Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Рақобатчиларни таҳлил қилиш


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/112
Sana27.10.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1726546
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   112
Bog'liq
cover Makroiqt Kaf 05 Investitsiya

Рақобатчиларни таҳлил қилиш 
Шунингдек маркетинг режаси учун сизда рақобатчилар 
тўғрисида маълумотлар бўлиши керак, хусусан рақобатчиларнинг 
товарлари, унинг сифати, товарни сотиш ва харидоргирлаштириш 
стратегияси, нарх белгилаш стратегияси, реклама воситалари ва 
ҳоказо маълумот бўлиши керак. Бу каби маълумотлар бизнес 
режасида ўз ифодасини топиши керак. Бу маълумотлар инвесторлар 
(банк-молия муассалари) учун муҳимдир. Маркетинг тадқиқотида 
қуйидаги саволларга жавоб топилиши керак. 
Шу товарни энг катта ва асосий ишлаб чиқарувчиси ким? 
Мисол учун General Motors/GM ва Toyota компаниялари дунёдаги энг 
катта автомобил ишлаб чиқарувчилари бўлиб ҳисобланади. Уларнинг 
хар бири йилига 12 миллиондан ортиқ автомобиллар ишлаб чиқара 
олганлар.
Рекламага улар қанча маблағ сарфлайди? Бундай маблағни сиз 
сарфлай оласизми? Уларнинг маҳсулотлари: товарнинг асосий 
характеристикаси? Сифат даражаси? Маҳаллий ва халқаро 
стандартларга мослиги? Товар ҳақида харидорларнинг хулосалари? 
Товарни дизайни? Қадоқланиши? Савдо белгиси?Рақобатчилар 
товарларининг бозордаги нархи? Нарх-наво стратегияси? Шу каби 
маълумотларни бизнес режага холисона ёзишингиз керак. Акс холда 
инвесторлар сизни бизнес режангизга ишонмай қўйишлари мумкин. 
Рақобатчиларга спортда холисона баҳо бериш спортда ғалаба 
қозонишнинг шартларидан бири. Бизнесда ҳам худди шундай. 
Рақобатчининг заиф томонлари сизга рақобатда имкониятларни 


79 
яратади, унга холис баҳо бериб тўғри кураш стратегиясини тузиш 
ғалаба келтиради.  
Маҳсулот реализация қилинадиган бозорларни ўрганиш 
даврида, уларни тўрт гуруҳга бўладилар: 
- сиз ишлаб чиқарадиган маҳсулотингизни истеъмолчилар 
билмайдиган бозорлар; 
- ишлаб чиқармоқчи бўлган маҳсулотингизни истеъмолчилар 
била-диган, лекин сотиб олмайдиган бозорлар
- сизнинг рақобатчингиз маҳсулотини сотиб оладиган бозорлар; 
- истеъмолчилар сизнинг маҳсулотингизни сотиб оладиган 
бозорлар. 
Ана шу бозор турлари чуқур таҳлил қилингандан кейин лойиҳа 
маҳсулотини 
қаерда 
ва 
неча 
сўмдан 
сотиш 
кераклиги 
аниқланади.Бозорда сизнинг маҳсулотни рақобатда устуворлиги аниқ 
бўлса шундай бозорда даромад олиш имкониятингиз кўпроқ бўлади.

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling