Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 1.66 Mb. Pdf ko'rish
|
cover Makroiqt Kaf 05 Investitsiya
VII БОБ бўйича саволлар 1. Нима учун инвестиция ва инвестиция лойиҳалари рақобатлашади? 2. Инвестиция лойиҳаларининг рақобатлашуви асоси нима билан изоҳланади? 3. Муқобил инвестициялар нима? 110 4. Инвестиция лойиҳаларининг ҳаёт давридаги фарқлари, уларни баҳолашда эътиборга олинадими? 5. Харажатларга кўра самарадорлик усулининг моҳияти қандай изоҳланади? 6. Бюджет ташкилотларида инвестиция самарадорлигини баҳолаш усулининг ўзига хослигини қандай тушиниш мумкин? 7. Инвестор учун муқобил вариантдаги инвестициялар қандай аҳамиятга эга? 8. Ишлаб чиқаришнинг умумий харажатлари (TC), доимий харажатлар (FC) ва ўзгарувчан харажатлар (VC), маҳсулотни сифати, маҳаллий хом ашёдан маҳсулот чиқариш, янгидан ишлаб чиқрилган маҳсулот ва унинг экспорт салоҳияти каби саволлар ва кўрсаткичлар рақобатлашувчи инвестицияларда ўрганиладими? 9. Рқобатлашувчи инвестициялар ва уларни таҳлилига мисол келтириб тушунтира оласизми? 10. Рақобатлашувчи технологиялар ва уларни таҳлили ҳақида мисол келтира оласизми? 11. Бозорда рақобат ва инвестиция лойиҳалари таҳлилидаги рақобатларни моҳиятини тушунтириб бера оласизми? 111 VIII БОБ. ТЕХНИК ТАҲЛИЛ 8.1. Лойиҳаларни техник таҳлил қилишнинг вазифалари ва таркиби Техник таҳлил асосий техник - иқтисодий кўрсаткичлар ёрдамида амалга оширилади. Жумладан ишлаб чиқариш харажатлари (TC), доимий харажатлар (FC) ва ўзгарувчан харажатлар (VC), маҳсулотни сифати, маҳаллий хом ашёдан маҳсулот чиқариш, янгидан ишлаб чиқрилган маҳсулот ва унинг экспорт салоҳияти каби саволлар ва кўрсаткичлар ўрганилади. Техник таҳлилнинг асосий мақсади-лойиҳада кўзда тутилган маъсулотни сифати ва миқдорини тан нархини камайтирган холда ишлаб чиқарувчи жихлзлар ва технологияни сарадаб олишдир. Техник таҳлилга қуйидагиларни кўриб чиқиш ва белгилаш киради: Техник ва технологик жиҳатдан муқобил вариантлар. Лойиҳани жойлаштириш ўрни бўйича муқобил вариантлар. Лойиҳа ҳажми. Лойиҳани амалга ошириш муддатлари. Хом ашё, ишчи кучи ва бошқа ресурслардан фойдаланиш имкониятлари ва уларнинг етарлилиги. Лойиҳа маҳсулоти учун бозор сиғими (ҳажми). Кўзда тутилмаган омилларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳа харажатлари. Download 1.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling