122
институтлари
яратилиши
ва
мавжудлари
ишлаб
чиқариш
кучларининг талабига монанд ўзгариб бориши шарт.
Зарурий институтларни ташкил этиш (айниқса, ривожлантириш
лойиҳалари билан боғлиқ ҳолларда) уч гуруҳ омиллар таъсирида
мураккаблашади. Булар:
ноқулай сиёсий шарт-шароитларнинг
салбий таъсири;
лойиҳа
олдига
қўйилган
мақсадларнинг
мураккаблиги;
лойиҳанинг инвестициядан кейинги босқичига
эътиборсизлик.
Шу туфайли институционал муаммоларни аниқлаш, баҳолаш
ҳамда ечиш борасида тавсиялар ишлаб чиқиш учун (бу борада
умумий
моделлар, андозалар йўқлигини ҳам эътиборга олган ҳолда)
санаб ўтилган омилларни эътиборга олиш зарур.
Лойиҳаларни амалга оширишдан кейинги босқичга доим ҳам
етарлича эътибор берилавермайди. Кўпинча бу ҳолат қарор қабул
қилувчи шахсларнинг асосий эътибори инвестициялаш босқичига
жамлангани ҳолда, эксплуатация ва жорий хизмат масалалари
эътибордан четда қолишида намоён бўлади. Бунинг оқибатида
лойиҳадан олинаётган
даромад камаяди, асосий фондлар қисқариб
кетади ҳамда ташкилий тузилма ривожланишида жиддий молиявий
ва бошқарув муаммолари келиб чиқади. Лойиҳани амалга оширишдан
манфаатдор бир қанча ташкилотлар ва шахсларни санаб ўтиш мумкин
(Масалан, хорижий инвесторлар, сиёсатчилар, компаниялар ва касаба
уюшмалари). Лекин лойиҳа тугалланиши биланоқ
уни самарали
эксплуатация қилиш учун зарур бўлган ресурлар билан таъминлаш
ҳамда маъмурий бошқарув тизими
томонидан етарлича эътибор
бериш борасида муаммолар пайдо бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: