Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Институционал таҳлил тузилмаси


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/112
Sana27.10.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1726546
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   112
Bog'liq
cover Makroiqt Kaf 05 Investitsiya

10.2. Институционал таҳлил тузилмаси 
Инвестиция лойиҳаларини институционал таҳлил учун конкрет 
шароитларга тезда мослаштирса бўладиган стандарт ечимлар ёки 
моделлар деярли йўқ. Умуман олганда институционал таҳлилга 
қуйидаги вазифаларни бажариш киради: 
 
лойиҳа амалга ошириладиган институционал шарт-
шароитларни аниқлаш ва тасвирлаб бериш
 
лойиҳада иштирок этувчи ташкилотларнинг моддий ва 
меҳнат ресурслари, техник малакаси, ташкилий тузилмаси, бошқарув 
ва маъмурий имкониятлари, молиявий аҳволи нуқтаи назаридан 
кучли ва заиф томонларини баҳолаш; 
 
қонунлар, сиёсат ва йўриқномалар ўзгаришининг лойиҳани 
амалга ошириш ва эксплуатация қилишга еҳтимол бўлган таъсирини 
баҳолаш; 


121 
 
лойиҳада қатнашувчи ташкилотларнинг заиф жиҳатларини 
бартараф қилишнинг муқобил йўлларини ҳамда қонунлар, сиёсат ва 
йўриқномаларнинг лойиҳага кўрсатиши мумкин бўлган потенциал 
салбий таъсирига қарши чора-тадбирларни илгари суриш; 
 
тавсия қилинаётган ташкилий ўзгаришларни амалга 
ошириш учун керак бўлиши мумкин бўлган техник ёрдам бўйича 
таклифларни илгари суриш ҳамда зарур ишларни ўтказиш графигини 
ишлаб чиқиш. 
10.3. Лойиҳа иштирокчилари фаолиятидаги доимий муаммолар 
Иқтисодиётни 
қайта 
қуриш 
жараёнида 
икки 
муҳим 
институционал муаммо кузатилади. Биринчидан, бу мавжуд ҳукумат 
муассасаларини ислоҳ қилиш зарурати, иккинчидан, ески тузумда 
мавжуд бўлмаган янги институтларни ташкил этиш. Масалан, собиқ 
Совет иттифоқи республикаларида банк тизими, биржалар ва бошқа 
бир қатор институтлар мавжуд эмас эди. Бозор иқтисодиётига ўтиш 
ушбу заруратларни келтириб чиқарди ва тижорат банклари, 
биржалар, лизинг компаниялари, микромолия институтлари каби янги 
бозор институтлари яратилди. 
Иқтисодий ислоҳотлар, янги бозор институтларининг яратилиши 
шубҳасиз, ишсизлик ва бошқа ижтимоий муаммоларни келтириб 
чиқаради. Хусусий сектор ва бандликнинг бошқа муқобил соҳалари 
ишга тушгунига қадар эса анча узилиш юзага келади. Шу туфайли 
ўтиш даври иқтисодиётида институционал ислоҳотлар ижтимоий 
ҳимоя тизимини яратиш билан бирга бормаса, амалга ошириб 
бўлмайдиган вазифага айланади. Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига 
босқичма – босқич ўтилиши ва бозор иқтисодиётига ўтиш тажрибаси 
Ўзбекистон модели номи билан жаҳонда тан олинди. Бу 
институционал ривожланишнинг ўзига хос ва замонга мос йўли бўлиб 
тарихда қолди. 

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling