130
XII БОБ. МОЛИЯВИЙ ТАҲЛИЛ
12.1. Молиявий таҳлилнинг моҳияти ва турлари
Лойиҳаларни молиявий таҳлил қилишнинг
методологик
асосларини юқоридаги мавзуларда кўриб чиқдик.
Молиявий
таҳлилда лойиҳаларнинг методологик асосларидан
фойдаланилади ва
қўшимча молиявий таҳлил услублари ва йўналишлари
мукаммал
кўриб чиқилади.
Лойиҳани молиявий таҳлил қилиш бир неча кўринишга эга
бўлиб, лойиҳа турига қараб, икки ёки ундан кўпроқ турдаги молиявий
таҳлил амалга оширилиши мумкин. Молиявий таҳлил қуйидаги
турларни ўз ичига олади:
1. Молиявий рентабеллилик таҳлили.
2. Молиялаштиришга эҳтиёж таҳлили.
3. Лойиҳани эксплуатация қилувчи
ташкилотнинг молиявий
таҳлили.
4. Харажатларнинг қопланишининг таҳлили.
Молиявий таҳлилнинг санаб ўтилган турлари қайси вазифаларга
эга бўлиши, лойиҳанинг молиявий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги у
қайси нуқтаи назардан туриб кўриб чиқилаётганлигига боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: