиқ бўлади. Шу нуқтаи назардан 140 қалтисликни қандай хал қилиш усулини ишонарли кўрсатиб бериш муҳимдир. Бизнес режада қуйидаги қалтисликлар бўлиши мумкин: Ишлаб чиқариш қалтисликлари. Бу гуруҳ қалтисликлар ишлаб чиқариш жараёнидаги технологик жараёнларни бузилиши, хом-ашё ва материалларни етказиб беришдаги узилишлар, уларнинг сифатидаги камчиликлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бундай қалтисликни бошқариш учун бизнес режада аниқ чора ва тадбирлар ишлаб чиқарилган бўлиши керак. Булар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин: 1.Технологик жараёнларни талаб даражасида назорат қилиш. 2. Хом-ашё, материаллар ва бутловчи қисмларни етказиб берувчиларга корхонанинг таъсирини кучайтириш. Жумладан, бошқа қўшимча хом ашё ва материаллар, бутловчи қисмларни етказиб берувчилар билан алоқалар ўрнатиш ва шартномалар тузишга тайёр бўлиш. Тижорат қалтисликлари. Бу гуруҳ қалтисликлар маркетинг, молиявий муносибатлар ва ҳамкорларнинг алоқалари билан боғлиқ холда келиб чиқиб корхонага салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Мисол учун маҳсулотни сотиш билан боғлиқ қалтисликларни мисол қилишимиз мумкин. Бундай қалтисликларни олдини олиш учун қуйидаги чора – тадбирлар қўлланиши мумкин: 1.Бозор конюктурасини доимий ўрганиб бориш ва тегишли қарорларни дарҳол қабул қилиш, корхонани қалтис вазиятга тушиб қолишини олдини олиш. 2.Дилерлик тармоғини ташкил этиш ва улардан самарали фойдаланиш. 3. Самарали нарх сиёсатини юритиш 4. Сервис хизматлари тизимини ташкил этиш ва харидорларга таклиф этиш 5. Реклама, маҳсулотларни диференциациялаш, позициялаш ва харидоргирлаштириш. 3. Молиявий қалтисликлар. Бу гуруҳ қалтисликлар инфляцияни кучайиши, харидорларнинг тўлов қобилиятини пасайиши, корхоналарнинг ликвидлик даражасини пасайиши билан боғлиқ холда бўлади. 4. Бундай қалтисликларни олдини олиш учун қуйидаги тадбирларни қўллаш мумкин: 5. 1.Молия менежементи тизимини ташкил этиш ва самарали молия ресурсларидан фойдаланиш. 141 6. 2. Диллерлар билан ишлашни такомиллаштириш ва корхонага таҳдидни камайтириш. 7. 3. Маҳсулотга ҳақ тўлашни олдиндан ташкил этиш. Download 1.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling