Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Ижтимоий лойиҳаларда хотин-қизларнинг роли


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/112
Sana27.10.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1726546
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   112
Bog'liq
cover Makroiqt Kaf 05 Investitsiya

11.4.Ижтимоий лойиҳаларда хотин-қизларнинг роли 
Ўзбекистонда хотин – қизларнинг иқтисодиётда ва жамиятда 
тутган ўрнини янада юқори даражага етказиш учун давлат 
даражасида эътибор қилинади. Шу сабабли лойиҳаларни барча 
босқичларида хотин қизлар масаласига доимо баҳо берилиши керак.
Кўпинча лойиҳалар муҳокама этилаётганда бутун дунёда хотин-
қизлар аҳолининг ярмидан кўпчилигини ташкил этиши эътибордан 
четда қолади. Лойиҳаларда иштирок этиш ва улардан манфаат 
кўришда, жинслар ўртасида фарқ борлиги, аёлларнинг иқтисодий 
манфаатлари лойиҳаларда ҳисобга олиниши шарт, чунки бу лойиҳа 
муваффақияти гаровларидан биридир.
Кўпроқ аёллар меҳнатига таянадиган энгил саноат корхоналари 
лойиҳаларида бу алоҳида аҳамият касб етади. Аёллар дунё буйича 
қишлоқ хўжалигида ишчи кучининг 50фоиздан 80фоизгача қисмини 
ташкил етади. Оилаларда қишлоқ хўжалигида банд аёллар сони 
еркакларникидан кўп. Улар иш кунининг узоқлиги еркакларники 
билан бир хил.
Ижтимоий таҳлилда мутахассислар масаласи 
Лойиҳаларнинг яратилиши босқичидан самарали амалга 
оширилиши босқичигача унинг муваффақияти биринчи галда 
лойиҳада иштирок этаётган мутахассисларнинг даражасига боғлиқ.
Ижтимоий муаммолар лойиҳа даврининг турли босқичларида 
юзага чиқади. Лойиҳа нафақат салбий оқибатларнинг олдини олиш 
учун, шунингдек, ижтимоий ўзгаришларни бошлаш мақсадида 
кишилар кучайратларини сафарбар этиши учун ҳам аҳоли урф-
одатлари, анъаналарига мосланган бўлиши керак. Кўпгина ижтимоий 
муаммоларни аниқлаб, моҳиятига этишнинг ўзидаёқ уларнинг 
лойиҳага салбий таъсирини кескин камайтириш имконини беради. 
Профессионал тайёргарлик ва ижтимоий таҳлил тажрибаси 
потенциал ижтимоий муаммоларни аниқлаш учун ўта зарур. Шу 
сабабли лойиҳа таҳлилида социолог, антрополог каби мутахассислар 
иштирокини 
таъминлаш 
керак. 
Турли 
қишлоқ 
хўжалиги 
муассасаларининг 
чорвачилик 
бўлимларида 
чорва 
билан 
шуулланувчи мутахассислар бўлгани ҳолда чорвани этиштириш 
(чорвадорлар) билан шуулланувчи мутахассисларнинг йўқлиги 


128 
кўпгина мамлакатларда чорвачилик лойиҳалари самарадорлигининг 
пастлиги сабабларидан биридир. 

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling