Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


потенциал зарарни аниқлаш


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/112
Sana27.10.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1726546
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   112
Bog'liq
cover Makroiqt Kaf 05 Investitsiya

потенциал зарарни аниқлаш ва уни юмшатиш ёки бартараф этиш 
учун зарурий чораларни белгилаб олишдир.
Умуман, атроф-муҳитга етказилаётган зарарни бартараф этиш 
ёки уни ривожланиш суръатларини қисқартирмаган ҳолда 
сезилмайдиган даражагача камайтириш янада муҳим муаммо 
ҳисобланади. Атроф-муҳит «табиий капитални» намоён етади. Дарё 
оқими, тупроқни табиий ҳимоя қилиниши, ҳаво оқимларинг доимо 
ўзгариб туриши – “табий капитал”дан келадиган фойдадир ва 
табиатни иқтисодиётни ривожлантиришга берган хизматларидир
улар 
иқтисодий 
ривожланишни 
қўллаб-қувватлайди 
ва
рабатлантиради.
9.2. Экология бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадларини кўзлаш лойиҳа - 
смета харажатларида ўз аксини топади. Иқтисодий ривожланиш 
муаммоларини инсонлар томонидан илмий ўрганишни кучайиши 
билан, лойиҳаларнинг экосистемага таъсирини жуда бўлмаганда 
минимал хавфсизлик меъёри даражасига тушириш имкони пайдо 
бўлади.
Бу меъёрларга инсон саломатлигига бўлган хавф даражаси,
атроф-муҳитга зарарли моддаларни чиқариш меъёрлари ва бошқалар 


117 
мисол бўлади. Лойиҳалар экосистемани муҳофаза қилиш бўйича чет 
ел мамлакатлари билан тузилган шартномалар бузилишига олиб 
келиши керак эмас. 
Айрим ҳолларда лойиҳа таъсирида экологик ҳолат салбий 
томонга қараб ўзгариши ва бунга рухсат берилиши ҳам мумкин. 
Масалан, аҳоли жойлашган жой яқинига темир йўл қуриш 
лойиҳалаштирилса ва бу лойиҳа амалга ошса, шовқин кўпаяди ҳамда 
бу аҳоли яшаш тарзига салбий таъсир этиши мумкин.
Лойиҳада бу салбий таъсирни бартараф қилиш йўллари бўлиши 
керак. Бунинг учун аҳолини бошқа жойга кўчириш (бу еса жуда 
қийин, чунки одамлар ўзлари ўрганиб қолган жойлардан, яхшироқ 
шароит яратиб берилишига қарамасдан, кўчишга розилик 
бермасликлари мумкин) ёки шовқинни камайтирадиган, яхшиси 
умуман йўқотадиган мосламаларни уйларга ўрнатиш керак.
Бу, албатта, қўшимча харажатларга олиб келади. Ундан ташқари 
айрим вақтларда аҳолини компенсация бериш йўли билан ҳам рози 
қилиш мумкин. Масалан, электростанция қуриш лойиҳаси амалга 
ошса компания эгалари атрофда яшовчи аҳолига электроэнергияни 
текинга беришни ўз бўйнига олади. 

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling